Ўта пухта режалаштириш бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради.
(Ҳа албатта тошбақа яхши ҳайвон, лекин…)
Кўпчилик бизнесларнинг кенгайишига халақит берадиган муаммо, бу айниқса йирик бизнесларда кўпроқ кузатилади – амалга оширишга нисбатан режалаштиришнинг кўплигидир. Режалаштириш ва амалга оширишнинг нисбати 1:10 бўлиши керак. 50:50 ёки 80:20 ўхшаш нисбатлар ривожланмасдан, бир жойда туриб қолаётган бюрократик ташкилотларга хосдир.
Режалаштириш – бу яхши. У албатта керак. Эслаб кўрингчи, охирги мажлис қанча вақтга чўзилган? У ёки бу ишни қилиш учун қанча вақт ўйлангансизлар? Ушбу нисбат сизда қандай бўлган?
Бизнесни ривожланишдан тўхтатиб қоладиган яна битта муаммо – ўзгаришни ва таваккал қилишни истамасликдир. Ушбу истамаслик кўпинча туганмас режалаштириш, қатнашчиларни аниқлаш, муддатларни келишиш ва бошқа нарсалар билан яширилади.
Ўзгаришни истамаслик ҳатто юқори раҳбарият учун ҳам хосдир – улар мавжуд ҳолатни сақлаб туришга ҳаракат қилишади. Одамлар ўзларида мавжуд нарсаларни сақлаб қолишга уринишади: лавозим, маош, статус ва бошқларни. Ҳатто жиддий муаммолар пайдо бўлганида ҳам мажбур бўлишмагунча, охиригача чидашади.
Ўзгаришга рози бўлишганда эса, одатда, кеч бўлган бўлади: мижоз рақобатчига кетиб қолган, фойдали етказиб берувчилар бошқа дистрибьюторларни топган, янги истиқболли маҳсулотни қўшни магазинда сота бошлашган бўлади.