Бизнесда Атрофдагиларнинг фикрлари

Biznes reja

Атрофдагиларнинг фикрлари

Муваффақиятли одамнинг ўзига хосликларидан бири – бу унинг атрофдагиларнинг нокомпетент фикрларига умуман таъсирсизлигидир.

Айниқса салбий фикрларга. Яна бунинг устига маслаҳатчи ушбу соҳанинг одами бўлмаса.
Сизга аниқ айтишим мумкинки, ушбу кулранг массадан ажралиб чиқиб, тепага томон ҳаракатлана бошласангиз, бу ишми ёки шахсий ҳаётингизми, аҳамияти йўқ, теварагингиздаги деярли ҳамма, жумладан энг яқинларингиз ҳам сизнинг қилаётган ишларингиз ҳақидаги ўзларининг салбий фикрларини билдиришади ва сизни яна ўша эски ҳолатингизга қайтаришга ҳаракат қила бошлашади. Устингиздан кулишади, аҳмоқ эканлигингизни айтишади, ҳар битта хатоингизни албатта сезишади ва “Айтмадимми! Сен ҳеч нарса қила олмайсан дегандимку!” дейишади.
Муваффақиятга эришишининг ва бунда руҳий касалликлар касалхонасига тушиб қолмасликнинг ЯГОНА йўли – бу ушбу салбий ҳиссиётлар оқимига умуман эътибор бермасликдир. Сизга йўналтирилган истаган бир салбий фикрни рад қилишдир. Сизнинг режаларингиз, қилаётган ишларингиз, ўзингиз ҳақингизда кимдир нимадир дейиши сиз учун барибир бўлиши керак. Бу сиз ҳақингизда эмас. Бу сизга тааллуқли эмас. Ит ҳурар – карвон ўтар.
Бунинг устига сиз қанчалик юқорига кўтарилсангиз ва мураккаброқ лойиҳаларга қўл ура бошласангиз, қанчалик таниқли ва муҳим бўла борсангиз,   сизни аҳлатга кўмиб ташлашни истовчилар шунчалик кўпаяверади. Барча машҳур кишилар бундан ўтишган ва ўз юлдузли онларига етишган. Асосийси – ушбу оқимга реакция билдирмаслик ва уни ўзингизнинг ичингизга киритмасликдир.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика