Керакли билимларни қаердан олса бўлади?
Агар олий таълим сизга керакли билимларни бермаса, уларни қаердан олса бўлади? Қуйида учта энг самарали билим олиш усули келтирилган. Биринчи усул – тез ўқиш курсларига қатнанг ва ўзингиз мустақил ўқишни бошланг. Ҳафтасига сиз учун муҳим мавзудаги 2-3 китобни ўқинг (албатта бадиий китобни эмас). Ҳозирги пайтда сизни қизиқтирган истаган мавзу бўйича истаганча адабиётларни топишингиз мумкин.
Иккинчи усул – ўзингиз ўрганмоқчи бўлган йўналиш бўйича бир қанча семинарлар ва тренингларга қатнашинг. Бу сизга исталган ОЎЮ га нисбатан кўпроқ амалий маълумот беради. Албатта, тренерни тўғри танлаш керак бўлади. Ўзи қилаётган нарсаларни ўқитадиган амалиётчининг ортидан боринг.
Тренер албатта ўйнайдиган бўлиши шарт!
Учинчи усул – сиз учун қизиқарли бўлган йўналишда ишлайдиган компанияга ёки сизни қизиқтирувчи вазифага ишга киринг. Агар компания ўз ходимларини ўқитадиган ўқув курсига эга бўлса, яна яхши. Бу ерда сиз ўзингизга керакли тажрибани тўплай оласиз. Олдинига тажриба ва билим учун ишланг. Агар керак бўлса – бепул ишланг.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: диплом ва сертификатларни унутинг. Энг яхши ҳолатда улар фақат кириш билетидир ва улар сизни бой ҳам муваффақиятли ҳам қилиб қўймайди.