Кичик корхона учун бизнес-жараёнларни қуришнинг кераги йўқ – шундоғам ҳаммаси аниқ.
(Навбатдаги ходим ишдан кетганида фалокат бор—йўғи бир неча ой давом этади)
Келинг энди компаниянинг ички жараёнларини кўриб чиқамиз ва навбатдаги афсоналарни аниқлаштирамиз. Кўпчилик ҳолларда бизнесни тизимлаштиришнинг кераги йўқ – шундоғам ҳаммаси яққол кўриниб турибди
ва ҳамма нима қилиш кераклигини билади деган фикр ҳукм суради. Бу фақат йирик корхоналар учун, ISO 9001ни олиш учун – унда ҳам фақат хўжакўрсинга. Биз эса шундоғам ҳаммасини амаллаймиз.
Бу ҳақда юқорида гаплашган эдик – тизим қурилмаса, бизнес эгаси доимий стресс ва вақт етишмаслигига маҳкум эканлигини сиз биласиз. Ҳар битта жараённи қоғозга тушириш шарт.
Кейинги босқичда бизнес эгаси тизим қурмасдан иложи йўқлигини тушунади ва мавжуд фаолиятни кўрсатиб берувчи бир қатор ҳужжатларни яратади. Ушбу ҳужжатлар билан содир бўладиган муаммо шундаки, уларни ҳеч ким ўқимайди ва амалда қўлламайди. Бунда “бизнес-жараёнларни ёзиб чиқдим, лекин бундан яхшироқ бўлиб қолгани йўқ” деган ҳолат содир бўлади.
Ҳозирнинг ўзидаёқ қуйидагиларни аниқланг:
– Корхона ичидаги барча асосий жараёнлар аниқланган ва қоғозга туширилганми?
– Ушбу қоғозлар жавонда чанг босиб ётгани йўқми?
– Сиз ўз бизнесингизни ҳар кунлик ва ҳафталик ҳисоботларни олиш билан назорат қиляпсизми? Уларнинг аниқлиги қандай?
– Сизда янги ҳодим сизни бўлар-бўлмасга чалғитавермасдан ўзи қилиши керак бўлган ишни тезда ўрганиб олиши мумкин бўлган инструкциялар мавжудми?
Барча жараёнлар блок-схемаларда кўрсатилган ва ушбу жараёнлар амалда ишлаётган бўлиши муҳим. Акс ҳолда сиз буни қилаётган рақобатчиларингизга мағлуб бўласиз. Агар бундай рақобатчингиз ҳозир бўлмаса, вақти келиб албатта бўлади.
Агар сиз барча майда-чуйдаларгача кўрсатилган ҳисоботлар олаётган бўлсангиз, навбатдаги муаммо билан тўқнаш келишингиз мумкин: маълумотларнинг кўплигидан қарор қабул қилиш тезлиги кескин пасаяди. Тегишлича сиз ахборотни умумлаштиришнинг тўғри воситаларидан фойдаланишингиз ва асосий коэффициентларнигина кузатиб боришингиз керак бўлади.