Бизнесда Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси

Biznes reja

Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси:

фақат олдинда сабзини кўрсатиш эмас, орқадан қамчи ҳам уриш керак.
 
Тан олиш ва мукофотлаш турлари

Қуйида келтирилган мукофотлаш турлари – бу сизнинг корхонангизда ижобий мотивациялаш тизимларини яратишингизда намуна бўлади деган умиддаман. Улар асосий иш ҳақи ва мукофотлашга мантиқий қўшимча бўлади. Бунга сиз ўзингиз истаган нарсани қўшишингиз ҳам мумкин.
Кенг тарқалган мукофотлар:
– Фойдада қатнашиш тизимлари, компаниянинг қимматли қоғозларига эгалик қилиш.
– Ходимнинг ютуқларини меҳнат дафтарчасига ёзиш.
– Оғзаки миннатдорчилик.
– Совға сертификатлари (ходимга маълум магазиндан маълум маҳсулотни олиш имкониятини берувчи, театр, кино ва бошқа жойларга сертификат муммаси доирасида тушишга имкон беривчи қоғоз).
– Юқори даромадлироқ ишга ўтиш учун иш берувчи пул тўлайдиган қайта тайёрлашдан ўтиш.
– “Ойнинг энг яхши ходими” унвони.
– Ходимни қизиқтирадиган мавзудаги бошқа шаҳардаги семинар, конференцияга компания ҳисобидан юбориш.
– Шаҳарнинг энг яхши ресторанида оиласи ёки дўстлари билан овқатланишга сертификат.
– Корхона доирасида тарқатиладиган, раҳбарият номидан ходимга миннатдорчилик билдирилган махсус меморандум чиқариш.
– Каттароқ ваколатлар бериш.
– Иш вақтининг эркин графиги.
Сизнинг қўллаб-қувватлашингизни кўрсатувчи мукофотлар:      – Ходимнинг оиласи манфаатларига йўналтирилган моддий мукофотлар.
– Компаниянинг ичида махсус лойиҳалар ва йўналишлар бўйича конкурслар.
– Энг яхши ходимларнинг компания раҳбарлари билан овқатланиши (“Президент билан тушлик”).
– Компаниядан бошқа ишга ўтаётган яхши ходимларни тантанали кузатиш.
Кўзга ташланадиган мукофотлар:
– Ходимнинг номи ёзилган табличка ёки фахрий ёрлиқ.
– Машина қўйиш учун махсус жой.
– Энг яхши ходимларнинг биттасидан кейингисига ҳар ойда ёки ҳафтада ўтиб турадиган юқори сифатли канцелярия моли.
– Энг яхши ходимларнинг иш жойини яхшироқ жиҳозлаш.
– Уларнинг исмларини маҳсулот ёки хизматнинг муаллифи ёки яхшилаган кишилар сифатида қўшиб айтилиши.
– Расмини корпоратив газетада ёки ахборот варақасида чиқариш.          – У ерда ходим ва унинг эришганлари ҳақида махсус мақола чиқариш.        – Гуруҳни мукофотлаш (нафақат ишлаб чиқаришда, балки бошқарув ходимларини рағбатлантиришда ҳам қўлланилиши мумкин, лекин бунинг учун уларни жамоалар ва ишчи гуруҳларга ажратиш керак).
– Қўйилган вазифаларни доимий равишда бажарувчиларнинг исмлари келтирилган эълонлар доскаси.
– Махсус белгили (масалан, “Энг яхши ходим”) майка, кружка ва бошқалар.
– Иш вақти ва таътил олишда юқори приоритет бериш.
– Ходимларнинг эришганларини, расмларини, миннатдорчилик хатларини ва бошқа ахборотларни бериб бориладиган махсус стенд ташкил қилиш.
– Юқори бошқарув ходимларининг ходимларни мукофотлашда қатнашиши.
– Мижозларнинг миннатдорлик хатларини ҳамма кўрадиган жойга жойлаштириш.
– Янги асбобларни олишда приоритет бериш.
– Компаниянинг меҳнат фаолиятни кўрсатувчи буклетларни энг яхши ходимларнинг расмлари ва интервьюлари билан чиқариш.
– Ишни назорат қилиш тизимида яхши ходимларни ажратиб кўрсатиш.        – Яхши ходимларни горизонтал бўйича ўтказилишини рағбатлантириш.
– Сиз йўқлигингизда ходимнинг сизнинг ўрнингизга ишлашига имкон бериш.
– Вақти-вақти билан лойиҳалар бўйича сиздан ҳам юқорироқ даражаларга чиқиб ҳисобот беришга имкон бериш.
– Компанияда узоқ вақт ишлагани учун мукофотлаш (пул, совғалар, тантанали кечалар).
Мукофотларнинг ноанъанавий турлари:
– Ходимнинг иш жойида уни бош қаҳрамон сифатида тасвирланган фотоальбом ёки видео,
– Графикдан сал олдинроқ таътилга чиқариш (таътилга икки кун олдин чиариш).
– Ходимнинг номидан компания томонидан тўланадиган хайрия.          – Қўшимча дам олиш вақти.
– Ходимнинг танловига кўра қиммат журналларга обуна, клублар ёки ассоциацияларга аъзолик бадалини тўлаш.
– Ходимларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, совға бериш.
– Бино ёки алоҳида хонанинг энг яхши ходими унвонини бериш.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика