Бизнесда Мақсадларни аниқ қўймаслик

Biznes reja

Мақсадларни аниқ қўймаслик

Энг кескин муаммолардан бири – бу ноаниқ мақсадардир. Яъни сизнинг, компаниянгизнинг ёки унинг бўлимининг олдига қўйилган мақсадлар ноаниқ ва уларни ўлчаб бўлмайди.

Масалан, “иш сифатини ошириш” мақсадини кўриб чиқсак. Ушбу мақсадни ўлчаш мумкин эмас. Чунки сиз ўзингиз бугун қилаётган ишингизни ўлчаб, у сизнинг мақсадингизга яқинлаштиряптими ёки узоқлаштиряптими эканлигини аниқлашингизнинг иложи йўқ. Шунинг учун сизнинг олдингизга қўядиган асосий мақсадларингиз:
а) қатъий бўлиши (уларни ўлчаш имконияти бўлиши);
б) аниқ бўлиши;
в) айнан сиз амалга ошира оладиган бўлиши (мақсадга эришиш сизга боғлиқ бўлиши) керак.
Масалан, сиз Марсга космонавтни учирмоқчисиз. Ушбу мақсад сиз учун нотўғри қўйилган бўлади, чунки уни амалга ошириш сизга боғлиқ эмас.                                      Ҳудди шундай ҳолатни техник ёрдам бўлимининг олдига совдо ҳажмини 2 баробар оширишни қўйишда ҳам кўришимиз мумкин. Чунки бу бўлим учун ушбу мақсаднинг алоқаси йўқ. Чунки ушбу мақсадни амалга оширишга техник ёрдам бўлими тўғридан-тўғри таъсир қила олмайди.                                   Шундай экан, сизнинг қўйган мақсадингиз шундай бўлиши керакки, уни ўлчаш мумкин бўлсин, аниқ бўлсин, уни амалга ошириш учун ресурслар мавжуд бўлсин.
Юқорида айтилганидай кўпчилик компанияларда раҳбариятнинг режалари билан ҳақиқий ҳолат орасида катта жарлик мавжуд. Раҳбарият ниманидир режалаштиради, қоғозга иккинчи нарса ёзилади, амалда эса учинчи нарса бажарилади.
Ушбу учта соҳа бир-бири билан боғлиқ бўлмаганлиги учун кўплаган низолар келиб чиқади ва кўпчилик корхоналар буни қандай ҳал қилиш мумкинлигини билмайди ҳам.
Сиз энг кўп ваъда берган кишини раҳбарлик лавозимига қўйишганига кўп гувоҳ бўлган бўлишингиз керак. Орадан бир-икки йил ўтганидан кейин натижа олинмайди ва ушбу кишини ишдан бўшатишади ва бошқа ваъдабозни қўйишади ва бу жараён тўхтовсиз, корхонанинг пули тугамагунча давом этаверади.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: режалар ва реал ҳолат ўртасидаги фарқни камайтиринг. Камида бажариб бўлмайдиган режалар қилманг ёки уларнинг бажарилишини таъминланг.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика