Бизнесда Қандай бизнес билан шуғулланяпсиз

Biznes reja

Қандай бизнес билан шуғулланяпсиз?

Мана шу ерда асосий хато бошланади. Айнан мана шу саволга жавобда ўзининг бизнесининг даромадлилигини оширишга қанча ҳаракат қилса ҳам олдинги даражада оша олмаётган кўпчилик бизнесменларнинг паст даромадлилигининг сабаби яшириниб ётибди.
Агар сиз IT-компания эгаси бўлсангиз: “Биз дастурий таъминот/компьютерлар                 билан шуғулланамиз”, шкафлар сотадиган бўлсангиз: “Биз мебель бизнесидамиз”, агар пицца тарқатаётган бўлсангиз: “Ресторан бизнесидамиз” деб жавоб беришингиз мумкин.
Мен сизга очиқ айтаманки, агар сизнинг жавобингиз юқоридагиларнинг бирортасига бўлса ҳам яқин бўлса, сиз аслида эришишингиз мумкин бўлган муваффақият даражангизни ўзингиз чегаралаб қўйгансиз!
Ушбу саволнинг ҳақиқий жавоби қуйидагича бўлади: сиз қайси бизнес билан                 шуғулланяпман деб ўйласангиз ҳам, аслида маркетинг бизнесидасиз.
Агар сиз бирорта маҳсулот ёки хизматингизни сота олмасангиз, бизнесда узоқ вақт тура олмайсиз. Агар сиз аслида сотишингиз мумкин бўлган нарсанинг фақат бир қисминигина сотаётган бўлсангиз, ўзингизни ва бизнесингизни тўлақонли деб атай олмайсиз.
Ўз бизнесидаги маълум даражада юқорига кўтарила олмаётган бизнесменлар ўзларини қумга ботиб қолган ва ундан чиқа олмаётгандай ҳис қилишади. Албатта, кимдир ўзининг потенциалининг фақат кичик бир қисмини амалга оширганлигидан қониқиш ҳосил қилиши мумкин. Лекин бу сиз ҳақингизда эмас, шундайми?
Энди биз энг асосий саволга яқинлашяпмиз: агар сиз ҳаммасини ҳозир қилаётганингиздай қилаверсангиз…

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика