Бизнесда Мен ўз бизнесимнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучиман

Biznes reja

Мен ўз бизнесимнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучиман.

            (Шу билан биргаликда унинг ҳаракатланишига қаршилик                                                             қилувчи тормозман)

Кўпчилик тадбиркорлар оғир меҳнат билан бизнес қурганларидан кейин фақат доимий равишда ушбу бизнесда қатнашишларигина етарлича катта даромад келтиришига ишонишади. Ҳақиқатан ҳам катта натижаларга эришиш учун ушбу аралашишни оптималлаштириш керак бўлади. Бунинг самарадорлиги сизнинг бизнесни бошқаришга сарфлаган ҳар битта соатингиз учун қанча даромад олишингиз билан белгиланади.
Айтайлик, сиз бунга кунига 8 соат, ҳафтасига 48 ва ойига 200 соат вақтингизни сарфлаяпсиз. Ойлик даромадингиз эса 10 000 000 сўм. Демак сизнинг бир соатлик вақтингиз 50 000 сўмга баҳоланар экан. Агар тизимлар яратиш принципига амал қилсангиз ва кунига ишлаш вақтингизни 1 соатгача (!) туширсангиз, сизнинг 1 соатингиз 400 000 сўмгача кўтарилади. Сиз ўз самарадорлигингизни 8 баробар оширдингиз! Бекор қолган вақтингизни сиз ушбу бизнес моделни нусхалаш ва ойлик даромадингизни пропорционал равишда оширишга сарфлашингиз мумкин.
Бунинг натижасида бизнесга ёндашувни ўзгартириш билан бир хил вақт сарфида даромадни 8 баробар оширишимиз мумкин.
Лекин, одатда, бизнес эгаси ўз компаниясининг энг яхши ходими бўлади. Бунинг устига у барча ишларни ўзи бажара олади. У буюртмани ўзи бажаради, мижоз билан мулоқот қилади, керакли шартномаларни ҳам тузади, телефонга ҳам жавоб беради, бухгалтерияни ҳам қисман юритади, сайтни ҳам кавлай олади ва бундан ташқари ҳам қанча иш бўлса қила олади. Унинг атрофидагиларнинг барчаси буларни унга нисбатан ёмонроқ бажаришади!

Ёки секинроқ, ёки керагидан бошқачароқ ва уни қайтадан қилишга тўғри келиши мумкин. Шундан кейин бизнинг бизнесмен енгини шимаради ва эрталабдан кечгача ўз ишига кўмилиб (ўз ёғига қовурилиб) ётаверади. Табиийки, у ўз компаниясининг энг зўр ходими эканлигидан мағрурланади! Кўпчилик ҳолларда у бизнесни ҳаракатдан тўхтатиб турган энг кучсиз бўғин эканлигини ҳатто ҳаёлига ҳам келтирмайди. Чунки раҳбар ўзига қанчалик кўп техник ва кундалик ишларни олса, бизнес шунчалик бир жойда қотиб қолаверади.
Янги ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқиш, ҳамкорлар қидириш, маҳсулотларни кенгайтириш, бизнесни автоматлаштириш ва сотиш тизимини яратиш ўрнига бизнес эгасининг қўлидан телефон тушмайди, доимий равишда ходимларининг ҳужумига учрайди ва бир хонадан иккинчисига ўтиб вақтини ўтказади. Бундан ташқари ижара тўлови, алоқадаги муаммолар, почта жўнатмалари, меҳнат шартномалари, бузилган принтерлар, интизомсиз ходимлар устидан назорат ва бошқа бир қанча ишларни ҳам бажаради …                Тажриба шуни кўрсатадики, қандай ҳаракатларни амалга оширишни ўйлаш ва уларни ўзингиз амалга оширишингиз яхшиликка олиб келмайди. Бунда бизнеснинг олдинга ҳаракати секинлашади ва ҳатто умуман тўхтаб қолиши ҳам мумкин.
Кўпчилик ҳолларда бизнес эгаларининг ўзи қайси участкада фалокат юз бериши мумкинлигини олдиндан билишади. Ҳатто бу ҳақда тегишли одамларга кўрсатмалар ҳам беришади. У бу участкада иш қандай кетаётганлигини онда-сонда сўраганида эса “Ҳаммаси жойида” деган жавобни олиб, яна хотиржамлашади. Натижада энг кутилмаган ва ноқулай вақтда айнан унинг ўзи кутган участкасида фалокат юз беради.
Раҳбар томонидан қатъий талаб қилмаслик ва аниқ натижани аниқ назорат қилмаслик фалокатга олиб келувчи асосий сабабдир. Бошқа ҳаммаси унчалик муҳим эмас.
Бундай ёндашишни катта трассани ҳар куни кўзларини боғлаган ҳолда кесиб ўтишга уриниш билан тенглаштириш мумкин. Сиз бу ишни ҳар куни қилишингиз ва эсон-омон йўлнинг нариги томонига ўтиб олишингиз мумкин, лекин бу сизни ҳеч қачон машина уриб кетмаслигини кафолатламайди.

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика