Йиғлама, осмон II севги шерлар

Йиғлама, осмон II

 

Майлига дунёнинг ости уст бўлсин, Майлига ёлғони рости суст бўлсин, Майлига дардлари менга дўст бўлсин, Факатгина сен йиғлама, осмоним.

Кўзёшингни кўрмок азоб мсн учун, Бир жилмай, кулгунгга алишмам дунни, Бахтни ҳам кўрасан ҳали бир куни, Факатгина йиғламагин, Осмоним.

Кўзингда кўринсин олам шодлиги, Руҳингда мавж урсин сув шаддодлиги, Майли, менга бўлсин барча бедодлик, Фақатгина сен йиғлама, осмоним.

Кўнгил сиғмай қолса агар Тош кентга, Тошганини ташлаб ўтгум тош конига, Парво килма дардларимни тошганига, Факатгина сен йиғлама, осмоним.

Қўй йиглама, менинг осмоним…

Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика