Ишчидан менежерга
Муваффақиятли бизнес қуриш йўлидаги биринчи қадам – бу ишчидан менежерга айланишдир. Яъни бизнесни шундай ташкил қилиш керакки, ишнинг барчаси бошқа бировларнинг қўли билан бажарилсин. Сизнинг ўзингиз эса буни бошқаришингиз, назорат қилишингиз ва ривожлантиришингиз керак. Агар сиз бизнесга тизимли ёндашмасангиз, буни қилиш жуда мураккаб бўлади.
Кейинги қадам – менежердан директорга, яъни менежерларнинг менежерига айланишдир. Бу даражада сиз нафақат ишчилар учун тизимнигина ишлаб чиқиб қолмасдан, уларни бошқариш тизимини ҳам ишлаб чиқишингиз ва уни ўз ходимларингизга (менежерларингизга) беришингиз керак бўлади. Шундай қилиб, сиз нафақат ишни бошқаларнинг қўли билан қиласиз, балки уни бошқаларнинг қўли билан бошқарасиз ҳам.