Бизнесда Чемпионлар бошқалардан кўпроқ ишлашади

Biznes reja

Чемпионлар бошқалардан кўпроқ ишлашади

 

Одамлар бирор янги, ёрқин ва кўп нарса ваъда қиладиган ишни бошлашганида улар иштиёқ билан ёнишади. Маълум вақт ўтганидан кейин бу ҳолат ўтиб кетади. Кундалик бир хил иш ва зерикиш пайдо бўлади. Шу билан биргаликда ишга қизиқишнинг пасайиши юз беради.
Бундан ёмон бўлиши ҳам мумкин. Сиз доимий равишда ресурсларингизни: пулингизни, вақтингизни, энергиянгизни сарфлайсиз – натижа эса сира яхшиланмайди. Ундан ҳам ёмони натижалар умуман ёмонлашиб кетади. Умидингиз сўнади ва ҳеч нима қилгингиз келмай қолади. Бунинг устига бошқа бозорда ёки йўналишда янги, ёрқин ва ўзига жалб қилувчи бошқа нарса кўрина бошлайди. Ҳаммасини ташлаб, янги иш билан шуғуллангингиз келиб қолади. Кўпчилик бизнесменлар ўзларида борини ҳам қолдириб, янги нарсанинг кетидан қувган ва ҳеч нимага эриша олмаган ҳолатлар кўп бўлган. Улар мағлуб бўлишган. Лекин чемпионлар бошқаларга нисбатан ўта кўп меҳнат қилишади ва ҳеч қачон спорт турини ва ўзлари ёқтирадиган йўналишни ташлаб кетишмайди.
Ҳақиқий профессионал яхши билади: кўчада қандай об-ҳаво бўлишидан қатъий назар, у барибир ҳаракат қилишда давом этаверади. Унинг режаси ва ривожланиш стратегияси: ҳар куни натижаларни яхшилаш ва олға ҳаракат қилиш бор. Жуда бўлмаганди бир миллиметрга ҳаракат қилиши керак. Яна у кечагига нисбатан бугун салгина яхшироқ бўлиши керак. У бошқаларга нисбатан эмас, ўзига нисбатан яхшироқ бўлиши керак.                 Жуда кам одамларгина доимий равишда ошиб бораётган ишларни бажариш, ким биландир телефонлашиш, режалаштириш, бошқариш, ходимларни ишдан бўшатиш, янги жамоалар тузиш, кунига 12, ҳатто 16 соатлаб ишлашга тайёр бўлишади. Кўпчилик тўрт соатлик иш ҳафтаси, спорт машиналари, яхталар ва саройлар ҳақида орзу қилади. Ишлашга тайёрлар бунга эришишади. Бошқа, кўпчилик эса эриша олмайди.
Ҳамма бой бўлишни истайди. Лекин ҳамма ҳам хазинага олиб борувчи йўлдаги муаммоларни ҳар куни ҳал қилишга тайёр эмас. Бунинг устига буни жилмайиб, хурсандчилик билан қилиш керак.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: Чемпионлар нимаси билан фарқ қилади? Муваффақиятни исташ ва унга интилиши билан. Улар энг яхши бўлишни исташади, лекин бунинг учун қанча ишлаш кераклиги муҳокама қилинмайди. Чемпионлар роҳатланиб ва енгил ишлашади.
 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика