Бизнесда Бизнесни тизимлаштиришнинг қадам-бақадам режаси

Biznes reja

Бизнесни тизимлаштиришнинг қадам-бақадам режаси

Агар корхонанинг ишини автоматлаштириш керак бўлса, олдин ушбу бизнесни “қандай бўлса, шундайлигича” тавсифлаш керак бўлади.
Иккинчи босқич — “қандай бўлса, шундайлигича” бизнес моделини қуриш.
Учинчи босқич – “қандай керак бўлса, шундай” бизнес моделини қуриш.
Тўртинчи босқич  – “қандай бўлса, шундайлигича” бизнес моделидан “қандай керак бўлса, шундай” бизнес моделига ўтиш режасини тузиш.            Бешинчи босқич – тайёрланган режани амалга ошириш.
“Қандай бўлса, шундай” бизнес моделига мисол қилиб Ер сайёраси бизнесини                 келтираман. Барча денгизлар, материклар ва оролларга сайёҳларни жўнатасиз. Улар чизишади, расмга олишади ва материаллар билан қайтиб келишади.
Кейин бизнеснинг “қандай бўлса, шундай” модели, яъни глобус яратилади. Учинчи босқичда “қандай керак бўлса, шундай” бизнес модели яратилади. Мисол тариқасида Орол дегизи қуриб боряпти, унга Сибирь дарёларининг сувини қуйиш керак.
Тўртинчи босқичда буни қандай қилиш кераклиги ҳал қилинади. Бу ишни амалга оширишга буни уддалай оладиган Тешабой Эшматовични жалб қиламиз.                Ўзимизнинг ва қўшни давлат депутатларига бу ишни

бажаришимизга рухсат беришлари учун пул берамиз. Кейин амалга оширишга буйруқ берамиз.
Тавсифнинг ўзи аҳмоқона эканлиги кўриниб турибди. Лекин илмий текшириш институтларида кўпинча айнан ушбу схема бўйича ишланади. Учта босқич бажарилади, лекин моделни бошиданоқ амалга оширишнинг иложи бўлмагани учун охирги босқич бажарилмай қолади. Агар режа тузилса ҳам, одатда, уни амалга ошириш учун ресурслар етишмай қолади.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: олдин савдони оширинг, даромадни кўпайтиринг ва олинган пулларга ўз бизнесингизни тизимлаштиринг.
 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика