Биз мукаммал маҳсулот чиқаришимиз керак.
(Бу вақтда рақобатчилар ўнта яхши маҳсулот чиқаришади)
Перфекционизм нималигини биласизми? Менимча нималигини тасаввур қиляпсиз. Мен ҳам тушунаман, лекин барибир текшириб кўрмоқчи бўлдим. Шундай қилиб, Википедияда шундай дейилган:
“Перфекционизм (фр. perfection) – бу ўзининг ва бошқаларнинг мукаммал бўлиши кераклиги одам интилиши керак бўлган мақсад бўлиши кераклигига ишончдир. Изланаётган мукаммаллик ўзида барча яхшиликлар ҳамда одамга ҳос бўлган талантлар ва қобилиятларни ҳам ўз ичига олади деб ҳисобланади. Перфекционизм тарафдорлари айрим ҳолларда одамнинг камолотга эришиши нафақат аҳлоқий масала, балки бутун одамзотнинг
яшаши мазмуни деб ҳам билишади. Санъатда перфекционизм деганда бадиий ижод намунасининг абсолют мукаммаллигига интилиш тушунилади”. Оддий қилиб айтганда – перфекционизм мукаммалликка, идеалга интилишдир. Бизнесда – бу идеал маҳсулот, идеал хизмат шароитлари, идеал ўрам, идеал сайт, идеал тадбир, идеал тизим, идеал реклама тексти яратишга уринишдир.
Бир томондан бу жуда яхши фикр. Ҳамиша ҳам ишни у билан мағрурланса арзийдиган қилиб бажариш ёқимли, тўғрими? Шунга қарамасдан перфекционизм – бу бизнеснинг ривожланишини торомозловчи энг кенг тарқалган сабаблардан ва, ҳатто, айрим ҳолларда унинг барбод бўлишига олиб келувчи сабабдир.
Қандай бундай бўлиши мумкин? Ажойиб маҳсулот, чиройли сайт, аниқ ишлайдиган интернет-тизимга эга бўлиш ёмонми? Йўқ, албатта, бу ёмон эмас, аксинча – бу жуда ажойиб! Фақат сиз менежер ёки бизнесмен сифатида олиб бораётган бизнесингиз доимий ва стабил даромад келтириб турган бўлса. Шунда сиз бемалол маҳсулотингиз, сайтингиз ёки реклама текстингизни яхшилаш устида бемалол ишлайверишингиз мумкин бўлади. Ушбу яхшилашларингиз албатта мижозларингиз томонидан тегишлича баҳоланади ҳам.
Лекин лойиҳангиз, дастлабки босқичда бўлса ва сиз бизнес тизимини яратиш, кучли етакчилар командасини яратиш, маркетинг ва савдо билан шуғулланиш ўрнига маҳсулотни яхшилаш учун барча вақтингизни, маблағингизни ва кучингизни сарфлаётган бўлсангиз, бу барбод бўлишингизга олиб борувчи энг аниқ йўлдир. Бу вақтда ҳали сотув бўлмаяптику. Яхшилаш билан эса чексиз шуғулланиш мумкин. Ҳатто энг ажойиб маҳсулотда ҳам яхшилаш мумкин бўлган нарсани топиш мумкин. Унда нима қилиш керак? Ҳозир сизга энг даҳшатли сирни очаман. Фақат бу ҳақда ҳеч кимга айтмайсиз, ҳўпми?
Шундай қилиб…
Бенуқсон ва юқори сифатли маҳсулотингиз бўлиши шарт эмас, айниқса, бошланғич босқичда. Бизнесда муваффақият эришиш учун сифатнинг чидаса бўладиган даражада бўлиши етарли.
Аниқлаштираман – сифат ёмон бўлиши керак эмас, ҳеч қачон. Уни чидаса, қабул қилса бўладиган даражаси етарли. Ишонмайсизми? Унда тушунтираман.
Сиз MacDonald’s ресторанларида сотиладиганидан яхшироқ котлетли бутерброд тайёрлай оласизми? Росданми? Жуда ажойиб! Мен бунга шубҳаланмайман! Сиз ушбу бутербродлардан MacDonald’s сотганча миқдорда сота оласизми? Йўқми? Қизиқ … нимага? Сизники мазалироқку? Демак, MacDonald’s тармоғининг муваффақияти бутербродларнинг сифатига асосланмас эканда?
Сиз мазасиз бутербродлар сотишни истамайсизми? Бунга ҳам ҳаққингиз бор. Фақат олдин ўзингизнинг асосий мақсадингизни аниқлаб
олинг – сиз дунёда энг мазали бутерброд тайёрламоқчимисиз ёки пул ишлаб топмоқчимисиз?
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: перфекционизм сизнинг бизнесингизнинг олдинга ҳаракатини тормозлашига йўл қўйманг. Кўпинча “Стоп! Ушбу сифат етарли. Кейинги босқичга ўтамиз” дейиш керак бўлади.