Бизнесда Буюк адолатсизлик

Biznes reja

Буюк адолатсизлик

“Ходим – бизнес эгаси” пирамидасининг учида даромадларни тақсимлашдаги адолатсизликдан жаҳли чиқиш туради. Сиз ўз ходимларингиз нуқтаи назаридан ҳеч нима қилмайсиз (ёки улардан ўта кам ишлайсиз), лекин даҳшат машинада юрасиз, чет элларда дам олиб келасиз, ишга ҳам вақтида эмас, кўнглингизга тушганида келасиз. Улар эса жонлари чиққунча ишлашади, сизнинг ўрнингизга ишлашади. Сиз эса буни сезмайсиз ҳам ва уларга арзимаган чақа берасиз.
Бунинг устига сиз уларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эгасиз, улар эса сизни бўшата олишмайди. Улар қачон маош олишлари ва қачон дам олишга чиқишлари мумкинлигини белгилаб берасиз, ўзингиз эса қачон хоҳласангиз кетасиз. Улар ўзларини сиздан ақлли деб билишади, қилаётган ишларини жуда яхши билишади, сиз эса уларга буни қандай қилиш кераклиги тўғрисидаги талабни қўясиз. Буларнинг ҳаммаси, очиқчасига айтганда, ходимларингизни қутуртириб юборади! Ҳамиша эмас албатта, лекин кўпчилик ҳолларда шундай бўлади. Ўз-ўзидан тушунарлики, улар буни очиқчасига айтишмайди ва сизга билдиришмайди. Ходимлар ўзаро суҳбатлашаётган вақтда (буни ҳеч ким эшитмаяпти деб билишганда) нима дейишларини эшитсангиз, жуда кўп янги нарсаларни билиб оласиз, ҳатто бу ерда айтилмаганларини ҳам.
Бизнес эгаси икки ўт орасида қолиб кетади. Бир томондан мижозлар камроқ тўлаб кўпроқ натижа олишни исташади. Мижоз вақт ўтган сари кўпроқ сифатли натижа олиши ва борган сари камроқ пул тўлашини кутади.             Иккинчи томондан ходимлар корхонада қанча кўп ишлашса, шунчалик вақт ўтиши билан кўпроқ пул олишлари ва камроқ ишлашлари кераклигига ишонишади.
Бизнес эгаси мижозлар олдида ҳам ҳодимлар олдида ҳам масъулдир. Бу шароитда фойдали бизнес қуришнинг иложи бўлмайди.
Низом бўйича иш
Бир томондан бизга кўпроқ малакли мутахассислар керак, иккинчи томондан малакали мутахассисларингиз шундоғам кўп. Ходим ўзини бизнес эгасидан ҳам кўпроқ биламан деб ўйлаши ҳолати билан ким тўқнаш келмаган?
Ишга қабул қилиш тизими, “тўғри” холимларни қабул қилиш ва “нотўғри”ларини чиқариб ташлаш масаласи ҳақида гап кетганда “тўғри” ходимнинг муҳим сифатларидан бири унинг инструкцияларга аниқ риоя қилиши кўникмасидир. Бу борада шундай латифа бор.
Бир кишининг учта ўғли бор экан. Уларнинг ҳаммаси бир компанияда ва бир хил лавозимда ишлашар экан. Лекин уларнинг маоши орасида осмон билан ерча фарқ бормиш.
Бу нарса уларнинг онасига қизиқ кўринибди ва компаниянинг раҳбари олдига кириб жанжал бошлабди: “Нимага уларнинг маошларида бунча фарқ бор?!” Директор эса унга: “Қўшни хонада ўтириб, ўғилларингизга берилган вазифани қандай бажаришларини эшитиб ўтиринг” дебди.
Компания авиа юк ташиш билан шуғулланар экан. Самолёт учиб келади ва директор биринчи ўғилни чақириб дебди: “Хитойдан самолёт келди. Унда 15 тонна ипак бор. Уни тушириш, ҳисоблаш, баҳолаш ва натижасини менга келтиришинг керак”.
15 дақиқадан кейин биринчи ўғил келиб ахборот берибди: “Ҳаммаси бажарилди”.
– Айнан нима қилдинг?
– Аэропортга телефон қилдим. Самолёт етиб келди, ҳаммаси жойида, туширишга тайёр дейишди.
Хўжайин иккинчи ўғилни чақириб, унга ҳам юқоридаги вазифаин бериб жўнатибди. У бир ярим соат йўқолиб кетибди ва қайтиб келиб, ҳисобот берибди:
– Аэропортга бордим, юкни санаб кўрдим. У ерда 15 эмас 14,5 тонна ипак бор экан ва унинг тахминан 30 фоизи яроқсиз экан. Уларни ажратдик, мана ҳужжатлар, ҳаммаси бажарилди.
– Рахмат.
Учинчи ўғилга ҳам ҳудди шу вазифа берилибди. Ярим кун ўтибди… кеч кирибди, ҳамма уйига кетган, офисда эса фақат хўжайин ва онаси қолибди.           Учинчи ўғил қайтиб келиб, дебди:
– Аслида яшикларга хато ёзилган экан. Ўлчаб кўрдик, 15 тонна чиқди. Ёмон сифатли ипакни қайтриб юбориш ҳақида келишиб қўйдим ва улар бизга неустойкани тўлайдиган бўлишди. Қолганларини эса мижозларга сотдим ва улардан пул келиб тушгани ҳақидаги ҳужжатларни олиб келдим.
Муаммо ҳал бўлди. Шундан кейин ўғилни жўнатиб, хўжайин онага мурожаат қилибди:
– Кўрдингизми? Биринчиси ҳатто унга айтилган ишни ҳам қилмайди ва шунинг учун минимал ойлик олади. Иккинчиси эса хужжатлар бўйича қилиши керак бўлган ишни қилади, лекин ишнинг маъноси ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди. У ҳаммасини ўрганиб олган схемаси бўйича бажаради. У ўртача мутахассисдир.

Учинчиси эса маълумот кам бўлишига қарамасдан, ташаббусни ўз қўлига олди ва муаммони ҳал қилди. У бизнинг офисимиздаги энг кўп маош оладиган ходим.
Биз ҳаммамиз бизга айнан учинчи категориядаги одамлар хизмат қилишини истаймиз. Муаммо шундаки, улар жуда камчиликни ташкил қилишади ва улар бармоқ билан санарлидир. Бизнесни асосий ўринларга “учинчи ўғилларни” олишни кўзлаб қуриш мумкин эмас.
Бизнесни оптималлаштиришнинг асосий вазифаларидан биттаси иккинчи типдаги одамлар билан ишлай оладиган тизимни яратишдир. Бунинг учун эса учинчи ўғил типидаги одамлар томонидан тузилган аниқ инструкциялар             керак. “Учинчилар”нинг бошидаги билимларни “иккинчилар”нинг ҳаракатига айлантира оладиган тизим керак.
Ахборотни узатиш схемаси қуйидагича бўлади: биринчи – техник ходимлар нима қилиши керак, иккинчи – техник ходимларни бошқарувчи менежерлар нима қилиши керак. Ахборот узатишнинг самарали тизими – бу муваффақиятли бизнес қуришнинг биринчи босқичидир.
Ходимларингизнинг доимий ишга кечикишининг асосий                                                  сабаблари
Ҳар қандай ходим ҳам ишга кечга қолганида тахминан бир хилдаги баҳоналарни топади. Қуйида ушбу баҳоналарнинг энг кенг тарқалганларини келтираман. Уни ўзингизнинг ходимларингизнинг баҳоналари билан таққослаб кўринг:
– Машина ўчиб қолди.
– Будильникни эшитмабман.
– Ухлаб қолибман.
– Отам/онам/хотиним/эрим мени уйғотмабди.
– Итим туфлимни ғажиб қўйибди. Мушугим машинанинг калитини олиб қочибди.
– Кеча кеч ётгандим.
– Эрталаб туришим жуда қийин.
– Болалигимда ҳам эрта турган эмасман,
– Автобус/маршрутка жуда кеч келди.
– Бошқа автобусга ўтирибман.
– Шошилганда ҳамма нарсаларни буза бошлайман.
– Эрталаб қўлимни юваман деб кранни очсам душдан устимга сув сачради. Сочимни қуритишимга тўғри келди.
– Ҳар кун бир вақтда ишга келиш жуда оғир иш.
– Олдимдан қора мушук кесиб ўтди.
– Шундай бўлсам нима қилай.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: ходимларингизнинг шахсий манфаатлари ҳамиша корпоратив манфаатлардан устун туради. Буни ҳисобга олинг.

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика