Интуициянгизга ишонинг.
Лекин катта лойиҳани амалга оширишга киришишдан олдин ҳар битта ғояни чуқур текширинг
Янги ғояларни ишга солишнинг энг ёмон усулларидан бири – бу интуитив усулдир. Ҳар куни бизнесменга шундай кўринганлиги, интуиция
айтганлиги, директор сезганлиги учун қанчадан-қанча пуллар ҳавога совурилади? Айниқса бу актив реклама қилишдаги ҳаракатларга кўпроқ тааллуқлидир.
Кўчаларга маъносиз ва ҳеч қандай натижа бермайдиган реклама эълонлари билан тўлиб ётибди. Улар қаердандир келганку! Кимдир ниманидир сезган ва… ҳудди шунингдек ҳеч ким ўқимайдиган ва тўғри аҳлатга кетадиган варақалар тарқатилади.
Ёки кўчада улкан билборд осилиб турибди ва унда ҳамма нарса яхши ёритилган, фақат нимагадир боғланиш телефони ва адрес (қаердан сотиб олиш кераклиги) бир бурчакка ҳеч ким ўқимайдиган қилиб, кичкина шрифтлар билан ёзилган. Ёки яқинда гувоҳи бўлганимдай телефон номери энг пастки чеккага кичик қилиб ёзилган ва унинг ҳам ярмини билборднинг чекка планкаси тўсиб қўйган. Бу реклама ўзи нима учун берилганлигини умуман тушуниш қийин. Балки ортиқча пуллари бордир? Хўш, қаерга бориш кераклигини билмаса, мижозлар сизнинг олдингизга қандай келишади? Шундай таассурот пайдо бўладики, ушбу эълонларни беришда ҳеч ким ҳеч нимани ўйлашга уриниб ҳам кўрмаган, фақат интуицияга таянишгандай. Рекламанинг самарадорлигини қандай ўлчаш мумкин Энг асосий ва кўпчилик компаниялар учун кўзга ташланмайдиган реклама сиёсатининг принципларидан бири – бу рекламанинг таъсирини ўлчашдир. Буни қилиш жуда осон. Табиийки, реклама агентликлари, уларга мурожаат қилсангиз, бунинг тескарисини айтишади.
Агар сиз сайтни реклама қилаётган бўлсангиз – алоҳида сайт (ёки алоҳида саҳифа) яратасиз ва уни рекламада кўрсатасиз. Кейин ушбу саҳифага ҳисоблагич ўрнатасиз ва келувчилар сонини аниқлайсиз. Шунда сиз ушбу реклама бўйича неча киши келганлиги, уларнинг нечтаси сиздан бирор нарса сотиб олганлиги, бунда қанча пул ишлаб олганлигингиз ва бу рекламани яна бериш керак ёки керакмаслигини дарров кўрасиз.
Агар сиз телефон номерини берадиган бўлсангиз ҳам шу. Алоҳида номер олинг. Агар сиз турли жойларда реклама берадиган бўлсангиз, ҳар бирида алоҳида телефон ва алоҳида сайтни кўрсатасиз. Шунда сиз ушбу рекламаларнинг қандай натижа берганлигини ва уларнинг ҳар биридан қанча одам келганлигини аниқ биласиз.
Сизнинг мижозларингиздан: “Биз ҳақимизда қаердан билдингиз?” деб сўрашингиз самарасиз ёндашувдир. Амалиёт шуни кўрсатадики, одамлар сизга ҳақиқатдан ташқари хоҳлаган нарсани айтишади. Кўпчилик ҳолларда бу уларнинг сизни алдашни истаганлари учун эмас, балки улар шуни исташгани ёки шундай деб ўйлаганлари ва бошқа сабаблардан бўлади. Кейин сиз тўлиқ тестлай бошлайсиз, ёмон ишлайдиган рекламаларни олиб ташлаб, яхши ишлайдиган рекламаларни сайқаллай бошлайсиз. Яъни сиз бирданига 20 миллионлик реклама бермайсиз, балки уни бир қанча майда қисмларга бўласиз. Олдинига 50000 га бир хил форматда, 50000 га иккинчи хил вариантда реклама берасиз. Яна 50000 га бошқа газета ёки журналда реклама берасиз. Натижани кузатасиз: қайси бири яхши иш берди – тегишлича йўналишга харажатларни ошира бошлайсиз.
Биринчи қоида
Реклама текстини икки хил усул билан текшириб кўришингиз мумкин. Биринчи усул – бу сплит-тестдир. Бунинг учун рекламангизни олувчиларни тахминан тенг қисмларга бўласиз ва уларнинг ҳар бирига бошқача мавзули реклама жўнатасиз. Яъни базангизнинг бир қисмига бир хил мавзу, бошқа қисмига эса ҳудди шу текстни бошқа мавзу билан жўнатасиз ҳамда уларнинг қайси бирида натижа юқорироқ бўлганлигини кузатасиз.
Биринчи қоида: бир вақтнинг ўзида битта нарсадан кўп нарсани ўзгартирмаслик. Яъни бирор нарсани ўзгартирасиз ва текшириб кўрасиз, иккинчи нарсани ўзгартирасиз ва яна текширасиз.
Агар сизда реклама текстининг учта варианти ва уларга қўйилиши мумкин бўлган учта мавзу бўлса, уларнинг тўққизтасини ҳам бир вақтда жўнатсангиз, қайси ҳолатда уларнинг қайси бири иш берганлигини билмайсиз: мавзуми ёки текстми. Мавзу кўпроқ муҳим бўлганлиги сабабли олдин уни текшириш керак.
Иккинчи вариант – бу мавжуд базага қарамасдан ўз мавзуингизни контекст реклама орқали бутун аудиторияга жўнатишдир.
Бунда сизга Google Adwords ёки «Яндекс Директ» ёрдам беради. Эълонларнинг 3-5 вариантини турли мавзулар билан шакллантирасиз. Сизда мавзу ва кичик мавзучалар пайдо бўлади. Тестлайсиз, эълонларнинг 3-4 вариантини яратасиз ва уларнинг қайси бири кўпроқ эътиборни тортишини аниқлайсиз.
Бунда одамлар сизнинг сайтингизда бирор иш қилишлари шарт эмас. Уларга бирор нарса сотишга уринманг. Улар кирадиган саҳифани ушбу мавзуларга мослаштиришга уриниш ҳам керак эмас. Сиз қилишингиз керак бўлган нарса – бу кирганларнинг сонини санашдир. Қайси мавзуга кўпроқ эътибор қаратишса, уни кейинчалик ишлатасиз. Шундай қилиб, уни текшириб оласиз.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: ғоя/реклама/маҳсулотни катта лойиҳани ишга туширишдан олдин албатта текшириб олинг.
Нима билан шуғулланяпсиз? Машиналар…Чангютқичлар… Уйлар… Цемент… сиз қайси бизнес билан шуғулланяпман деб ўйласангиз ҳам, сиз барибир маркетинг бизнесидасиз.
Афсуски, кўпчилик бизнесменлар ўзларининг ҳақиқий муваффақиятларига яқин ҳам келишмайди … Бу ўзларини муваффақиятли деб ҳисоблайдиган корхоналарга ҳам тегишли. Улар, одатда, ҳақиқий эришишлари мумкин бўлган фойдалиликнинг энг пастки кўрсаткичида бўлишади.
Бу нимага содир бўлади? Жавоби оддий ва сиз уни мустақил топасиз. Бир неча дақиқага тўхтанг ва қуйидаги саволга жавоб беринг.