Бизнесда Буюклар ҳаётидан мисоллар

Biznes reja

                Буюклар ҳаётидан мисоллар

Қуйида сизнинг эътиборингизга ҳайрон қолса арзийдиган бир қанча мисоллар келтирилган. Афсуски жуда кўпчилик бизга қобилиятсиз эканлигимизни айтишади. Бизни билимсиз, омадсиз, эпсиз, кучсиз, ривожланишдан орқада қолган, қўлидан ҳеч нарса келмайдиган ношуд деб ҳисоблашади.    Ҳатто яқинларимиз ҳам бизнинг қобилиятларимизга ишонишмайди (кўпинча айнан улар кўпроқ ишонишмайди). Афсуски, энг катта фалокат – бу сизнинг ўзингиз ҳам бунга ишонишингиздир. Қуйида дунёни ўзгартирган бир нечта даҳолар ҳақида маълумотлар келтирилган.         Бетховеннинг ўқитувчиси уни қобилиятсиз ўқувчи деб ҳисоблаган.

Медицинани ташлаб кетган Дарвинни отаси: “Сени ит ва мушукларни ушлашдан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди” деб сўкган экан.

Уолт Дисней газетадан ғоялари етишмаганлиги сабабли қувилган.

Эдисоннинг устози у аҳмоқ ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган.
Эйнштейн тўрт ёшигача гапирмаган. Унинг ўқитувчиси уни ривожланишдан орқада қолган деб таърифлаган.

Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: “Менинг ўғлим – овсар. У уч марта санъат мактабига кира олмаган” деган.

Ажойиб композиторлардан бири Вольфганг Моцартга император Фердинанд унинг “Фигаронинг уйланиши”да “Ҳаддан ташқари ноталар кўп” эканлигини айтган.

Менделеев химиядан уч олган.

Бутун дунёни ғилдиракка ўтказиб, дунёни ўзгартириб юборган Генри Форд моливий муваффақиятга эришишдан олдин уч марта ўзини банкрот деб эълон қилишига тўғри келган.

Маркони радиони ўйлаб топгандан кейин дўстларига узоқ масофаларга сўзларни ҳаво орқали узатишини айтганида уни жинни деб ўйлаб, руҳий касалликлар шифохонасига олиб боришган. Лекин бир неча ойдан кейин унинг радиоси кўплаган денгизчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Ҳар битта муваффақиятли одамнинг ҳам ўзини омадсиз деб ҳисоблашига кўплаган сабаблари мавжуд. Лекин шунга қарамасдан у таслим бўлмайди. Қийинчиликларни қарши олиб, одамларнинг тушунмаслигини ёриб ўтиб, тўсиқларни ошиб ўтиб, у ўзига бўлган ишончини йўқотмайди ва ўзини омадсиз деб тан олмайди.
Шундай экан, ҳаракат қилинг, тезлашинг, хатолар қилинг ва яна олға босинг. Драматург Бернард Шоу шундай деган: “Ҳаракатсиз ўтган умрга қараганда хатоларга тўла умр нафақат хурматга сазовор, балки у самаралидир ҳам”.
Агар сиз муваффақиятга олиб борувчи йўлга тушиб олмоқчи бўлсангиз, ҳаётингизнинг катта қисмини хатолар қилиб ўтказишингиз кераклигини ҳам тан олишингиз керак бўлади. Ёмони шундаки, агар сиз узоқ вақтдан бери ҳеч нима қилмаган бўлсангиз, бошлашингиз қийин бўлади. Яхши хабар шундаки – қанчалик эртароқ бошласангиз, кейинчалик шунча осон бўлади. Агар ҳаракат қилиш ва хатоларга йўл қўйишни маъқул топсангиз – бебаҳо тажрибага эга бўласиз. Хато қилмасдан ривожланиш мумкин эмас.
Ундан кейин ҳаёт қизиқарлироқ бўла боради. Чунки тажриба компетентлик ва профессионализмга олиб келади, камроқ хато қила бошлайсиз ва борган сари мураккаброқ, қизиқарлироқ лойиҳаларни ҳам амалга ошира оладиган бўласиз.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика