Бизнесда Мижозларни қаердан топиш керак

Biznes reja

Мижозларни қаердан топиш керак?

Сиздан бирданига ва кўп миқдорда маҳсулот сотиб олиш и мумкин бўлган мижозлар базасини топишнинг икки ҳил усули мавжуд:
– уни икки қадамли рекламадан фойдаланиб ўзингиз йиғишингиз;         – уни йиғган кишидан “қарзга олиш”.
Афсуски, кўпчилик ҳолларда кейинги ҳафтада янги телефон, гилам, машина ёки самолёт сотиб олишни истаётган мижозлар базасини сотиб олиш мумкин эмас. Агар бундай базалар мавжуд бўлганида уларни сотишда жуда кўп пул қилиб олиш мумкин бўлар эди.
Шундай экан бизнинг рақобатчилардан уларнинг бошларини оғиритиб юборган мижозлар контактларини бизга беришни сўрашдан бошқа иложимиз қолмайди. Агар уларни тўғри кўплаган “тегинишлар” тизими орқали ўтказилса, уларга нимадир сотиш мумин бўлади. Ёки сизникига ўхшаш маҳсулот ва хизматларни сотиб олаётган мижозлар рўйхати мавжуд бўлган ҳамкорларингиздан фойдаланинг. Уларга яна нимадир қўшимча сотиш мумкин бўлади.
Яна битта вариант мижозлар йиғиладиган жойларни қидиришдир: соҳага тааллуқли сайтлар, форумлар, конференция ва семинарлар, газета ва журналлар. Уларда икки қадамли реклама потенциал мижозларни келажакда сиздан ниманидир сотиб олишларига қизиқтириши мумкин.
Ёки сиз пассив кўпчилик қилаётган ишни қилишда давом этаверишингиз ҳам мумкин. Яъни шунчаки ўтириш ва мижозларнинг ўзлари бирор мўжиза туфайли сизни топишига умид қилишингиз мумкин.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: мижозларнинг ўзлари сизни излаб ТОПИШМАЙДИ. Аксинча, фақат сиздан кетишлари мумкин. Сиз мижозларни сизнинг бизнесингизга жалб қилиш тизимини қуришга анчагина харажат қилишингизга тўғри келади.
Муваффақиятга эришиш учун янги, революцион маҳсулот                                                яратиш керак.
(Фақат уни илгари суриш учун жуда кўп пулингиз бўлса)

Бозорда ҳали талаб бўлмаган маҳсулотни нолдан бошлаб яратишга уринманг. Бу билан сиз ўзингизни бошиданоқ муваффақиятсизликка дучор қиласиз.
Албатта, назарияда сиз ўзини ўзи миш-мишларга асосланиб сотадиган бирорта янги нарса ихтиро қилишингиз мумкин. Лекин, амалда янги маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва уни илгари суриш учун миллионлаган долларлар керак бўлади. Бундай пул эса сизда йўқлиги ҳақиқатга яқинроқ.                                                                          Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: одамлар ёки компаниялар шу пайтгача СОТИБ ОЛАЁТГАН маҳсулотларни сотинг!
 
Сотиш ҳажмини кескин ошириш усули мавжуд, фақат уни                                                  топиш керак.
(“Сеҳрли таблетка” “Матрица”да қолган)

Деярли барча бизнесменлар ўз бизнесида сотиш тизимини йўлга қўйиш давомида йўл қўядиган хатони биласизми? Бу “сеҳрли таблеткага” умид қилишдир. Бирорта айёрона техника, усулни топиш (иложи бўлса рақобатчилардан кўчириб олиш) ва бирданига бойиб кетишни умид қилишади. Мижозлар ёпирилиб келишса, касса пулдан ёрилай деса ва бу ҳеч қачон тугамаса. Яъни бир марта бажаргандан кейин бутун умр Гавай ёки Кариб оролларида оғир меҳнатининг роҳатини кўриб, дам олиб ётаверса ҳам бўлади.
Лекин гап шундаки, “сеҳрли таблеткалар” табиатда йўқ! Бирорта ҳам усул сизнинг бизнесингизда сотувни бирданига осмонга кўтариб юбормайди. Лекин ўнлаган ва юзлаган нарсалар борки, уларни амалга ошириш билан сотувни 1-2-3 фоизга оширишингиз мумкин. Уларнинг ҳаммасини амалга оширсангиз, шундагина узоқ кутилган улкан натижаларни қўлга киритасиз!                                                                        “СЕҲРЛИ ТАБЛЕТКАЛАР” МАВЖУД ЭМАС. Мураккаб муаммолар мураккаб ечимларни талаб қилади. Акс ҳолда уларнинг ҳаммасини шу пайтгача ҳал қилиб бўлишган бўларди.
Нима сабабдан сотувда “сеҳрли таблетка” мавжуд эмас?                                            Жавоб жуда оддий – бу дунёда ҳеч нима янги эмас. Ҳозир мавжуд бўлган нарсадан жуда катта фарқ қиладиган нарсани (яхши тарафга, албатта) яратиш жуда мураккаб иш.
Лекин бу энг асосийси эмас. Асосийси, агар сиз ўз йўналишингизда сотувни оширишнинг бирор усулини ўйлаб топсангиз ва бу ҳақда эълон қилсангиз, шу заҳотиёқ рақобатчиларингиз ҳам уни кўчириб олишади ва фойдалана бошлашади. Шу билан “сеҳрли таблетка” иш бермай қўяди.

Масалан, Nike фирмаси янги кроссовка моделларини чиқарса, бир ҳафтадан кейин бозор ҳудди шунга ўхшаш, лекин арзон маҳсулотлар билан тўлиб кетади. Шунинг учун сизнинг бизнесингизни осмонга олиб чиқадиган битта суперусулни топишга уринманг.
Тизимлар қуринг, сотувни оширишнинг ўнлаган усулларини қўлланг ва натижани албатта кўрасиз. Чунки ақл билан қурилган тизимни қайтариш жуда қийин иш.
Айрим вақтларда мижозлар мендан сўраб қолишади:
– Мен бизнесни шундай йўлга қўйиб юборайки, кейин бемалол ишни тўхтатсам ҳам бўлсин ва пассив даромад олаверай!
Бу ҳолатда унга бериладиган биринчи савол қуйидагича бўлади:            – Сизда сотиш, мижозларни жалб қилиш, оптималлаштириш ва ички бизнес-жараёнларни                 автоматлаштириш тизимларини қуриш бўйича режаларингиз қандай?
– Йўқ, мен бирорта сотиш усулини ишга солай ва у менга пассив даромад олишимга имкон берсин ва ҳафтасига бир кундан ортиқ ишлашимни талаб қилмасин.
Одатда бунақа жавобдан кейин бўралаб сўккинг келадию, лекин ўзбекчилигимизга бориб индамаймиз.
Бундай фикрлаш турида ғашингга тегадиган нарса – бу “сеҳрли таблеткага” бўлган умиддир. Уни ютишинг билан ҳамма нарса ўз-ўзидан содир бўлишни бошлайди: мижозларнинг ўзи кела бошлайди, пулларнинг ўзи ҳисобга туша бошлайди, ходимларнинг ўзи вақтида ва сифатли хизмат кўрсата бошлашади.
Сизга аниқ қилиб шуни айтишим мумкинки, бирорта технологияни амалга ошириш билан бизнесда ўзингизга хотиржам ҳаётни таъминлашингиз ҳақидаги афсона телбанинг жиннича фикрлашидан бошқа нарса эмас. Ҳеч қанчон бундай бўлмайди!
Ҳа, бир қатор усуллар борки, уларни амалга ошириш сотувни қисқа муддатли оширишга ёрдам беради. Сиз ишни айнан ўшалардан бошлашингиз ва бундан олинган қўшимча фойдани мураккаброқ жараёнларни амалга оширишга сарфлашингиз керак бўлади.
Лекин сотишни оширишда узоқ муддатли ва жиддий самарани фақат бизнесингизда аниқ тизимларни йўлга қўйганингиздан кейингина оласиз. Фақат тизимгина сизсиз ишлай олади.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: “сеҳрли таблеткаларни” эсдан чиқаринг. Катта пуллар фақат мураккаб тизимларни қуриш йўли билангина ишлаб топилади. Акс ҳолда буни ҳамма қилган бўлар эди.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика