Бизнесда Мижозларни ҳар нарсага безовта қилиш керак эмас.

Biznes reja

Мижозларни ҳар нарсага безовта қилиш керак эмас.

]                                (Ва улар сиз ҳақингизда умуман унутишади)

Ден Кеннеди айтгандай мижозлар сиз ҳақингизда ҳеч нарса эшитмаган ойда сиз мижозларнинг 10% ини йўқотасиз. Ҳар ойда 10%!
Бизнеснинг тез ва доимий ўсиши ўсиши учун доимий “тегиниш”лар камида ҳар ҳафтада рўй бериши керак. Бизнесни ҳозирги даражада ушлаб туриш учун – ойига бир марта етарли. Бозорнинг янги категориясини ривожлантириш учун – кунига бир марта.
Сиз ўз мижозларингизга қанчалик тез-тез ёзиб турасиз? Улар сизнинг овозингизни қанчалик тез-тез эшитишади? Сизни тирик кўришадими? Сиз ва ғояларингиз ҳақида газеталар ва журналларда ўқишадими?
Компаниянгизнинг сотувини ошириш ва бизнес-жараёнларини оптималлаштиришни бошлашда биринчи қиладиган ишингиз – мавжуд мижозлар базаси билан контактни кучайтириш бўлиши керак.
Биринчи ойнинг ўзида контактлар сони ўнта атрофида бўлиши керак. Бу дарҳол катта натижа бера бошлайди. Буни эсдан чиқарманг.
Доимий автоматик “тегинишлар”
Фойдалиликни ошириш учун мижозга доимий автоматик “тегинишлар”ни амалга ошириш керак. Қуйидаги ҳолат деярли барчага таниш бўлса керак: сиз доимо битта кафега борар эдингиз ва нимагадир узоқ вақт бормай қўйсангиз ва бирданига кириб борсангиз, официант “Анча бўлди кўринмай қолдингиз” дейиши турган гап.

Лекин бунда телефон қилиб, сизнинг аҳволингизни сўраш, яна қайтишингиз учун бирор бонуслар ёки чегирмалар таклиф қилиш ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди. Агар кимдир бир неча марта сотиб олиб – кейин бирданига йўқолиб қолса, уни бутунлай йўқотиш мумкин. Турли бизнесларда турли муддатлар критик ҳисобланади.
Агар мижоз кафега ҳафтасига 5 кун келаётган бўлса ва 3 кун йўқолиб кетса, у деярли қайтмайди. Мебель бизнесида мижоз 18 ойдан кейин қайтмаса, нимадир қилиш керак. Чунки бу одамларга бирор янги мебель сотиб олиши керак бўладиган стандарт муддатдир.
Мавжуд мижоз билан ишлаш, янгисини қидиришдан кўра 7 марта арзонга тушади. Шунинг учун мавжуд мижозлар базаси билан актив равишда ишлаш керак.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика