Бизнесда Миллион долларлик сир

Biznes reja

Миллион долларлик сир

Мен сиз билан бизнесдаги пул манбаи бўлган сирни сиз билан бўлишмоқчиман. Буни тушуниб олишим учун анчагина ҳаракат қилишим, бир нечта бизнесларни очиб-ёпишим, мижозларнинг бизнесларини таҳлил қилишим, турли семинар ва тренингларда қатнашишим керак бўлган.
Лекин амалда деярли ҳеч ким уни тушунмаслигини кўрганман! Ушбу кўникма шу даражада камёб ва қадрлики, уни эгаллаган кишиларнинг барчаси … жуда муваффақиятли ва бой одамлардир!
Ҳаммаси! Истисноларсиз!
Албатта, сиз “Аҳмоқмисан, миллон долларлик сирни шундай очиб ташлайверсанми?” дейишингиз ҳам мумкин. Мен бундан қўрқмайман ва уни очишга тайёрман.
Чунки ҳатто уни очиқчасига айтганда ва ундан қандай фойдаланишни тушунтирганда ҳам 99,999% одамлар ундан фойдалана олишмайди. Чунки у оддий бўлишига қарамасдан, унинг ўзига ҳосликлари мавжуд.
Сир шундаки, сиз ўз ғояларингиз, фикрларингиз, истакларингиз, орзуларингиз, қўрқувларингиз, шубҳаларингиз ва ҳиссиётларингиз ташлаб юбориш ва шунчаки…
Ҳозирнинг Ўзида Сотиб Олишни Истайдиган Харидордек Ўйлаш Ва Ҳис Қилишингиз Керак!
Сиз буни қилишга киришишингиздан олдин юқорида айтганларимин яна бир марта қайтармоқчиман. Ушбу кўникмага ЭГА бўлган кишиларнинг абсолют ҳаммаси ЖУДА БОЙ ВА МУВАФФАҚИЯТЛИ КИШИЛАРДИР! Буни эсда сақлаб қолинг ва бу факт сизни маркетинг ва сотишни ўрганишда мотивлаб туришини истайман.
Аслида сиз ушбу сирга асосланиб маркетинг материалларини тайёрлай бошлаганингизда, ҳеч ким сизни тушунмай қолади. Ҳатто дўстларингиз ҳам сизнинг устингиздан кулишади. Лекин охирда ким кулишини айтиб ўтирмаса ҳам бўлади деб ўйлайман.
Бундан ташқари сизнинг маркетингингизни рақобатчиларингиз ҳам тушунмай қолади. Уларга нима қилаётганингиз, нимага қилаётганингиз ва қандай қилаётганингиз умуман тушунарсиз бўлади. Уларнинг кўпчилиги сиз ҳеч нимага арзимайдиган нарса билан шуғулланяпти деб ўйлашади ва бу эса сиз учун жуда АЖОЙИБДИР.
Чунки Сиз…
Мақсадли Аудиториянгизнинг Эътиборини Жалб Қиласиз Ва Уларда Қуйи Онг Даражасида Сотиб Олиш Истагини Пайдо Қиласиз!

Бу ҳазил, фирибгарлик ёки ошириб кўрсатиш эмасдир. Балки сиз одамлар қарорларни МАНТИҚҚА АСОСЛАНМАСДАН қабул қилишларини билсангиз керак?
Биз қарорларимизни сезгиларимиз ва ҳиссиётларимизга асосланиб қабул                 қиламиз… ва шундан кейингина уларни МАНТИҚИЙ РАЦИОНАЛЛАШТИРАМИЗ.
Сиз кўпчилик одамлар билмайдиган, уни билган кишилар бой ва муваффақиятли бўладиган ва жуда кўплаган маркетологларнинг ҳатто ҳаёлига ҳам келмайдиган сирни қисқа муддатда ўрганиб олишингиз мумкинлигига ишонмасангиз керак.
Сизга тушунтиришга ижозат беринг…
Яқинда мен иккита учбурчакдан иборат металл бошқотирмани кўриб қолдим. Улар иккаласи бир-бирининг ичига кириб кетган ва уларни ажратиш керак экан. Ҳар қанча уринсам ҳам уларни ажрата олмадим. Лекин битта йигит уларни маълум даражага бурди ва осонлик билан ажратиб олди. Ушбу сирни билиб олгандан кейин бу бошқотирмани истаган марта ечиш мумкин бўлади.
Ҳозир сотиб олишни истаган мижоз каби ўйлашни ўрганиш, унинг эътиборини ўзига тортадиган текстларни ёзиш жуда осон деб айтмоқчи эмасман. Албатта бу осон иш эмас. Бунинг учун сиз ўнлаган семинарларни ўташингиз ва вазифаларни бажаришингиз керак бўлади.
Лекин, сиз ушбу кўникмани эгаллаганингиздан кейин реклама ва маркетинг материалларини катта компанияларнинг маркетинг бўлимларидан ҳам яхшироқ тайёрлай бошлайсиз.
Муаммо шундаки, агар маркетингингиз нотўғри тузилган бўлса, У МИЖОЗЛАРИНГИЗНИ ҚЎРҚИТА БОШЛАЙДИ! Бир нечта мисолларга эътиборингизни қаратинг:
– Сиз газета ёки журналларда қора фонда оқ ҳарфлар билан ёзилган рекламани кўрганмисиз? Шу нарсанинг ўзиёқ рекламанинг самарадорлигини 50%га камайтиради.
– Турли ёрқин элементлар, учувчи анимациялар билан тўлиб-тошган сайтларни кўрганмисиз. Унда сиз энди қаерга ўтиш кераклигини билмай қоласиз. Бу сайтнинг конверсиясини 50-90% га камайтиради.
– Сиз бирор нарсани сотиб олиш ниятида қўнғироқ қилганингизда сизга секретар дағал жавоб бериб, сотиб олиш хоҳишингизни сўндирганми? Бундай ходимлар сифатли реклама бериш учун сарфланган барча меҳнатни йўққа чиқаришади – мижозлар қўнғироқ қилишади ва биринчи қадамдаёқ орқага қайтишади.
Энг муҳими шундаки, ёмон маркетинг уларни қўрқитади, яхшиси ва сифатлиси эса, аксинча, уларнинг эътиборини жамлайди, ҳиссиётларини кучайтиради ва натижада шундай кучли сотиб олиш истагини пайдо қиладики… уларнинг бошқа иложлари қолмайди!

Ушбу ёндашув кўпчилик амалда қўллаётган ёндашувдан тубдан фарқ қилади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика