Нимага мен ходимларимни назорат қилишим керак, улар
хизмат вазифалари билан шуғулланишяпти.
(Бу фақат хўжайиннинг кўзи олдида)
Майкл Гербернинг ажойиб гапи бор: “You can’t expect what you don’t inspect” (“Текширмаган нарсангизга ишонишингиз мумкин эмас”). Нимагадир кейинги йилларда ходимларнинг иш берувчиларга нисбатан муносабатлари ўзгариб қолди ва бу барча соҳаларга тааллуқлидир.
Сиз ишга олаётган ходимларнинг 95 % ини доимий равишда назорат қилиш керак.
Натижаларни, уларга эришиш жараёнини, нимани ва қандай қилаётганликларини, қайси вақтда қилаётганликларини, бунда улар бир-бирларига ва мижозларга нималар дейишаётганликларини назорат қилишингиз керак.
Вақти-вақти билан офисдаги телефон тармоғига уланинг ва ходимларнинг нима ҳақида гаплашаётганликларини эшитинг. Компьютерларнинг интернет трафигини кузатинг. Мониторларда нималар кўрсатилаётганига эътибор беринг. Фақат олдин меҳнат шартномасига тегишли пунктларни киритинг.
Бунда жуда кўп қизиқарли ва янги нарсаларни билиб олишингиз мумкин. Энг қизиғи эса бундан ҳамманинг жаҳли чиқади. Нимага бизнинг шахсий ишимизга аралашишади? Инсонга ишонч ва инсон ҳуқуқлари қаерда қолди?
Бунга тайёр туринг. Умуман олганда, телуфон учун ҳам, компьютерлар ва интернет учун ҳам, ушбу ходимларнинг вақти учун ҳам сиз тўлайсиз. Айнан сиз уларга иш вақтида улар кўнглига тушган ишни қилишгани учун эмас, берилган вазифани бажарганликлари учун ойлик берасиз. Сиз уларда ишга кираётиб ўзлари рози бўлган нарсани сўрашга ҳақлисиз.