БАВОСИЛ

БАВОСИЛ DAVOLASH

БАВОСИЛ

БАВОСИЛ ДА КУЗАТИЛАДИГАН ОҒРИҚЛАР

«Туфлинг тор бўлса дунёнинг Кенглигидан на фойда»
Ўзбек халқ мақолларидан

Шифокор бўлиб ишлашимдан аввал бавосил (геморрой) бу қадар кўп учрайди деб ўйламаган эдим.

Мижозларим орасида бу касаллик шикояти билан келаётганларнинг кўплигини кўриб. ҳақиқатан ҳам у инсоннинг миллати.

жинси. ёши. диний эъгиқоди. мансаб-мартабаси ва ирқини танламайди- ган. ҳақиқий демократ касаллик эканлигига иқрор бўлдим.

Ҳаёти мобайнида ҳеч бўлмаса бир-икки марта ёзилишдан қийналмаган. ичагидан қон кетмаган одам кам бўлса керак.

Касалликнинг бу даражада кенг тарқалганлигига қарамасдан ҳеч ким унинг асосий сабабларини билмайди.

Тўғри. ичнинг қотиши. ичак деворларининг зўриқиши, нохуш ирсий мойиллик, қоннинг қуюқлашиши. баднафслик, кўп ўтириш. қон томирларнинг тугма заифлиги, вужудда аскорбин кислота, рутин каби дармондориларнинг, калий, кальций каби микроунсурларнинг етишмаслиги, жигар, талоқнинг огир хасталиклари бавосилнинг бот-бот қайталанишига олиб келади.

Доктор Фергюсон бавосил чиқиб кетишини қуйидагича таърифлайди; «Одамнинг тўгри ичаги ички сфинктер мушагига бириккан учта эластик ёстиқчалар бор, улар орқа чиқарув тешигини ёпувчи клапан вазифасини бажаради.

Одам қатгиқ кучанганида бу ёстиқчалар кенгайиб, уларни ичак сфинктерига боғлаб турган ипчалар узилиб кетади. бунииг оқибатида ёстиқчалар ичакдан чиқиб кетади.

Орқа чиқарув гешигининг ташқи сфинктер мушаги уни қоқ ўртасидап снқиб қўяди, шу ондан бошлаб у ичакдан ташқарида баносил гугунлари сифатида осилиб вақти вақти билан қонаб, ачитиб, қичишиб ўз соҳибига азоб бера бошлайди».

Аслини олганда бавосил тугунча1арп т гўгри ичак ичидаги юқори, ўрта ва пастки бавоим 1« паиар||дан ҳосил бўлган қон томир чигалларининг ичида қон қотиб қолиши. қотибқолган ахлат массаси ҳисобига ташқаридан сиқилиши ҳисобига ташқарига чиқиб кетган вена томирларидир.

Буни англаб олиш учун пайғамбар бўлиш шарт эмас. Мен 1990-1992 йиллар Тошкент Тиббиёт Медицина институти Ҳаким Зоҳидий номли анатомия кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган пайтим талабаларга юзлаб мурдаларни ёриб кўрсатганман, уларнинг аксариятида ичак ичида кенгайиб кетган геморраидал томирларни ўқувчиларимга кўрсатганман.

Демак. бавосил-бу нотўгри турмуш тарзимиз ва ўзимизни ҳурмат қилмаслигимизнинг нохуш уйғунлашмаси, холос.

Огриқни тез бартараф қилиш усули

Юқорида бавосил билан умридан бирор марта огриб ўтмаган одам кам бўлса керак деган қайгули фикрни билдириб ўтгандик.

Бавосил ҳамма вақти ҳам кучли огриқ ва безовталик беравермайди. Агар улар безовта қилишни бошладими, қуйидаги оддий усуллар билан ўзингизга ёрдам беринг.

Сочиқни илиқ сувда ҳўллаб, бавосил тугунларига босинг. Иссиқлик ва намлик бавосил тугунлари таранглашишини камайтириб, аҳволингизни нисбатан енгиллаштиради.

Ваннага калий перманганат(марганцовка) ёки кирсовун солиб, илиқ сувда 30 дақиқа ўтиринг. Калий перманганат кучли антисептик модда сифатида бавосил тугунларидаги яллиғланишларни камайтиради, уларни бужмайтириб, оғриқ ҳиссини олади. Кирсовун ишқорий муҳитга эга бўлганлиги сабабли микробга ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.

Антисептик мазлар ва вазелинлар суриш самарали таъ- сир кўрсатади. Дорихонадаги тайёр шамчалар (свечалар) ташқарига чиқиб кетган бавосилда етарлича ёрдам бермайди.

улар ичак ичига кириб кетиб, ички геморройларда самара бериши мумкин. Демак, ташқарида шишиб турган бавосил тугунларига борньш вазелин, борньш мазь. антисептик вазелин, таркибида преднизолон, гидрокортизон сақловчи малҳамлар оғриқ ҳиссини тез олиб, шошилинч ёрдам бериши мум- кин.

Аммо, гормонал малҳамларни фақат оғриқ ва қичишиш ҳисси кучли бўлганда, қисқа муддатли даврда қўллаш мумкин, уларни узоқ муддат қўллаш тери ва шиллиқ қаватларнинг яллигланишига, иммун тизимининг пасайиб кетишига олиб келади.

Мен бундай беморларга уш шароитида картошкани қирғичдан ўтказиб, геморрой тўгунларига боғлаб қўйишни, 2% натрий гирокарбонат эритмаси билан тез-тез таҳорат қилишни, қонни суюртириш учун аспирин (ҳар куни кичик дозада) ичишни, зулук қўйишни, ширинмия кукунидан вазелинга аралаштириб босишни маслаҳат бераман.

Чорак аср мобайнида ушбу арзон ва ҳар қандай шароитда бажарса бўладиган муолажаларнинг 90% га яқин ҳолда самара беришига шоҳид бўлдим.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Бавосил Одам алайҳиссаломнинг замонасидан буён инсоннинг содиқ ҳамроҳи бўлиб келмоқда, 5000 йил муқаддам ёзилган Аюр-Веда, Авесто, Гиппкрат, Гален, Ибн Сино, арРозий каби улуғ ўтмишдошларимизнинг битикларида уларга гшоҳида саҳифалар бағишланган.

Гиппократ замонасида бавосил тугунларига темирни қиздириб босиш расм бўлган. Муҳтарам пайгамбаримизнинг замонасида ҳам табиблар аксарият жароҳатларга, касалликларга темирни қиздириб босиш урф бўлиб, расулуллоҳ бу даво усулини ман қилганлар.

Ўрта асрларда эса бавосилга мубтало бўлган беморларнинг орқа чиқарув тешигига найча тиқиб, чўчқа. ёки бўрсиқ ёғини эри- тиб қуйганлар, бу ҳам беморларга анча ёрдам берган.

Албатта. бавосилни тегишли парҳезлар ва соғлом турмуш тарзисиз даволашнинг имкони йўқ. Бундай беморлар клетчаткага бой, мева-сабзавот аралашган овқатларни истеъмол қилиши, сут, қатиқ, йогурт каби таркибида ичак микрофлорасини яхшиловчи бактериялар қўшилган озиқ моддаларидан қабул қилиш. фитотерапия, витаминотерапия, даво бадантарбияси ва вақти-вақти билан ичакни тозаловчи муолажалар, очиқиб даволаш курсларини ўтказиш, югуришни ўзига одат қилиши лозим.

Мен хизмат сафари билан Японияда бўлганимда бир профессорнинг 40 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказган банкетига қатнашиш бахти га муяссар бўлгандим.

Ушанда профессор тост гапира туриб; «Мен бугун 40 ёшга кирдим, шу кундан бошлаб энди ҳар куни бир дона кардиомагнил препаратини қабул қиламан, — деб ҳамманинг кўз ўнггида таркибида 150 мг кардиомагнил сақловчи ҳапдорини ютиб юборган эди.

Кўриниб турибдики, тиббиёти ҳаддан ташқари кучли ривожланган Япония аҳолиси ўзининг саломатлиги қадрига етади, шу боисдан ҳам дунёда энг узоқ умр кўрувчи фуқаролар ушбу давлат аҳолисидир.

Маълумки, одамнинг ёши 40 дан ошгандан кейин қон оқими сустлашади, жигар, буйрак, юрак фаолияти ёмонлашиши, йиллар мобайнида ички ва ташқи заҳарланишлар оқибатида қон қуюқлашади.

Қоннинг қуюлашиши эса инфарктлар, инсультлар, бавосиллар, хотира сустлашиши, тананинг турли қисмларидаги оғриқлар, баданда шиш, қон босимининг ошиши, қандли диабет, қўлоёқнинг увишиши, эрта кексайиш, сочнинг эрта оқариши, ёки тўкилишига олиб келади.

Кўриб турибсизки, сурункали тарзда ички ва ташқи заҳарланиш ва қон қуюқлашиши ҳамма дардларимизнинг отаси экан!

Шу боисдан ҳам ёшингиз 40 дан ошган бўлса бавосил бўлмаслик учун таркибида аспирин сақловчи кардиомагнил, ацекард, тромбоасс, тромбопол, терапин каби препаратлардан ҳар куни бир маҳал қабул қилиб юрганингиз маъқул.

Албатта, бу реклама эмас (чунки бирорта фармаколо- гик завод, ёки дорихона бунинг учун менга пул тўлашмайди), аммо менинг ўзим қарийб 10 йилдан буён бу препаратлардан ҳар куни қабул қилиб юраман. Аммо, фақат шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилинг, чунки жигар, буйракнинг сурункали касалликлари, меъда-ичак яраларида бу препаратлар тавсия қилинмайди.

Меъда-ичак тизими аъзоларининг меъёрий фаолияти ва саломатлиги учун ширинмия илдизидек (корень солодка) фойдали маҳсулот бўлмаса керак.

Менинг ўзим ундан тез-тез фойдаланиб тураман ва ҳар гал дамламасидан ичганимда ичакларим менга раҳмат айтгандек ғўлдираб қўяди.

Юқоридаги оддий ва содда усуллар наф бермаганида бавосил тугунлари коагуляция қилинади (куйдирилади), ёки хирургик усулда олиб ташланади.

Албатта, бу усуллар ўта огриқли, чунки бу соҳада асаб толалари жуда кўп, гарчанд операция ёки коагуляция оғриқсизлантириш остида ўтказилсада, анестезия кетганидан кейин бемор бир ҳафтагача дод-вой қилиб юради (айниқса боғлам алмаштирилаётган пайтида).

Статистик маълумотларга қараганда бовосилларнинг фақат 10% га яқини хирургик йўл билан, қолганлари эса консерватив усуллар билан бартараф қилинади.

Аммо, бавосилни имкон қадар операциясиз даволаш ва асосий кучни профилактик тадбирларга қаратиш лозим.

Юқоридаги тавсияларга амал қилинмас экан, у Сизникига бот-бот кутилмаган меҳмон бўлиб келаверади. Мен 10 мартагача операция қилдириб бавосилни олдирган беморларни кўрганман.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика