Менинг бизнесимда ҳаммаси бошқача.
(Фақат сиз космик кемаларни улгуржи сотаётган бўлсангиз, шундай бўлади)
Кўпинча бизнесменлардан “Менинг бизнесим бошқача… менинг мижозларим бошқача… бу усул менда иш бермайди” деган гапларни эшитиб қоламиз.
Бундай ўйлаган одам уриниб кўриш, бизнесни ривожлантириш учун керак бўладиган бирор стратегия, усул, методни қўллаш, натижа олиш, натижани баҳолаш, уни тўғрилаш, яна бир марта қилиб кўриш ва шундан кейин мақсадга мувофиқлик ҳақида қарор қабул қилиш ўрнига ҳеч нима қилмайди. Унга ўзини-ўзи ишонтириш учун айтган “Бу менда иш бермайди” деган гапининг ўзи етарли. Лекин бу билан у тақдирининг ёмонлиги, пулнинг йўқлиги ва бизнесининг ривожланмаётганлигидан шикоят қилишни ҳам тўхтатмайди.
Бу эски латифадагига ўхшайди:
Бир киши йигирма беш йил давомида худо унга лотереядан ютишини насиб қилишини айтиб ибодат қилибди.
У бир куни худога ёлвораётган экан: “Э худойим! Ҳамма қўшниларим лотореядан ютишган. Биттаси кўпроқ, бошқаси камроқ. Мен эса уларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ сенга лотреядан ютуқ беришни сўраб ёлворганман. Лекин ҳалигача пулсизман. Нима сен менга бирор марта бўлса ҳам ютуқ бермайсан?!”
Шунда осмондан садо эштилибди: “Сен ҳеч бўлмаса бир марта лоторея билетини сотиб ол!”
Бирор нарсани қилмаслик учун зўр баҳоналар ўйлаб топадиган одамлар ҳеч қачон яхши пул ишлаб топа олишмайди.
Сизнинг бизнесингиз бошқаларидан фарқ қилмайди! Бошқа истаган бизнес ҳам фарқ қилмайди. Барча бизнеслар бир нечта киритик факторларга асосланиб ривожланишади, куйишади ёки яшаб қолишга ҳаракат қилиб курашишади. Тезда кўзингиздаги боғични ечиб ташланг ва сизнинг бизнесингиз атрофдаги ўн минглаган бизнеслардан умуман фарқ қилмаслигини тушуниб етинг. Шунда сиз бошқа бизнесларда иш бераётган сизнинг бизнесингизда ҳам иш бериши мумкин бўлган жуда кўплаган техникалар ва методларни кўрасиз.
Бу сизга жуда катта рақобат устунлигини беради, чунки атрофингиздаги ҳамма, жумладан рақобатчиларингиз ҳам, дунёга ўз бизнесларининг тор тирқишидан қарашади. Улар ўз бизнесларини уникал ва фақат унгагина тааллуқли муаммоларга эга деб билишади. Фақат уларда ақлли ва адекват ходимлар муаммоси бор. Фақат уларга мижозларни топиш қийин. Фақат уларга доимий равишда вақт етишмайди. Фақат улар сотувни ошириш муаммоси билан қийналишяпти ва битта иш бермайдиган рекламани қайта ва қайта беришяпти.
Бу фақат битта тор истиқбол йўлидир. Ўз қабул қилиш майдонингизни кенгайтирсангиз – бошқалар кўра олмаган нарсаларни кўра бошлайсиз. Улар автоматик равишда рад қилаётган нарсаларни қабул қила оласиз. Рақобатчиларингиз ўзлари учун тақиқлаб қўйган усулларни қўллаб бизнесингизни ривожлантира оласиз.
Бу бизнес-консультантларнинг асосий вазифаларидан биттасидир. Тажрибали профессионал компанияга (сотувни ошириш, бизнесни оптималлаштириш, ходимлар билан ишлаш бўйича) консультант сифатида келганида у бизнесга ташқаридан қараб, 20-30 та кучсиз бўғинларни кўрсатиб бериши мумкин.
Агар бу муаммолар билан озгина ишланса, шу пайтгача йиллар давомида қила олмаган ишларингизни қилишингиз, сотувни оширишингиз ва бошқа жиддий ўзгаришларни қила олишингиз мумкин бўлади.
Шундай экан “бизнесингизнинг уникаллиги” ҳақида минғирлашдан тўхтанг. Чунки бу ҳеч қандай янг ииш қилмаслик учун баҳонадан бошқа нарса эмас.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: баҳоналар ва юқори даромад бирга келмайди! Ҳаракат қилинг! Агар қила олмасангиз, кейин, нимага буни қила олмаганингиз ҳақида баҳона топа оласиз. Лекин баҳонани олдиндан топиб қўйманг.