Бизнесда Катта компаниялар билан рақобат

Biznes reja

Катта компаниялар билан рақобат

“Соғин сигир” типидаги корхонанинг яна битта муаммоси шундаки, у жуда секин катталашади. Унинг вазифаси – хўжайинга максимал фойда келтиришдир. Катта бизнеснинг вазифаси эса – айланмани максимал даражага чиқаришдир. Агар буни сиз қилмасангиз – рақобатчиларингиз қилади.
Агар сиз янги йўналишда бизнесни ривожлантираётган ва бир қанча рақобатчиларингиз пайдо бўлган бўлса, сиз ҳали уни бир нима қилишингиз мумкин. Агар ушбу йўналиш жуда истиқболли бўлса, унга трансмиллий корпорациялар даражасидаги рақобатчилар кириб келади.
Бу вақтда сиз ушбу рақобатдан ё рақобатчиларингиз билан қўшилиб ёки улардан умуман фарқ қилибгина тирик чиқишингиз мумкин бўлади. Чунки йирик компанияларнинг пули ҳам, жамоаси ҳам, тизими ҳам мавжуд ва бу ресурслар сизникидан жуда кўплаган марта катта. Одатда, бундай кучли рақобатчилар билан курашда сиз енгиласиз.
Microsoftнинг рақобатчилар билан курашишнинг тажрибадан ўтган схемаси мавжуд. У маълум компаниянинг фаолияти билан қизиқаётганлиги тўғрисида пресс-релиз чиқаради ва стратегик инвестициялаш ниқоби остида унинг акцияларининг кичик қисмини (тахминан 10%) сотиб олади. Компанияга аудиторлар киритилади ва улар мижозлар базасини қайта ишлашади, ривожланиш тизимлари ва технологияларни таҳлил қилишади. Кейин технологиялар клонлаштирилади ва акциялар сотиб юборилади. У ҳудди шу йўл билан Real Media компаниясининг акцияларини сотиб олган. Технология клонлаштирилган ва қайта ишланган шаклда Windows Media Player дастурига киритилган. Шундан кейин акциялар сотиб юборилган.                                                  Компанияни сотиш коэффициенти
Сиз ўз бизнесингизни сотишингиз мумкин бўлган сумма унинг қайси соҳада ишлашига боғлиқ бўлади. Агар соҳа бозорбоп бўлса, бизнесни унинг йиллик айланмаси ҳажмининг уч баробарига сотиш мумкин бўлади. Бу идеал ҳолатдир. Лекин истисно компаниялар ҳам бор. Масалан, Google ва Skype катта харидорга мослаша олишди ва ўзларини ўта катта коэффициент билан сотишди.
Ўртача бизнес учун ушбу коэффициент 1 га тенг. Бизнесингиз қайси соҳада                 эканлигидан қатъий назар сиз рақобатчиларингиз қанчалик муваффақият билан сотилаётганлигини билишингиз керак. Агар сиз бизнесни айнан сотиш учун қураётган бўлсангиз, ушбу рақамларни билишингиз шарт. Йилига миллон келтирадиган “соғин сигирни” икки ёки бир миллионга сотиш ҳам ҳеч кимни ўзига жалб қилмайди ва бунинг маъноси ҳам йўқ.                              Одатдаги ҳолатни кўриб чиқсак. “Соғин сигир” шаклида ташкил қилинган корхонанинг йиллик сотув ҳажми миллионга тенг. Фойда тахминан 50% атрофида (олиб-сотишда камроқ, консалтинг ва айрим бошқа соҳаларда кўпроқ). Агар ушбу корхона сотувга қўйилса, у харидорларга унинг эгаси атрофида қурилган корхона бўлиб кўринади. Инвестор ё хўжайиннинг ўрнига ўзи ўтириши ёки ёлланган менежерни қўйиши кераклигини тушунади.
Инвестор ўзига яна кўпроқ иш қидираётгани йўқ. У пул тикиб, фойда олишни кўзлаяпти. Бизнес-жараёнлдарни қуриш учун менежерни таклиф қилиш – бу узоқ ва мураккаб жараён. Шунинг учун сотишда 1 коэффициенти қўлланилади: йилига миллон долларлик маҳсулот сотувчи компания бир миллионга сотилади. Бу ҳолат бизнес эгаси учун фойдали эмас: йилига 500 000 келтирадиган корхонани 1000000 га сотиш уни қизиқтирмайди. Икки йилда у бу пулни ишлаб топиши мумкин. У банкдан кредит олиши ва бизнесни ривожлантириб, ўз “сигирини соғиш”ни давом эттиргани маъқул. Айнан мана шунинг учун кўпчилик “пионерлар” сотилмайди. Бу инвесторга ҳам сотувчига ҳам фойдасиз.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: нима қураётганингизни аниқланг – “сотиш учун бизнесми” ёки “соғин сигирми” ва тегишли қоидалар бўйича ўйинни давом эттиринг.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика