Ҳамкорларда паразитлик қилиш
Муваффақиятли стартап ўз муваффақяитларини ҳамкорлар орқали кенгайтириши мумкин. Чойнак сотиш эмас, Siemens чойнагига хуштак, дастур эмас, Skype учун қўшимча плагин ва шунга ўхшаш нарсаларни сотиш керак. Амалда кучли бизнесга қўшилиш ва унинг мижозлар базасида паразитлик қилиш керак.
Кўпчилик стартапларнинг умумий хатоси – айнан ўз савдосини йўлга қўйиш ва ўз ғояси билан юксакликка эришишдир. Кўпчилик стартаплардан ҳеч нима сотиб олишмайди, стартап орқасида кучли, йирик ва стабиль бизнес туриши керак. Айрим ҳолларда сизнинг ортингизда нуфузли ҳамкор турганлигини айтишингиз билан сотув тизимли оқим бўйлаб содир бўла бошлайди.
Муваффақиятнинг ҳақиқий қоидаси: доҳиёна ғояларни унутинг, бошқаларда яхши ишлаётган нарсани олинг ва уни қайтаринг! Фақат шундан кейингина ғоялар қидиринг ва уларни ривожлантиринг. Бунинг тескарисини қилманг.