Иш вақтини ҳисобга олиш тизимлари
Иш вақтини ҳисобга олиш – бизнесни оптималлаштиришнинг муҳим қисмларидан биттасидир. Барча ходимларнинг компьютерларини назорат қилувчи, уларнинг логларини ёзиб борувчи, қандай дастурлар ишлатилгани ва интернетда қанча вақт бўлганлигини аниқлаб берувчи дастурлар мавжуд. Ходимларингиз нима билан шуғулланаётганликларини кузатиш билан бирга, иш вақтида ўзи учун ишлаётган ва бу билан сизнинг пулингизни ўғирлаётган ходимларнинг ҳамманинг олдида жазолаш ҳам керак. Аниқса, буни корхонани узоқдан бошқарсангиз, қилиш албатта шарт. Узоқдаги филиаллардаги ходимларнинг иш вақтини ҳам албатта назорат қилиш керак. Ходимлар офисда ўтказадиган вақт – бу сиз пул тўлайдиган вақтдир. Улар сизнинг асбоб-ускуналарингиздан фойдаланиб ишлашади ва сизнинг улар нима билан шуғулланаётганликларини текширишга ҳаққингиз бор.
Кўпчилик ҳолларда ходимларнинг офисга кириш ва чиқиш вақтини ҳисобга олиш тизимлари ёрдам беради. Лекин бу назоратнинг унчалик яхши тури эмас. Чунки ходимлар карточкаларини бир-бирларига бера бошлашади. Тизимда карточканинг қайд қилинганлиги ҳамиша ҳам ходимнинг ишга ўз вақтида келгани ёки, умуман, унинг ишда бўлганлигини билдирмайди. Ҳатто менежер иш вақтини назорат қиляпман деб ўйласа ҳам, аслида иш жойида рўйхатдан ўтган карточалар сонига нисбатан кам одамлар бўлишади.
Биласизми, ўртача ходим кун давомида қанча вақтини ўзининг бевосита мажбуриятларини бажаришга, яъни корхона фойдаси учун сарфлайди? 1 – 1,5 соат! Бу саккиз соат ичидаги уларнинг ҳақиқий ишлаган вақтлари! Ўйлаб кўринга: сиз уларга бераётган ойлигингизнинг 4/5 қисмини фақат улар офисда бўлганликлари учун тўлайсиз!
Иш вақтини ҳисоблашнинг компьютерлаштирилган тизимлари ҳам максимал самара олишни таъминламайди. Шароитни биометрик тизимлар асосида (бармоқ излари бўйича) ходимларнинг келиш-кетишини назорат қилиш бироз яхшилаши мумкин. Ундан ҳам ушбу логларни қўлда киритиш ва кейин уни автоматик текшириш каттароқ ёрдам бериши мумкин.
Ушбу тизимларнинг амалиётга қўлланилишига одамлар турлича реакцияларни билдиришади. Буни кимдир ҳақиқий қилган ишини тасвирлаб: “Интернетни кавладим” дейиши мумкин. Дастурчилар эса текстни нусхалаб ташлашни бошлаши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва бу учун уларни жазолаш керак бўлади.
Ходимлар компьютер ўйинлари ва интернет сайтлардаги танишувларга берилиб кетишса, қуйидагича йўл тутиш мумкин. Агар ходимга ишини бажариши учун интернет керак бўлмаса, интернетни умуман узиш керак. Назорат қилгандан кўра бу кўпроқ иш беради. Интернетдан умумий фойдаланиш учун битта компьютер директорнинг кабинетининг тўғрисига қўйилади. Унга иш вақтида фақат ишга тааллуқли масалалар билан яқинлашишгагина рухсат берилади.