Бизнесда Бизнинг мижозлар ҳеч нима сотиб олишни исташмайди

Biznes reja

Бизнинг мижозлар ҳеч нима сотиб олишни исташмайди.

(Нимага унда рақобатчингизнинг эшиги олдида навбатда                                                                                туришибди?)

Қачон одамлар ҳеч нима сотиб олишн иисташмайди? Ҳеч қачон! Одамлар ҳамиша ниманидир сотиб олишни исташади.
Улар ўзларини назорат қилишга уриниши, бор кучи билан ойлик бюджетдан чиқиб кетмасликка, эрига ёки хотинига бу ойда бошқа ҳеч нарса сотиб олмасликка ваъда беришлари мумкин. Лекин аслида улар ҳамиша нимадир фойдали ва қизиқарли нарсани жуда-жуда-жуда сотиб олишни исташади.
Одамлар улар аслида истаган нарсаларини қўлга киритиш учун – мантиқ, психология, бюджет, қўшнилар ва яқинлари нима дейиши ҳақида ўйлаб ўтиришмайди.
Агар мижозларингиз нимагадир сизнинг маҳсулотларингиз ва хизматларингизни сотиб олишмаётган бўлишса, бунинг 3 та сабаби бўлиши мумкин:
1. Сиз бошқа одамларга сотяпсиз.
2. Сиз мижозларингизнинг миясида сотаётган нарсангиз ва уларнинг ҳаётда энг кўп истаётган нарсаларини қўшишни эплай олмадингиз.
3. Сиз сота олмайсиз ёки буни ёқтирмайсиз ёки иккаласи ҳам.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам одамлар шунчаки сотиб олишдан тўхташмайди. Улар тўхташмайди. Улар бугун ҳам ўзлари истаган нарсаларини сотиб олишяпти. Фақат сиздан эмас.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: мижозлар ҳамиша сотиб олишни исташади, муаммо уларда эмас, сиздадир.
 

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика