БАХТЛИ БЎЛИШ

БАХТЛИ БЎЛИШ НИ БИЛАСИЗМИ?

«Ҳар ким ўзини қай даражада бахтли сезса, у шу даражада бахтлидир»
Козма Прутков, рус халқ тўқима сатирик образи

Бахтни ҳар ким ҳар хил тушуниб талқин қилади. Биров уни бойликда, бошқаси мансаб мартабада, яна бири оила тўкислигида, аллақайси зот эса муҳаббатда деб билади. «Бахтимизнинг ўндан тўққиз қисми саломатлигимиздадир» деган эди буюк Ларошфуко.

«Аллоҳ таолонинг бандасига берган неъматларининг орасида иймондан кейинги энг улуғи-тан сиҳатлигидир» дейилади ҳадиси шарифларда. Чиндан ҳам баданининг бирорбир қисмида оғриқни мунтазам ҳис қилувчи одам ҳеч қачон ўзини тўкис бахтиёр ҳис эта олмайди.

Мен илмий, тиббий, фалсафий адабиётларни ўрганиб уларда бахтнинг 500 дан ортиқ мезонларини топдим.

Бугун рўйи-заминда 7 млрд га яқин одам умргузаронлик қилмоқда. Хўш, уларнинг ҳаммаси ҳам бахтлими, уларнинг ҳар бири бахтни қандай тушунади ва қайси йўллар билан унга интилади?

Умуман, бахт тушунчаси бизнинг шаклимизга боғлиқми, ёки моҳиятимизга? У бизни ўраб олган борлиққа кўпроқ алоқадорми, ёки ички дунёмизга?

Нима учун баъзан ташқи жиҳатдан ҳеч қандай камчилиги йўқдек кўринган айрим шахсларнинг қовоғидан қор ёгиб юради-ю, уйида сичқонлар ҳасса таяниб юрадиган бошқа бирларининг чеҳраси хандон?

Нега тўрт мучали саломат айримлар бир умр нолиб ўтади, оёги шол, ёки кўзи ожиз айримлари эса шукроналик ҳиссини туяди? Умуман, бахтнинг формуласи борми, ўзи?

Бир мамлакатнинг июҳи беҳисоб бойлиги, беадад мансаб-мартабаси, ҳарами тўла ҳуршиқолари бўла туриб ҳам ўзини бахтли ҳис эта олмас экан.

Бир куни бир бир соҳибкароматдан қандай қшиб бахтли бўла олиши мумкинлигини сўрабди. Шунда соҳибкаромат;

«Ўзини бекаму-кўст бахтли ҳисоблайдиган кишининг кўйлагини кийишинг керак» деб давоб берибди.

Шунда шоҳ тўрт тарафга мулозимларини жўнатиб, шундай одамнинг куйлагини бир кийиб кўриш учун олиб келиитарини буюрибди.

Бир мулозим бир шаҳарда ҳамма ҳурмат қшадиган олимни топиб ундан «Бахтлими- сиз?» деб сўрабди.

Шунда олим дарҳақиқат диний ва дунёвий шмларнинг барчасини мукаммал эгаллаганлигини, бу борада бекаму-кўст эканлигини эътироф этгани ҳолда бефарзанд эканлигини, шу боисдан ҳам тўкис бахтни ҳис эта олмаслигини тан олибди.

Бошқа мулозим мол-дунёси ўн саккиз минг олам вакшларига тарқатсанг ҳам ортиб қоладиган бойни топиб ундан бахтли-ёки бахтсиз эканлигини суриштирибди.

Шунда бой биров неъматларини ўгирлаб ёки тортиб олиши- дан мудом руҳи беҳаловат эканлигини, шу боисдан ҳам ўзини тўла бахтли ҳис эта олмаслигини айтибди.

Хулласи калом, бир неча йшлик изланишлардан кейин олис саҳрода ўзини ҳар жиҳатдан бахтли ҳисоблайдиган одам топшганлиги хусусида шоҳга чопар жўнатибдилар.

Шунда шоҳ хурсандлигидан оёги типирчшаб зудликда бу шодмонни ҳузурларига олиб келишни буюрибди. Келтириб кўрсалар, шоҳ кийиб кўрмоқчи бўлган кўйлак ҳам бояқишда йўқ, шир ялангоч экан!

Қиссадан ҳисса шуки, ҳатто кийишга матоси ҳам бўлмасдан ўзини тўлиқ бахтли, мол-дунёси ва мартабаси ошиб ётгани билан бутунлай бахтсиз ҳис этувчи одамлар жуда кўп? Шундай экан, бахтнинг мезони қаерда?

Хотирам алдамаса 1997 йиллар эди, чамамда. Биз халқимиз ардоқлаган севимли фантаст-адибимиз

Ҳожиакбар ака Шайхов бошчилигида (Аллоҳ у зотни раҳмат қилган бўлсин) «Сирли олам» ойномаси, «Қалб кўзи» рўзномасини ташкил қилиб, Соҳиба Абдуллаева, Муҳиба Ҳамидова, Саи- да Жўраева, Мурод Хидир,

Мавлуда Иброҳимова, Рустам Обид, Рустам Рўзматовлар билан ҳамкорликда ушбу наш- рларни алқимиз учун фойдали, қизиқарли, диний ва илмий таҳлилларга бой мақолалар билан бойитиб борардик.

Мен у пайтда Тошкент Тиббиёт Педиатрия Институтида хирургиядан дарс бериш билан бирга бу нашрлар билан чуқур ҳамкорлик қилар, уларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси эдим. Шундай кунлардан бирида

Ҳожиакбар ака мени ҳузурларига чақириб олис Сурхондарёдан бир одам тирик Алижон Зоҳидийни бир кўриш ва суҳбатлашиш истагида минг чақирим йўл босиб келганлигини, у ҳозир қўшни хонада мени кутиб турганлигини айтди.

Суҳбатлашиш асносида бу одам мактабда тарих ўқитувчиси эканлигини, боши кўп маломат офат ва адолатсизликларни кўрганлигини, менинг тиббий, диний мавзулардаги китобларим ва мақолалаларимни севиб ўқишини айтди.

Мен унинг бошидан ўтган кечмишларини тинглаб бунча бахтсизликни қандай кўтариб юрганлини сўрадим.

Шунда у кулиб; «Аксинча, мен дунёда энг бахтли одамларданман» — деди. Мен ҳайрон қолдим, туҳмат билан қамалган, хотини саратондан ўлиб болалари сағир қолган, уйи ёниб кетган одам қандай қилиб дунёнинг энг бахтли одамларидан бири бўлиши мумкин?

Шунда чеҳрамдан савол аломатини ўқиган бу одам; «Алижон, ҳеч тушингизда учганмисиз?» деб сўради. Мен
унга тушларимда кўп нарсалар билан шуғулланишимни, аммо учишда ўзимни синаб кўрмаганлигимни баҳоли-қудрат тушунтирдим.

Шунда у киши ҳар куни кечаси тушида осмонда учиб юришини, уйгонганидан кейин кун бўйи ўзини шодмон ва фараҳли ҳис этиб юришини айтиб берди.

Мен бу суҳбат асносида у киши ҳақида «Тушларида фазогир одам» деган мақола чоп этдим, аммо бу учрашувдан кейин ҳаловатим буткул йўқолди.

Мен инсонга бу қадар масрурликни ҳадя этувчи илоҳий тушнинг ошуфтасига айланиб қолгандим ва ҳар кечаси ётиш ибтидосида Аллоҳдан шундай туш насиб этишини сўраб ётадиган бўлдим. Инсон бир нарсага астойдил интилса ва олдига мақсад қилиб қўйса унга албатта эришади, улуғ шоиримиз ҳам;

Иззат истаганга иззатдир дунё,
Давлат истаганга давлатдир дунё.
Ҳар зот не истаса топар бегумон,
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё!

— деб бежиз айтмаган. Мен орадан бир ойча чамаси ўтиб шундай тушни кўришга муяссар бўлолдим. Кўклам эмиш, Ургут тоғлари ва қирлари яшил гилам билан тўшалган, айрим жойларда лолалар ва қизғалдоқзорлар буюк боболарим ва мо, моларимнинг қонлари мисол алвон гиламлар ҳосил қилган, атрофимда сор бургутлар мағрур учиб юрибди, пастроқда онамнинг оппоқ сочлари мисол оқ булутлар қайнамоқда, тепамда илоҳий мовийлик ва беғуборлик…

Мен баайни сор бургутлардек қанотга айланган иккита қўлимни силкитмасдан мана шу тоғ ва тепаликлар устида парвоз қилиб турибман, вужудимда илоҳий енгиллик, юрагимда Одам алайҳиссалом жаннатда туйган шундай завқ-шавқ жўшмоқда-ки, унинг таърифини келтириш жуда қийин.

Шу тариқа қанча учдим, билмайман, аммо уйғонганимдан кейин ўзимни ўта масрур ва баҳтиёр ҳис қилдим.

Мен баайни жаннатга бир кириб, чиқиб кетгиси келмай қолган Идрис алайҳиссаломдек ҳис этардим ўзимни ва бундай тушларни бот-бот қўмсайдиган, Ҳақ таолодан муножот қиладиган бўлиб қолдим.

Шукурки, ҳанузгача бундай тушларни кўриб тураман ва ҳар гал бундай тушлардан кейин узоқвақтгача бу дунёнинг ўткинчи илинжлари, майда ташвишлари, арзимас кўнгилсизликларига беписанд бўлиб қоламан.

Ана шу тушлар таъсирида мен ўзимни янада бахтлироқ ҳис этадиган бўлиб қолдим. Агар кимдир бундай илоҳий тушни кўриш бахтига муяссар бўлолган бўлса, борлиқнинг барча лаззатлари унинг олдида пучак, ночор ва афтода эканлигини эътироф этади.

Шу боисдан ҳам кўп тушкунликка тушадиган, ўзини унчалик ҳам бахтли ҳис этмайдиган юртдошларимга

Аллоҳдан бундай туш насиб этишини сўраб ёлворишларини маслаҳат берган бўлардим.

Падари бузрукворим мулла Зоҳид Фахриддинҳожи ўғли (Аллоҳ у зотни раҳматларига ноил қилган бўлсин) комил ва солиҳ инсонларнинг авлодидан бўлиб, диний ва дунёвий илмларни чуқур эгаллаган, шу боисдан ҳам дуо ва муножотларида Яратгандан тан сиҳатлик ва қалб хотиржамлигини сўрар эдилар.

Шу боисдан ҳам бир умр тани сиҳат ва қалби хотиржам бўлиб 90 йил умр кўрдилар. Мен уни эсласам ҳамма вақти устоз

Абдулла Ориповнинг қуйидаги мисралари ёдимга туша- веради;

Дунёнинг бу майда галваси нечун,
Бари ўткинчидир, бари нокерак.

Тариқдай заминнинг устида беун Яшаб ўтди шундай буюк бир юрак.

Дарҳиқақат, қалб хотиржамлигисиз инсон ўзини ҳеч қачон тўкис бахтли деб ҳис эта олмайди. Шу боисдан бўлса керак, дадам ҳам биров билан шуҳрат, мансаб-маноқиб талашмасдан, қалби хотиржам ҳолда

Аллоҳнинг ишқида ёниб дорулбақога риҳлат қилдилар.

Статистик маълумотларга қараганда бугун рўйи-замин аҳолисининг 10-15% қисми депрессия (тушкунлик) дардидан азоб чекмоқда. Бошқа манбаларнинг маълумотлари янада қайғули-бугун сабабсиз депрессияга тушиб қолган одамларнинг сони 700 миллионга яқин экан!

Бу далиллар замон шиддатига мос равишда геометрик прогресс бўйича ошиб борар, яқин 30 йил ичида аҳолининг 40-50% қисмини ўз комига тортиб кетиши мумкин экан!

Табиийки сабабсиз тушкунлик (деирессия) ўз-ўзини ўлдиришлар, тажовузкорлик, қотилликлар, наркомания, пиёнисталик, кашандалик, проституциялар учун кенг йўл очиб берадиган оғир ижтимоий ҳолатдир.

Хўш, депрессиянинг асосий сабаби қаерда яширинган? Нима учун дунё миқёсида тушкун одамларнинг сони бунчалик кўпайиб бормоқда? Менинг 25 йиллик шифокорлик, 30 йиллик ижодкорлик тажрибаларим бу борада бир қанча хулосалар қилишимга маънавий ҳуқуқ беради деб ўйлайман!

Статистик маълумотларга қараганда 19 аср адоғида ер юзида бажариладиган ишларнинг 95 % қисми жисмоний куч билан, фақат 5% қисмигина механизация ва электризация ёрдамида амалга оширилган, 20 аср адоғида эса бу кўрсаткич бутундай тескари тус олди.

Оқибатда цивилизациянинг асорати сифатида одамлар кам ҳаракат-гиподинамия касаллигига дучор бўлдилар, бу эса ўз навбатида семириб кетиш, қандли диабет, сурункали қабзиятлар, простатитлар, хафақон каби асосан депрессия билан кечадиган бир қанча хасталикларга йўл очиб берди.

Сўнгги йилларда тўла ва ўта тўла (семиз) кишиларнинг кўпайиб бораётганлиги жаҳон афкор оммасини ташвишга солаётганлиги бежиз эмас.

Менинг болалигим кечган қишлоқда иккита семиз одам бўларди, қолган одамларнинг ҳаммаси забардаст, хипчабел, меҳнаткаш, баайни отам эккан чинорлардек чайир эдилар.

Бугун эса ҳатто қишлоқларда ҳам уларнинг ҳаддан ошиб кўпайиб кетаётганлигига гувоҳ бўлмоқдаман. Демак, фикри ожизимча депрессияга олиб келувчи асосий ва биринчи сабаб гиподинамия…

Сўнгги йилларда информация оқимининг кучайиб кетиши, инсоннинг муъжазгина онгги бунча кўп, баъзан ўта зиддиятли ахборотларни ҳазм қила олмаслиги оқибатида меърнинг издан чиқиши ҳам тушкунликларга сабаб бўлмоқда.

Телефонда ҳаддан ортиқ кўп гаплашиш, интернет тармоқларига кўп ва узоқ уланиш, тобора кўпайиб бораётган шовқин-суронлар исканжасида яшаш ҳам депрессия даражасини кучайтиради. Бекорчилик ва бекорчи ўй-хаёллар ҳам тушкун кайфиятлар пайдо бўлишига олиб келади.

Мен одатдаги кунлари эрталаб 10-12 чақирим, дам олиш кунлари эса 20 чақиримдан ортиқ югураман. Бу одатим саратоннинг қайноғида ҳам, қаҳратоннинг изғиринида ҳам мени тарк этмайди.

Ишхонам билан уйим орасида 15 чақирим масофа ётади, мен ер қалин қорларга бурканган пайтларида машинамни сирпанчиқ йўллардан ҳайдашдек ёқимсиз машғулотдан воз кечиб ишхонамгача қалин қорларни ғичирлатиб югуриб бораман, соат 2-30 да то иш вақтим тугаб, операцияларимни якунлаб, машғулотларимни адоғига етказгунимга қадар эрталаб тердан жиққа ҳўл бўган кийимларим қурийди, уларни алмаштириб яна уйга қайтаман.

Ҳар галги жисмоний ҳаракат ва меҳнат менга ададсиз шодмонлик ва шукроналик бахш этади. Мен бундай пайтлари дунёда 100 млнга яқин шол ва фалаж одамлар борлигини, 60 млндан ортиқ одам эса қўл, ёки оёқсиз эканлигини эслайман ва Аллоҳ менга берган бу аъзолар воситасида елдек югуриш, жисмоний меҳнат қилишдек масрурликни ҳамда шукроналикни қалбан туяман.

Шу билан бирга жаҳонда 80 млнга яқин кўзи ожиз, атроф-муҳитнинг жилваларини, қалдирғочлар парвозини, оппоқ булутларнинг сузишини кўриш бахтидан бебаҳра одамлар борлигини эслайман ва кўрар кўзларим шукроналиги минг чандон ортади.

Иккинчи маслаҳатим-ҳаракатчан бўлинг, кўпроқ елиб югуринг, чунки устоз Абдулла Орипов ёзганларидек

«Югурук даврондир, асли бу даврон», югурмасангиз, замон шиддатидан, цивилизация одимларидан ортда қолиб кетасиз.

Югуриш ва жисмоний меҳнат инсонни кўп балолардан, депрессия дардидан халос қилувчи бехаражат ва самарали воситадир.

Албатта, айрим мижозларим менга норози бўлиб; Мен ҳар куни 10 дақиқа бадантарбия қилиб, 3,5 дақиқа югураяпман, аммо баттар тарвақайлаб, тушкунликка тушиб бормоқдаман» дейдилар.

Мистер Биннинг (Роуэн Аткинсон) эрталабки бадантарбиясига ўхшаб 2 марта ўтириб-туриш, 5 марта чуқур нафас олиш ва 4 дақиқа югуриш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, бунинг учун терлаш ва соатлаб шуғулланиш лозим.

Марҳум Брюс Ли кеча кундузни тўрт қисмга бўлиб, унинг бир қисмида, яъни 6 соат мобайнида ҳар куни спорт билан шуғулланган. Ҳарқандай бадантарбия машгулотлари мунтазам бажарилса у одатга айланиб, бахтлилик гормонлари — эндорфинлар синтезининг кучайишига олиб келади.

Мен болалар хирургияси бўйича бир профессорни била- ман, ўзини Луқмони ҳаким деб ҳисобловчи ва барчадан ақлли билувчи бу шахснинг қон босими ва қандли диабети бор. Бир мудом чеҳраси довучча чайнаб олган одамникидек тунд.

Хўш, у бундай асоратларни қаердан орттириб олди, дерсиз? Унинг ҳаётини ўргана туриб шунга амин бўлдимки, у ҳеч кимнинг, ҳатто яқинларининг ҳам муваффақиятини кўра олмайди, қалби ҳасад, кин ва адоват билан лиммо-лим тўлган.

Муҳтарам пийри-муршидим, Элликқалъалик соҳибкаромат Тўхтабой ота Болтабоев «Ҳасад инсоннинг ичидан емирувчи қуртдир, у аввало ўз соҳибини еб битиради» деб бот-бот таъкидлайдилар.

Албатта, мен фақат бир шахснигина мисол келтирдим, бундай зотлар атрофимизда маълум фоизни ташкил қилади.

Бошқаларнинг ютуқлари ва муваффақиятларига ҳавас билан эмас, балки ҳасад билан қарайдиган одамларнинг сочи барвақт оқаради, юзига ажин тушиб, териси заҳиллашади, эрта кексайиб қолади, чунки ҳасад ва адоват туйгуси бош мия орқали моддалар алмашинувини издан чиқариб, органик ва руҳий хасталикларни келтириб чиқаради, бу эса табиийки тушкун кайфиятни келтириб чиқаради.

Ҳавасманд одамлар эса аксинча чеҳраси тиниқ, қалби очиқ, биологик ёши тақвим ёшидан кичик кўринадиган серзавқ одамлар бўладилар.

Улуг шоир Абу Абдуллоҳ Рўдакийнинг кўзлари ожиз бўлган, аммо шунга қарамасдан шукроналик ҳамда ҳавас билан яшаганлиги боис ўз замонасида энг бой ва машҳур шоир бўлиб қуйидаги битикларни ёзган (Сирожиддин Саййид таржимаси);

Замон бошдин оёқ ҳикмат, замон бошдин оёқ панддир, Қулоқ тутсанг насиҳатга ҳаётинг бол ила қанддир. Бировлар бахтидан ҳаргиз дилинг гаш бўлмасин, нодон, Сенинг бахтингга ҳам билсанг, неча зотлар ҳавасманддир.

Мен ҳамма вақти шукроналик, ҳавас ва интилиш билан яшадим, шу боисдан бўлса керак йилнинг 365 кунида ўзимни фаррух ва масрур ҳис этаман, ярим асрни кўраётган сочларимнинг бир толасига ҳам оқ тушмаган.

Дарвоқе, бу мисраларим айрим одамларга мақтанчоқлик ва олчоқликдек туюлиши мумкин, аммо мен шу юртнинг фуқароси, шу одамларнинг заминдоши ва замондоши сифатида ҳаммани бирдек севиб уларни соғ ва комил яшашларини истайман, шу боисдан ҳам гарчанд нокамтарликдек туюлса-да, ўз ҳаётимдан мисол келтирдим.

Қиссадан-ҳисса; бахтлироқ бўлай десангиз, ҳавас билан яшанг, идеалларингизга интилинг, уларнинг яхши сифат ва хислатларини баайни ҳосилдор тупроқ ёмғирни шимгандек шимиб олинг, шунда мавҳум тушкунликлардан халос бўласиз.

«Макон алмаштирмоқликда ҳаловат бордир» деган эди буюк сўфийлардан бири Иброҳим Адҳам. Аллоҳнинг валийларидан бўлган бу зот кўп сайру-саёҳатларда бўлган, бир неча карра Каъбатуллоҳни зиёрат қилиб илм маркабларини баайни сахий деҳқондек улус ичига сочган.

Ҳаётдан олмаса ибрат у куз қур,
Ширинлик бўлмаса, шакардау шўр.
Ўзгариб турмаса кийим кафандир,

Ўзгариб турмаган хона қаро гўр Деган эди улуг мутафаккир шоир Мирзо Абдулқодир Бедил. Демак қалбим ҳузур-ҳаловат топсин, дилим хотиржам бўлсин, депрессия ўзига қул қилиб олмасин десангиз ҳамма нарсани ўзгартириб алмашлаб туринг (албатта хотин ва дўстлардан бошқаларини).

Ҳар қандай янгилик (сайру- саёҳат, экскурсия, уй жойни каттароқ ва кенгига, машинани янгироғига алмаштириш) сизнинг ҳаётингизда бутунлай янги бир босқичдир.

Янгилик ҳатто арзимас бўлса ҳам (пайпоқни янгилашга ўхшаш) инсонга беадад ҳузур-ҳаловат бахш этади ва янги зафарларга чорлайди.

Мен турмуш ташвишларидан чарчоқ ҳис этганим они сафарга отланаман, ё киндик қоним тўкилган, отамнинг изи қолиб кетган тупроқларни бориб кўраман, ёки Элликқалъага, улуғ устозим ҳузурига отланаман, жилла қурса тоғ-тошларга (Янгиобод, Хумсон) бориб ҳордиқ чиқариб келаман.

Ҳеч бўлмаганда янги туфли сотиб оламан. Буларнинг барчаси эндигина бошланиб келаётган баҳорги,ёки кузги депрессияларни авж олиб келишига монеълик қиладива ҳаётга чанқоқликни оширади.

Қайтиб келганимдан эса жин ҳам урмаганидек одатий фаолиятимни янада шиддат ва шижоат билан давом эттиравераман. Маслаҳатим; арзимас бўлса ҳам (имкониятингизга яраша) бирор нарса харид қилинг ёки саёҳатга чиқинг, қалбингизда шодмонлик ва фараҳ туғилади. (албатта, ҳар 3 кунда машина, ёки уйни янгилаш имкони ҳаммада ҳам бўлавермайди).

«Утмишига боғланиб қолган одам ҳеч қачон муваффақиятга эриша олмайди» деган эди жаҳоннинг энг бой одамларидан бири, компьютер қироли Билл Гейтс.

Дарҳақиқат, инсон фақат ўтмиши ва ўтмишдошлари ташвишлари билан яшамаслиги, бугуни ва келажагига кўпроқ эътиборни жалб қилиши лозим.

Чунки қанчалик қайғули бўлмасин, тан олишимиз керак, кечаги кунимиз фақат муваффақият ва беғубор болалик билангина боғлиқ бўлиб қолмасдан, унда кўпдан-кўп жудолик ва йўқотишлар, қайғули ҳодисалар ҳам бор, уларни бот-бот эслаш тараққиётимиз йўлини тўсиб, келажакка ишончни йўқотади ва депрессияга олиб келади.

«Узоқ умр кўришнинг жазоларидан бири-бу муттасил йўқотишдир» деган эди фаранг файласуфи Ларошфуко.

Шу ўринда Агасферни эслашга тўғри келади. — Исо алайҳиссаломдан дуоибад олган дўкондор Агасфер қиёматгача яшаш қисматига маҳкум бўлади.

У даставвал мангу яшашни бахт деб билиб, анча пайт шодмон юради, аммо аста секинлик билан барча қондошлари, тенгдошларини йўқотиб, муттасил жудолик азобида қолади.

Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича Агасфер рўйизамин кезиб одамларга ўзининг аччиқ қисматини гапириб юради.

Уни 1675 йилда Парижда, 1781 йилда Олмонияда, 1912 йилда Россияда кўриб гаплашишганлар ҳам китобларда битилган.

Биз дастлаб бобо-момоларимизни, болаликдаги севимли ўйинчоқларимиз ва ишқибозликларимизни йўқотамиз, кейинчалик илк муҳаббат жудоликларидан азоб чекамиз, яқинлар ва дўстлар хиёнатидан четда қолмаймиз, яна ҳам қайғулиси-вақти келиб энг азиз ва энг меҳрибон инсонларимизни-волидайи муҳтарамамиз, ҳамда падари бузрукворларимизни тупроққа қўямиз.

Шахсан ўзимнинг бошимдан ҳам ўтган бу далиллар нақадар қайғули ва фожеали, аммо фақат уларни эслаб кўкракни захга бериб ётиш ҳам тушкунликларга олиб келади.

Аксинча Аллоҳ қайтариб олган нарсалари ўрнига вақти келиб берган бошқа неъматларига (илм, фарзанд, мансаб-мартаба, фаровонлик, ширин оила вафодор турмуш ўртоқ каби неъматлар) шукроналик қилиш ва улар қайғуси билан яшаб, ўтмишни камроқ эслаш бесабаб тушкунликлардан халос қилади.

Яна бир маслаҳат; ўтмишни, айниқса қайғули ҳолатларни камроқ эсланг, кўпроқ бугунги кунингиз ва кела- жагингиз билан яшанг.

«Яхшиликни чеҳраси очиқ инсонлардан изланг» деган эди Расулуллоҳ (с.а.в). Бугунги кун илму-фани ҳам ул зоти бобарокотнинг нақадар ҳақ эканлигини тасдиқламоқда.

Башараси тунд, чеҳраси ёпиқ, қовоғидан Қор ёғиб турган, оғзи шалоқ одамлардан фақат ёмонлик, ҳасад, адоват ва иллатларни кутиш мумкин.

Статистик маълумотларга қараганда бугунги кунда одамларнинг 5-7% гача қисми энергетик вампирлар, яъни атрофидаги инсонларнинг қувватини сўриб олувчилар экан.

Фан техника гараққиёти буни тасдиқлаб турибди. Бундай ҳолга ўзингиз ҳам кўп тушгансиз. Масалан, сиз ўзингиз танимаган, билмаган аллақайси одам билан бир траспортда (астобус, енгил машина, самолёт, ракета) маълум муддат кетишга мажбур бўлдингиз, натижада бошингиз бесабаб огриб дармонсизлик сезасиз.

Демакки, бу одам сизнинг қувватингизни сўриб. ўзи масрур бўлгани ҳолда сизга тушкун кайфият инъом этди, буни сиз сезмай ҳам қолдингиз.

Аксинча, айрим одамлар билан суҳбатдан кейин баайни тушингизда учганингиз каби бир неча кун хурсанд бўлиб юрасиз, демакки бу суҳбатдошингиз аксинча энергия сўрувчи эмас, сизга ижобий қувват бергувчидир.

Таассуфки, бундай одамлар камроқ, яъни 1 -2% ни ташкил қилар экан. Мен марҳум устозларим; профессор

Аминбой ака Сулаймонов, Эркин ака Қосимов, халқ шоирлари Рауф Парфи ва Муҳаммад Юсуф, севимли ёзувчимиз Ҳожиакбар Шайховлар билан суҳбатлашганимдан кейин анча кунгача ижобий қувват олиб, ўзимни беғам ҳис этиб юрардим.

Бугунги кунда ҳам бундай одамлар атрофимда бор, пийри муршидим Тўхтавой ота Болтабоев, профессор

Жуманазар ака Бекназаров, шоирлар Турсун Али, Абдували Қутбиддин, шогирдларим Хайрулла

Худайназаров, Тожиддин Файзуллаевлар билан суҳбатлардан кейин қалбимда шундай фараҳ ва шодмонлик пайдо бўлиб юради анча кунгача.

Демакки, хулоса қилсак инсониятнинг 90-91% қисми индеффириент, яъни сизга қувват ҳам бермовчи ва қувват ҳам сўрмовчилардир.

Яна бир кичик маслаҳат; бесабаб бақириб чақирадиган, ўринсиз жанжал чиқарадиган, назари совуқ, кўриниши т>нд, гапи ёқимсиз одамлардан қочинг, ваҳоланки улар бу шакл ва моҳият билан сизни қувватингизни сўриб, ўзлари баҳра оладилар.

Аксинча, сўзи ширин, чеҳраси очиқ. нигоҳи ёқимли одамлар билан тез-тез учрашиш, атрофингизда йиғиш сизни ўринсиз депрессиялардан халос этади.

Шуни илова қилиб кетишим лозимки, бугунги кунда бир бутун парапсихология фани дунёнинг кўпгина тараққий қилган давлатларида экзорцизм (жинлар билан мулоқот), телепортация, телекинез, инсон аураси, руҳлар билан мулоқот каби кўплаб ғайри-табиий ҳодисалар қаторида бу муаммони ҳам чуқур ўрганиб ҳаётга тадбиқ қилмоқда.

Ҳатто Японияда чеҳраси тунд ва гапи тутуруқсиз одамларни ишга қабул қилиш ҳам чекланган экан!

Шунча мисол ва иборалардан кейин мақоламизнинг пўсткалласига келдик-инсон ўзини бахтли ҳис қилиши унинг бош мия пўстлоқлари остида яширинган таламус ва гипоталамус деб ном олган ўзаклардаги бахтлилик гормонлари- эндорфинларнинг миқдори билан боғлиқ.

Вужуд эндорфинни қанчалар тез-тез ва кўп миқдорда ишлаб чиқарса, инсон ўзини шу даражада шодмон ва масрур ҳис этади.

Юқоридаги тавсияларнинг барчаси мана шу бахтлилик гормонларнинг синтезига ижобий таъсир кўрсатади.

Шахсан ўзим дам олиш кунлари 25 чақирим югуриб, терлаб-пишиб уйга-севимли фарзандларим ва рафиқам ҳузурига кириб келганимда танамда эндорфинлар қайнаб тошиб, бахтдан тарс ёрилиб кетаётгандек ҳис этаман, ўзимни.

Шунингдек, бировга зарра мисқол вазничалик яхши- лик қилганимда, оғир операцияни бажариб, беморни муқаррар ўлим.ёки ногиронликдан сақлаб қолганимда, ёки яхши бирасар ёзганимда ҳам шундай жунбушга келиб эҳтиросларим жўшиб кетади.

Мақола мухтасарида биз яна машҳур Козма Прутковнинг «Ҳар ким ўзини қанчалик бахтли ҳис этса, шу даражада бахтлидир» деган қанотли иборасига қайтамиз. Бахтнинг формуласи-биз ўзимизни қай даражада бахтли ҳис эта олишимиздадир. Ўзимизни қай даражада бахтли ҳис эта олишимиз эса юқоридаги тавсияларга қай даражада амал қила олишимиздадир.

Менинг азиз заминдошларим ва замондошларим, ўзингизни кўпроқ бахтли ва шодмон ҳис этишга ҳаракат қилинг, шунда мустақил юртимиз тараққиётига кўпроқ ҳисса қўшиш, инсонларга кўпроқ яхшилик қилиш,

Аллоҳга кўпроқ шукроналик қилиш, яхши кунларимизнинг қадрига етиш имкониятига эга бўласиз. Ҳадиси шарифлардаги «Олувчи қўлдан берувчи қўл яхшироқдир» деб келтирилганидек. бахтли одам ҳам берувчи қўл кабидир, у ўз атрофидагиларига. ҳамкасабаларига, қариндош-уруғларига бахт ҳадя эта олиш қудрати соҳиби ҳамдир.

Омадсиз ва бахтсиз кимсадан нимани ҳам кутиш мумкин!

Бир омадсиз киши умрида биринчи марта самолётга чиққан экан. Шошиб -пишиб хавфсизлик камарини белига боглар экан, ёнидаги ўриндиқда ўтирган йўловчи ундан сўрабди;

— Ошна, негадир жуда ташвишли кўринасиз?

— Эй, нимасини айтасиз, тақсир, — дебди у камарини янада сиқиброқ қўйиб, — Негадир ҳаётда ҳечам омадим юришмайди. Машинага ўтирсам-ҳачокатга учрайди, уйлансамхотиним қиз чиқмайди, ўгирлик қилсам-ой ёруглиқ қшади, атача ичсам — ичидан суяк чиқиб келади. Мана, ҳозир ҳам самолётда ўтирибман-у, портлаб кетмасайди, деб ичимни ит- лар ти рначаб ўтирибди.

Худди шу маҳали учувчшар кабинасидан чиқиб келган стюардесса қиз эълон қшиб қолибди;
— Хонимлар ва жаноблар ҳозир самолётимиз ҳавода НУЖ бшан тўқнашиб кетди, бирпасдан кейин портлаш рўй беради.

Ҳозир айнан Атлантика океани устидамиз. Шунинг учун ҳаммангизга биттадан ҳаво тўлатилган қутқарув баллони, ҳамда сувдаги акулаларни қўрқитиш учун ҳуштак берамиз. Сизларни кемаларда қутқариб олишади.

— Айтмадимми. — дебди омадсиз одам шеригига қараб. Кўнглим сезиб турган эди-я. Мана. ҳозир кўрасиз. с амолёт портлаганда мен ё парчаланиб, учиб кетаман, ёки бир қоп майиздек қуруқликка тушаман. Жилла қурса мени емоқчи бўлиб сузиб келган акуланинг қулоғи ҳуштак овозини эшит- майдиган даражада кар бўлади…

Ана шундай омадсиз ва муваффақиятсиз одамга сафардош бўлишдан (эр, хотин, қўшни ва ҳа казо бўлишдан) Худонинг ўзи асрасин!

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика