Бизнес эгасининг шахсий эркинлиги

Biznes reja

Бизнес эгасининг шахсий эркинлиги

Учинчи қадам – бу шахсий эркинлик бошланадиган бизнес эгаси даражасидир. Бизнес эгасининг бир нечта роллари мавжуд ва сиз уларнинг ичидан ўзингизга кераги ва мос келадиганини танлаб олишингиз мумкин.

Биринчи роль – “инвестор”
Инвестор бизнесга молиявий восита деб қарайди: у компаниянинг активларига маблағ киритади ва ойлик даромадини олади. Корхонанинг ўзи эса биринчи навбатда молиявий маблағ киритиш объекти деб қаралади.

Иккинчи роль – “бизнесни ривожлантирувчи”
Бундай одам бизнесни илгари суриш, ҳамкорлар тармоғини яратиш, регионлар билан ишлаш билан шуғулланади. Бунда у жисмоний равишда эмас, балки концептуал ишлайди: компанияни ривожлантириш ва уни янги даражага чиқариш учун янги тизимлар ишлаб чиқади ва одамларни ёллайди.      Кўпчилик стандарт бизнесларнинг юқориги чегараси мавжуд. Мисол учун, ресторанни олсак, бу унинг жойлашган жойи ва шаҳарга қараб, ойига 100 миллион сўм атрофида бўлади. Бизнесни ривожлантириш устида ишлаётган бизнесменнинг вазифаси ушбу чегарани ёриб ўтиш ва бизнеснинг даромадлилигини ўн баробар оширишдир.
Учинчи роль – “Технологияни ривожлантирувчи”
Масалан, Microsoftда бундай одам Билл Гейтсдир. У бизнесни эмас, балки технологияни ривожлантиради. Бу компаниянинг ўзига хослигини белгилаб беради ва бизнес тўғри ривожланиши ҳамда катта молиявий фойда олиш имкониятини яратади.
Одатда, бизнес эгаси ушбу учта ролни: инвестор, бизнесни ривожлантирувчи   ва технологиян иривожланитрувчини ҳам ўзида мужассамлаштиришга ҳаракат қилади ва бундан ташқари директорликни ҳам ўз зиммасига олади.
Раҳбар ўзига қанчалик кўп вазифаларни олса, бизнес шунчалик бир жойда қолиб кета бошлайди.

 

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика