ҚИСҚИЧБАҚА буржи (22 июнь — 22 июль) эркаклар ва аёллар характерлари мослиги

HAQIDA

Мос жуфти: Чаён, Паризод ва Балиқ.
Тўғри келмайдиган жуфти: Тарози. Тоғ эчкиси.
Еқтирадиган ранги: оқ. оч мовий. кўк, кумуш ранг.
Йўлдоши: Ой.
Омадли кунлари: душанба, пайшанба.
Омадсиз кунлари: сешанба, шанба.
Еқтирадиган гули: ясмин, барча оқ гуллар.
Омадли рақамлари: 2, 4. 5, 8.

УМУМИЙ ТАЪРИФ

Қисқичбақа буржи вакиллари ўзлари танлаган инсон билан яқин муносабатларга киришишдан аввал ўз ички хиссиётларини назоратдан ўтказишдари ва ҳақиқатан кимнидир сева одишдарига қадбан амин бўлишдари лозим. Улар учун жуфти билан яқин бўлишларига тез аразлаб қолаверишлари, танқидни кўтара олмасликлари катта муаммолар тугдириши мумкин.

Қисқичбақа буржи вакили бўлмиш аёллар кимнидир севиб крлишса, чуқур ғамга ботишади ва муҳаббатнинг жавобини сабрсизлик билан кута бошлашади. Бундай аёллар ўзи севган инсоннинг муҳаббати ошкора бўлишини истайдилар. Улар ўтмишда содир бўлган ҳар бир нохуш воқеани узоқ вақт ёдда сақлаб қолишали. Аммо ҳаракатчан, тўгрисўз ва кучли ирода эгаси эканликлари бу тахлит камчиликларини йўққа чиқариши мумкин.

Қисқичбақа буржи вакили бўлмиш эркаклар эса уйда ўтиришни, оилапарварликни хуш кўришади. Бу эркаклар яқинларига садоқатли. Оила учун ҳар қандай ишни имкон даражасида амалга оширишга тайёр туришади. Улар яхши ота ва ёстиқдошдир.

Фарзандлари ва уз жуфтини бегона кўздардан ҳимоя этишда бу эркакдарга ҳеч бир бурж вакили тенг кела олмайди. Шунга карамай, кўпинча қисқичбақа буржидаги эркаклар ожиза. ҳимоя ва куллаб-кувватлашга муҳтож аёллардан ўзларини олиб крчишади. Чунки, уларга асосан кучли иродали аёллар ёқади.

Қисқичбаца — Қўй буржлари орасидаги мослиги хакида

Феъл-атворнинг қарама-қаршилиги бу иттифоқ ўртасида катга жанжалларга сабаб бўлади. Айниқса, қўй буржи вакили эркак бўлса, очиқчасига гаплашиш, сир сақламаслик тарафдори. Қисқичбақа буржи вакили — аёлнинг эса бу талаблардан сўнг янада қайсарлиги тутади. Бундан ташқари. аёлнинг рашкчилиги, шубҳаларга кўмилиб яшаши, жанжалкашлиги ҳам ўртадаги муносабатларга путур етказмасдан крлмайди.

Бу икки бурж вакиллари дастлабки даврларда бирбирларига шу қадар талпинишадики, ташқаридан қараган одамнинг уларга ҳаваси келади. Афсуски, бирга яшай бошлашгандан кейин феъл-атвор, дунёқарашнинг турличалиги катта муаммога айланади.

Крй буржи вакили — эркак катта куч ва иродага эга. Қисқичбақа буржида туғилган аёл бўлса, эҳтиросларга бой, ҳамиша аёл сифатида ҳукм ўтказгиси келади. Натижада икковлари билиб-билмай ҳар хил аҳмоқликларга қўл уриб қўйганликларини билмай крлишади. Қисқичбақа буржи вакилининг ўзгарувчанлиги қўй буржи вакилига сира ёқмайди.

Жаҳлини чиқаради. Ўз ўрнида қўй буржи вакилининг ўзини ҳаддан зиёд яхши кўриши қисқичбақа буржида туғилган аёлга маъқул келмайди. Оқибатда унга бўлган севгиси, эҳтирослари сўна бошлайди. Шундай хрлларда жуфтлик яхшиликча ажрашганлари ва бир умр ўтмиш хотираларга кўмилиб яшаганлари маъқул. Фарзанд кўрадиган бўлишса, уларнинг доимий жанжаллари болаларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳар бир оилада фақат бир кишигина бошлиқ бўла олишини барча билади. Бироқ қисқичбақа ҳамда қуй буржи вакили ўртасила ана шу вазифа учун ҳам кескин кураш кетади. Бу, шубҳасиз, тез орада муносабатлар бузилишига олиб келади.

Агар улар оилани сақлаб қолиш ниятида бўлишса, умумий мақсад йўлида яшашлари, тил топиша олишлари зарур. Бу кўпроқ қўй буржи вакилига боғлиқ. Унинг ҳаракатлари туфайлигина қисқичбақа буржи вакили ўтмиш аразларини унутиши ва қўлни қўлга бериб яшаш тарафдорига айланиши мумкин.

Ишда икки бурж вакилининг ҳамкорлиги омад келтиради. Қисқичбақа буржи вакили катта тажриба эгаси. У раҳбар сифатида қўй буржи вакилини ишга қабул қиларкан. бу қарор ўзини оқлайди. Негаки, қўй буржи вакили нафақат корхона, ташкилотнинг ўзида, балки сафарда ҳам ишга оид барча муаммоларни аъло даражада ҳал этишга уста.

Қисқичбақа — Бузоқ буржлари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифоқ уйни. рўзғорни қадрлай оладиган қисқич- бақа ва бузоқ буржи вакиллари учун жуда омадлидир. Оила мустаҳкамлиги йўлидаги уринишлар. болалар тарбиясига бўлган умумий эътибор икки бурж вакили учун биргаликдаги ҳаётда янгича хурсандчиликлар. мазмун бахш этади.

Бу никоҳдан гўзал ва кучли тафаккурга эга фарзандлар дунёга келади. Бу жуфтликда қисқичбақа вакили эркак бўлгани маъқулроқ эди. Лекин уларни сира уйланишга мажбур этиб бўлмайди. Агар қисқичбақа буржи вакили аёл бўлса, унга сабр-тоқатли. оғир-босиқ эркак бўлмиш бузоқ буржи вакили билан бирга яшаш ўта зерикарли туюлади. Баъзида эса шунга қарамасдан, тунги эркалашлар аёлни ҳам юмшатади ва ёстиқдоши томон талпина бошлайди.

Улар икковлари ҳам рашкчи ва ҳар бирларининг ожиз тарафлари бор. Бу оилада эҳтирос, ҳис-туйғу устун туради. Фақат вақти келиб икки бурж вакили ҳам ишгакўмилса. оилага унчалик эътибор бермай қўйса, бунинг устига тенгсиз омадларга эриша бошласа, ҳақиқий рақибларга айланиб крлишади.

Ишда ҳам икки бурж вакили яхши келиша олишади. Агар бузоқ буржи вакилини қисқичбақа буржида туғилган шерикнинг хаёлпарастлиги ғазаблантириб қўймаса, улар бемалол ҳамкорликда меҳнат қилишлари мумкин бўлади.

Қисқичбақа буржи вакили жуда тартибли ва итоаткор. У бузоқ буржида туғилган раҳбарнинг ҳар бир буйруғини сўзсиз адо этади.

Қисқичбақа — Эгизаклар буржлари орасидаги мослиги хакида

Ҳаётда хаёлпарастликка берилиб яшовчи қисқичбақа буржи вакили учун эгизаклар худди ечилмаган жумбоқ бўлиб туюлади. Башарти қисқичбақа буржи вакили Эгизакларни эркинликдан маҳрум этиб қўймаса, никоҳ бир умрга сақланиб қолади.

Акс хрлда эгизаклар буржи вакили аста-секин ўз жуфтидан совий бошлайди. Тунги эҳтирослар, севги изҳорлари қисқичбақа буржи вакили ҳисобланган аёлнинг фикру хаёлини ўғирлайли. У нихрят ўзи орзулаган жуфтни учратгани сабаб Яратганга шукр қилади.

Тўғри, вақт ўтгани сайин икки тарафнинг ҳаётга турлича қарашлари ўз кучини кўрсатади. Дастлабки лаҳзалардаги муҳаббат ўрнини ҳеч ким тушуна олмайдиган туйғу эгаллайди. Қисқичбақа ўз хрлича яшай бошлайди.

Эгизаклар унинг кайфиятини, хрлатини ўзгартириш йўлида кўп уринишлар қилади. Фойдаси бўлавермагач, қўл силтайди-ю. қаерларгадир — олисга йўл олади. Муносабатлар қачон мустаҳкам бўлиши мумкин? Бунинг учун икковлари ҳам туну кун меҳнат қилиб. рўзғорни бутлаш ҳаракатига тушишлари лозим. Чунки ҳаёт мураккаб. Фақат ширин хаёллару севги билан оилани боқиб бўлмайди.

Эгизаклар қисқичбақа буржи вакилига ўзини кўрсатиш. фикрини тўлиқ айта олиш имконини берганида, ҳаётда кўп нарсаларни тушуниб олган бўларди. Шу жумладан, қисқичбақа буржидагилар ҳам эгизаклардан баъзи масалаларда ўрнак олишлари мумкин.

Бу оила эгизаклар буржи вакили қанча эҳтиросли. қисқичбақа буржи вакили илмли булса. шунча мустаҳкамланаверади. Шунда икковларининг бир-бирларини тушунишлари. қадрлашлари, севишлари осон кечади. Қачонки, икки бурж вакили фақат бир-бирлари учун дунёга келганликларини чуқур англаб етишса, никоҳ бир умр сақланиб крлади.

Ишда қисқичбақа буржи вакили раҳбарлик лавозимида бўлгани маъқул. Чунки у иш жойида ходимларга керакли шарт-шароитларни яратиб бера олади.

Ўз ўрнида Эгизаклар бундай раҳбарнинг ишбилармонлигини кўриб тан беради ва ҳар қандай кўрсатмасини чин дилдан. хафагарчиликларсиз адо этади. Башарти, икковлари раҳбарлик лавозимини талашиб. бир-бирларига рақиб бўлиб қолишса, у хрлда ораларидан кимдир иш жойини тарк этишига тўгри келади. Бундай тафовутларни айрим хрлларда Эгизаклар келтириб чиқаришади.

Қисқичбақа — Қисқичбақа буржлари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифоқ бир хил бурж остида туғилганлар учун омадли кечади. Агар жуфтликнинг ёшида катта тафовут бўлса. нур устига аъло нур бўларди. Негаки, ёши каттаси ўз жуфтига боладек қараб. уни ўз ҳимояси остига олади. Кичиги эса ўзини ота-она бағридагидек билиб. эркин ҳаёт кечиради.

Тўғри, бу жуфтлик орасида кўп маротаба жанжаллар. кўз ёш тўкиш ва яна айбига иқрор бўлиш каби ҳодисалар учрайди. Шунда ҳам ёши каттароғи жуфтининг қалбини чуқур англаган хрлда барчасига кўз юмиб. аҳиллик сари интилади. Шу сабаб биргаликдаги ҳаёт тотувликда. узоқ йиллар давом этади.

Икки қисқичбақа буржи вакилининг ўзаро муносабати ўзи билан ўзи боғланиш демакдир. Ҳар бирининг ички дунёси бой. Қисқичбақа буржи вакили ўз жуфтига ўзини кўрсатиш имконини берса. унинг қаршисида икки

ҳисса ҳурмати, кадри ортиб, бахтлиларнинг бахтлисига айланган бўларди.

Ишда уларга осон булмайди. Бу масалада ҳам ёшлар ўртасидаги фарк катта бўлиши талаб этилади. Шунда муносабатлар меъёрида сакланиб, кўзлаиган максадга етиш енгиллашади.

Икковлари ҳам аклли, тажрибали ва шинаванда. Кимнингдир тепасига келиб босим ўтказишини, қайсидир ишни бажаришга мажбурлашини ҳазм кила олишмайди. Молиявий масалаларда ҳам уларнинг шерикчилиги муваффакиятли кечади, деб бўлмайди.

Қисқичбақа — Арслон буржлари орасидаги мослиги хакида

Уларнинг ҳаёти мавҳумликни ҳам эслатиб юборади. Қискичбака ва арслон буржи вакили ўртасидаги якин муносабатлар худди ой ва куёш тутилишини эслатиб юборади.

Баъзида бир-бирларига талпиниб яшашса. гохр карама-каршиликдардан нарига ўта олишмайди. Афсуски, жуфтликнинг ҳаёти аксар ҳолларда узок давом этмайди. Қисқичбақа буржи вакили арслон буржида туғилган жуфтини рўзғорга, оилапарварликка кўниктира олмай ҳалак бўлади.

Шу билан бирга унинг ўта сирлилиги очик муносабатлар тарафдори бўлмиш арслон буржи вакилининг сабр косасини тўлдиради. Арслон буржи вакили бирмунча хиёнаткор. Шунга карамасдан кучли ирода эгаси бўлганлиги боис каршисидаги ожиз, меҳр ила ўзига бокиб тургувчи жуфтини ташлаб кета олмайди.

Башарти кискичбака буржи вакили аёл. арслон буржи вакили эркак бўлса, бу итгифок ҳар ҳолда мустаҳкам кечади. Шунда кискичбака буржи вакилининг аёллик нафосати арслон буржида тугилган эркакни тез-тез меҳр кўрсатишга, севишга мажбур эта олади.

Қискичбака вакили бўлмиш аёл арслон буржидаги эркак учун баъзан она. баъзан жажжи кизалок ролини ўйнай билади. Бу ҳам никоҳ ришталари мустаҳкамлана боришига асосий сабаблардан биридир.

Аёлнинг ҳиссиёти шу қадар кучлики, ҳар қандай вазиятда ҳам оиладаги тотувликни таъминлаб бера олади. Крлаверса, арслон буржи вакили ҳисобланган эркакнинг ҳақиқий эркакларга хос иш тутиши уни ўзини аёл сифатида тасаввур этиб яшашга ундайди.

Агар акси бўлса, қисқичбақа буржи остида туғилган эркак ёстиқдошидан ҳамиша муҳаббат. эътибор кутиб яшайди. Салгина бепарволигини сезса, аразлаб қолишдан ҳам тоймайди. Бу эътибор. муҳаббатни оддий сўзлар билан изхрр этилишини эмас. амадда исботланишини талаб қилади.

Иттифоқ бир меъёрда давом этиши учун қисқичбақа буржи вакилининг эртанги кунга бўлган ишончини арслон буржида туғилган аёл амалий йўл билан орттира билиши зарур.

Шуни эсдан чиқармаслик лозимки. қисқичбақа буржи остида таваллуд топган эркаклар табиатан анчагина ёлг-ончи ҳам бўлишади. Бу эса арслон буржида туғилган аёлга сира ёқмайди. Алданаётганини қалбан ҳис этиб, ҳамиша ички азобда яшайди. Вақт ўтиши билан оиладаги етакчиликни қисқичбақа буржи вакили жуда усталик билан ўз қўлига оладики, арслон буржи вакили сезмай ҳам қолади.

Тўғрисини айтиш керак, бу жуфтлик ҳақиқатан бирбирини севса, оилада юзага келадиган баъзи келишмовчиликлар, алдовлар, хиёнатлар бир четда крлади. Бир кун келадики. улар бир-бирларини тушуниб етишади ва ҳаётлари ширин тус олади.

Уларда яна бир имконият бор. Яъни, танишув аввалиданоқ ўртада кучли ҳиссий боғлиқлик мавжуд бўлади. Шу яқинликни қанча узоқ ўзларида сақлашса, рўзғор икир-чикирлари сабабли қанча кам жанжаллашишса, шунча бахтли бўлишади. Акс хрлда орага совуқчилик тушиб. никоҳни сақлаб крлишда катта муаммолар юзага келиши ҳеч гап эмас.

Қисқичбақа буржи вакили шуни унутмаслиги керакки. арслон буржи остида туғилган инсон билан турмуш қуриб сира хато қилгани йўқ. Арслон буржи вакили унга ҳам руҳий ҳам жисмоний қувват ато эта олади.

Ишда қискичбака буржи вакиллари жуда акл билан иш юритишади-ю, бироз сусткашликлари ҳам йўк эмас. Мабодо раҳбар лавозимида арслон буржи вакили бўлса. кискичбака буржида туғилган ходим ҳар кандай топширилган вази- фани ўз вактида, аъло даражада уддалай олади.

Ҳа, кискичбака буржи вакиллари раҳбарлик лавозимини унчалик ёктиришмайди. Такдир насиб этиб, улар раҳбарлик курсисини эгаллашганда ҳам барибир арслон буржи вакили бўлган ходимга суяниб иш кўришни маъқул топишади.

Қисқичбақа — Паризод буржлари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифок кучли эътибор, меҳр ва эҳтиросларга асосланган. Қисқичбақа буржи вакилига Паризоднинг очиқ кўнгиллиги, оила, рўзғор учун жон фидо этиб яшаши ёқади. Паризод буржи вакилига эса қисқичбақа буржи вакилининг топқирлиги. ақллилиги маъқул келади. Бундан ташқари, паризод буржида туғилганлар инжиқликда тенги йўқ ҳисобланган Қисқичбақани ҳамиша кечира олишади.

Бу оилада эҳтиросли лаҳзалар доимо муносабатларнинг мустахқамланиши учун хизмат қилади. Қисқичбақа буржи вакили энг оғир вазиятларда ҳам, албатта, ўзи билан ёнма-ён яшаётган меҳрибон ёстиқдошига суянади.

Паризод ҳам қисқичбақа буржи вакилидан рўзғор тебратиш. саломатликни сақлаш, бола тарбиясини ўрганиб қўйса арзийди. Қисқичбақа буржида туғилганлар бу юмушларни аъло даражада адо эта олишади. Бу жуфт- дик одатда ташқаридан қараганда барчанинг ҳавасини келтиради. Аммо ҳаммаси ҳам кўнгилдагидек кечади, деб бўлмайди.

Масалан. тўғри сўзлиликни жондан ортиқ кўрувчи паризод буржи вакили баъзи ҳолларда қисқичбақа буржи вакилининг асабларини таранглаштиради. Бундан, шубҳасиз. паризод буржи вакили хафа бўлади. Ўзининг ҳақлигини рўкач қила бошлайди ва жанжалларга бахрна қидиришга тушади.

Масалан, баҳонани у рашкдан топишга интилади. Бирга ўтириб қолишдими, арзимаган сабаблар билан ёстиқдошини кимлардандир қизгана бошлай-ди. Тўғри, бу ишни бошқаларнинг олдида қилмайди. Ҳаммаси уй ичига киргандан сунг бошланади.

Дарвоқе. бу никох қачон омадли кечади? Паризод буржи вакилини ота-онаси болаликда туғри тарбиялаган булишса, қисқичбақа буржи вакили эса уткир ақл эгаси бўлмасагина улар узоқ йиллар бирга ҳаёт кечиришлари мумкин.

Лекин ёмон томони шундаки. Паризод ҳам. қисқич-бақа буржи вакили ҳам ўттиз. қирқ, эллик йиллаб бирга яшаб қўйганига қарамасдан. барибир хуфиёна тарзда ўзига бошқасини топиш ҳақида ўйлайди.

Кўпчилик паризод ва қисқичбақа буржи вакилларидан тузилган жуфтлик эса ҳаётла бир-бирларини тўғри тушу-нишга, бир-бирларидан нималарнилир ўрганишга ҳаракат қилишади. Ҳеч қачон хиёнат хусусида бош қотиришмайди. Бу никоҳнинг тобора мустаҳкамланиб боришига сабаб бўлади.

Агар эркак қисқичбақа буржи остида туғилган бўлса, у ўга кучли эҳтирослар қуршовида бўлади. Айниқса, ёши ўз паризодилан анчагина каттароқ, катга ҳаётий тажриба эгаси бўлса. чегара билмас меҳр-муҳаббатга эгалик қилади.

Эркак паризолининг ўзини ҳимоясиз ҳис этишилан, қайноқ севгисидан маст бўлали. Ана шунда қисқичбақа вакили — эркак ҳақиқий хушомалгўй ва меҳрибон. эътиборли турмуш ўртоғига айланади. Паризод буржида туғилган аёл ҳам буларга эътиборсиз қараб тура олмайди, албатта. Суюклисининг соғлиғи, кайфияти билан тез-тез қизиқишга, ҳисоблашишга одатланади.

Қисқичбақа ва паризод буржи вакилларининг ўзаро яқин муносабатлари биргаликлаги ҳаётга кўплаб аниқ- ликлар киритади. Паризод буржи вакилидаги энг ноёб хислатларни кўра бошлаган қисқичбақа буржи вакили ана шу аниқлик сари интилиб яшашга ўрганали. Бир сўз билан айтганда. бу оилани фақат муҳаббатгина барча кўнгилсизликлардан қутқариб крлади десак. муболага бўлмайди.

Ишда улар омалга эришишлари мумкин. Фақат биргалашиб ижодий мақсадларга йўналтиридган иш билан шуғулланишлари лозим. Башарти, паризод буржи вакили раҳбар бўлса, эҳтиёткорлик билан иш кўргани маъқул. Чунки у табиатан анча дағал. Бу нарса қисқичбақа буржи вакилига ёқмайди. Топширилган ишни ўз вақтида адо этмасдан кетиб колиши хам эхтимолдан холи эмас.

Қисқичбақа — Тарози буржлари орасидаги мослиги хакида

Бу иттифоқ орасида ҳамиша масофа мавжуд. Улар ҳеч қачон бир-бирларига боғланиб қолишмайди. Фақат моддий манфаатдорлик туфайлигина бир-бирларини севишлари, қадрлашлари мумкин.

Бу нарса бўлмаган тақдирда ажралиб кетишлари ҳеч гап эмас. Қисқичбақа буржи вакили аввалига севги изхррларидан чарчамаган бўлса-да, молиявий етишмовчилик юзага келди дегунча турли “рол»ларни ўйнай бошлайди. Ўзини олиб крчишга ҳаракат қилади.

Қарангки. Тарози буржида туғилганлар ҳам қисқичбақа вакилидан крлишмас экан. Улар ҳам моддий манфаатдорлик бўлмаган жойда қайсарлик йўлига ўтиб олишади.

Бу никоҳ баъзи хрлларда жуда қизиқарли ҳам кечади. Аммо бир жиҳатдан олиб қараганда, хавфли ўйинга ҳам ўхшаб кетади. Қисқичбақа буржи вакили билимли, тарози буржи вакили ҳам унинг билимдонлигини тан олади ва олқишлашдаи чарчамайди.

Шунга қарамасдан. шундай билимли киши билан бирга яшаётгани. у ҳар бир қадамини ўлчаши муқаррарлигини кўз олдига келтиргани сайин фикри бузилиб, турли ёмон хаёллар исканжасига тушиб қолади.

Ахир ўзганинг сени назорат қилиб туриши, ўзингни тайёр ўлжадек ҳис этиб яшаш кимга ҳам ёқарди дейсиз. Кўрибсизки. жуфтининг бу хаёлларини сезган қисқичбақа буржи вакили ҳимоя йўлига ўгади. Яъни, очиқчасига хавфли ўйин бошлайди. Мана шу нарса охир-оқибат ўртадаги муносабатларга путур етказиб, никоҳ бузилиши мумкин.

Эркак тарози буржи вакили булса, ўзаро муносабатлар янада чигаллашади. Чунки. бу бурж остида туғилганлар бошқаларга нисбатан ўзларини кўпроқ севишади. қадрлашади. Башарти эркак қисқичбақа буржи вакили бўлса. у оилага романтик рухни олиб кира олади ва рўзғорнинг бутлиги учун тинимсиз курашади.

Унга ишончли, садоқатли ва ақлли аёл зарур. Жуфти шундай аёл чиқиб крлса, никох бир умрга сақланиб крлди, деяверинг. Қисқичбақа ва тарози буржи вакиллари ўртасидаги яқинлик асосан орзумандлик ва бир-бирига талпинишлардан ҳам иборат бўлади. Айниқса. қисқичбақа буржи вакили тарози буржи остида туғилган жуфти томон тадпиниб, ундан ҳам руҳий. ҳам жисмоний паноҳ қидиради.

Тарози буржи вакили ҳам бош тортиб ўтирмайди. Бажонидил ёрдам қўлини чўзади. Ишда агар раҳбарлик қисқичбақа вакилининг зиммасида бўлса. кўзланган мақсадларга етиш мумкин.

Унга табиатан артистнамо бўлган тарози буржи вакили энг қийин вазиятларда ҳам кўмак беради. Молиявий келишувларда икковлари ҳам эҳтиёт- корлик билан иш тутганлари маъқул.

Қисқичбақа — Чаён буржлари орасидаги мослиги хакида

Иттифоқ жуда омадли кечади. дейиш мумкин. Фақат улар бирбирларини алдашмаса бас.

Қисқичбақа ва чаён буржи вакиллари рўзғор икирчикирларидан кўра севги, муҳаббат бобида яхшироқ тил топишади. Қисқичбақа буржи вакили севгида ҳам. оилавий масалаларда ҳам ўзига жуда ишонади. Ҳар қандай хрлатда чигал вазиятлардан чиқиб кета олади.

Чаён буржи вакили эса аксинча. ўзининг рашкчилиги. инжиқликлари билан оилада янги-янги муаммоларни келтириб чиқаради. Жуфтлик бир умр биргаликда ҳаёт кечира олади. Бунинг учун чаён буржи вакили ўзини болаларча тутиши. ақлли ва тажрибали қисқичбақа буржи вакилининг маслаҳатларига амал қилиб яшаши лозимдир.

Қолаверса. ҳеч бўлмаганда улардан бири биргаликдаги ҳаёт учун жонини қурбон қила билиши талаб этилади. Чаён ҳамда қисқичбақа буржи вакили уртасидаги муносабатлар укитувчи ва укувчи муносабатини ҳам эсатиб юборади.

Мабодо чаён буржида туғилган инсоннинг инжиқликлари, ҳаётга енгил карашлари кискичбақа буржи вакилининг сабр косасини тўлдирмаса, ҳаммаси кўнгилдагидек кечади.

Бунинг учун жуфтлик бир-бирининг шахсий ишларига ҳадеганда аралашавермаслиги лозим. Яхшиси, оилада алоҳида хоналар бўлгани маъқул. Негаки. икковлари ҳам узоқ вақт бирга бўлаверишлардан тез-тез чарчаб. ёлғизликни қўмсаб туришади.

Эҳтирослар бобида улар бир-бирларига умуман мос келишмайди. Эркак қисқичбақа буржи вакили бўлса. жуфги унга ҳурмат билан ёндошса, ҳиссиётлари билан ҳисоблашиб яшасагина, ўзини бахтли деб билади ва жуфтига меҳри товланади. Қисқичбақа буржи вакили аёл эса рашкчи, ғурури баланд. У бирданига она ва жуфтлик ролини ўйнай олади. Вақт ўтиб чаён буржи вакили бўлмиш эркакка аёлининг оналарча муносабати ёқиб тушади-ю. ўзини болаларча тута бошлайди.

Умуман олганда, бу жуфтлик ижодий характерга эга. Чаён буржи вакили оиладаги муҳитни яхши тарафга ўзгартириш ҳаракатида бўлади ва қисқичбақа буржи вакилининг ўзига ишончи ортишини таъминлайди.

Шу жумладан, қисқичбақа буржи вакили жуфтининг маънавий ўсишида кўмак беради. Мабодо муаммолар юзага келса, қисқичбақа буржи вакили вазиятлан чиқиб кетиш учун чаён буржи вакилидан ёрдам сўрагани маъқул.

Тижоратда улар тажрибага эга бўлишмаса. қисқа вақт ичида касодга учрашлари ҳеч гап эмас. У хрлда ўзларига қобилиятли кўмакчилар қидириб кўрганлари яхши. Шунда омадга эришишларига сира шубҳа қолмайди.

Қисқичбақа — Ўқотар буржлари орасидаги мослиги хакида

Жуфтлик бошқалардан ўзининг ноанъанавийлиги билан буткул фарқ қилади. Ҳамиша катта жанжаллар билан барчанинг диққат-эътиборида бўлади. Жанжалларнинг сабабчиси аксар хрлларда қисқичбақа буржи вакили бўлиши мумкин.

У қачон қараса. ўзининг ҳақлигини исботлаш. оила аъзоларидан мажбурият талаб этиш билан банл бўлади. Аммо бу уринишлар натижасиз қолаве- ради. Негаки. ўқотар буржи вакили шу қадар топқир ва эркинликни севадиганлар хилиданки. қисқичбақа буржи вакили унинг ғойиб бўлганини хатто пайқамай хам қолиши мумкин.

Улар орасида турли баҳслар. тортишувлар жуда кўп бора юзага келади. Ўқотар буржи вакили қисқичбақа буржи вакилини деярли ҳар куни қайта тарбиялашга. хиёнатлардан қайтаришга уринади. Барибир фойдаси йўқ. Қисқичбақа буржи вакили қуруқ ваъдалардан нарига ўта олмайди.

Ҳа. ўта сирли. хуфиёна ишларни тез-тез амалга ошириб турадиган қисқичбақа вакили билан ўкртар буржида тугилганларнинг бирга ҳаёт кечириши анча мушкул. Ўқотар буржи вакили ўз муҳаббатини қайта-қайта ошкор этишдан. меҳр кўрсатишдан чарчамайди. Афсуски. бу муносабатлари эвазига ижобий жавоб ололмасдан азобланаверади.

Қисқичбақа буржи вакили ўз ички дунёсини ҳаддан зиёд қадрлайди. У жуфтини тушуниш, эътибор кўрсатиш. бошқачароқ айтганда. тарозининг икки палласини тенг ушлаб туриш йўлида деярли ҳеч иш қилмайди.

Оқибатда. ўкртар буржи вакили қалбидаги жавобсиз муҳаббат азоби туфайли кўз кўриб қулоқ эшитмаган балоларга гирифтор бўлиши эҳтимолдан хрли эмас. Қанийди, қисқичбақа буржи вакили ҳам ўқотар буржи вакили каби сева олганла. дунёда бу жуфтликдан бахтли инсонлар бўлмасди.

Эркак ўқотар. аёл қисқичбақа буржи остида туғилган бўлса. яна янги муаммоларни учратасиз. Аёл жуфти оилага етарлича эътибор қаратмаса. ўзига меҳр кўрсатмаса, хавфли душман қиёфасига киради.

Рўзғорга. уй юмушларига умуман қарамай қўяди. Бир сўз билан айт- ганда. ёстиқдошидан қаттиқ ранжийди. Натижада оиладан барака кўтарилади.

Қарангки. қисқичбақа буржида туғилган аёл жуфтига нисбатан илиқ муносабатда бўла бошласа. эркак ўкртар батларни бир умр асраб колиш учун икки орада очиқ, самимий мухаббат зоҳир бўлиши лозим.

Арслон буржида туғилган эркакнинг эса бундай мухаббат тақдим эта олиш-олмаслиги хрзирча номаълум.

Агар эркак қисқичбақа буржида туғилган бўлса, севгини сўзлар эмас. очиқдан-очиқ, жисмоний йўл билан ҳадя этилишини истайди. У эртанги кунга ишониб яшашида арслон буржида таваллуд топган аёлнинг роли беқиёс бўлмоғи зарур.

Афсуски, бу аёл жуфтининг тез-тез ёлғон гапиришларидан азобланади. У қисқичбақа буржи вакили бўлмиш эркакни тушуна олмай ҳалак бўлади. Нима демоқчилиги. қандай режалар билан яшаётганини аниқлай олмай хавотирда қолади.

Шунга қарамасдан. улар бир-бирларини қаттиқ севишса, Арслон аёл барча дардларини ичга ютиб. фақат оиласи, севгилиси учун ҳаёт кечиришга интилади.

Ишга келсак, қисқичбақа буржи вакиллари жуда секин ҳаракатланишига қарамасдан, ўткир ақл эгаларидир. Улар ходимликни крйиллатишади. Табиатан ҳукмронлик-ка ўрганган арслон буржи вакили эса раҳбар лавозими- да бўлгани маъқул. У ҳар қандай вазиятда қисқичбақа буржи вакилини меҳнатга кўниктира олади.

Арслон — Арслон буржлари орасидаги мослиги хакида

Агар ҳар бирининг оиладаги ўрни аниқ бўлса, улар кўзланган мақсадларга эришишлари мумкин. Уларнинг муносабати икки актёр ўртасидаги қизиқарли ўйинни ҳам эслатиб юборади.

Шу билан бирга бунлай иттифоқ ҳаётда камлан-кам хрлларда учрайди. Негаки, арслон буржи вакиллари ракрбатни хуш кўришмайди. Қачонки улардан бири ён беришга рози. жуфти олдига қўйган шартларни адо этишга тайёр бўлса. шундагина бу бурж вакиллари оила қура олишади.

Улар яхшиси ҳар бир ишни ҳамкорликда, баҳамжиҳат амалга оширганлари маъқул. Шунда мақсадлар бирлашади, ракрбатга ўрин крлмайди. Ва ўртадаги меҳр-оқибат

эслаб ҳам ўтиришмайди. Бир жиҳатдан олиб караганда қисқичбақа ва ковға буржи вакилдаридан ташкил топган жуфтликларнинг ҳаёти кизикарли кечади.

Крвға буржи вакили доимо уйда қандайдир янгиликлар яратишга, ўзгартиришлар киритишга интилади. Ўз ўрнида қисқичбақа буржи вакили ҳам жуфтини кутилмаган янгиликлар билан ҳайратда қолдира билади.

Кўрибсизки. мақсадлар, орзулар, режалар бирлашиб, оилага янада файз киради. Ишда улар ўзларини артистнамо тутган ҳолда фаоли- ят юритганлари мақсадга мувофиқдир.

Раҳбарликни яхшиси қисқичбақа буржи вакили ўз қўлига олгани фойдалироқ. Негаки, у крвға буржи вакилига нисбатан ходимларнинг ички туйғуларини, вазиятни тўғри бахолай олади.

Шериклар ҳар қандай вазиятда ҳам пул масаласида бир фикрга кела билишади. Аммо юракдан суҳбатлашишлари қийинроқ. Бунга вақтлари ҳам йўқ.

Крвға буржи вакили ходим сифатида жуда тартибли. Раҳбарнинг кўрсатмаларидан бўйин товламайди.

Қисқичбақа — Балиқ буржлари орасидаги мослиги хакида

Иттифоқ маънавий етуклик ва бир-бирини яхши тушунишга асосланади. Фақат бир умр никоҳни асраб-авайлаш жуда оғир. Бунинг учун икковларидан кимдир ўз жуфтига албатта ён бериб яшаши зарур.

Балиқ буржи вакили меҳрибон, қисқичбақа буржи вакилининг туйғуларини ҳурматлайди. Қисқичбақа буржи вакили учун ҳам у билан бир уйда яшаш, қайғушодликларни баҳам кўриш осон кечади.

У балиқ буржи вакилининг ёнидагина ўзини эркин, хотиржам ва бахтли ҳис эта олади.

Жуфтлик бир-бирини соғиниб яшовчи яқин қариндошларни ҳам эслатиб юборади. Бироқ балиқ буржи вакилининг бир одати борки. у ҳеч қачон феъл-атворини ўзгартира олмайди. Табиатан тўғри сўзлашни хуш кўради. Бегона никрб остида жуфтининг бош-кўзини

аилантириб олишга одатланмаган. Бу эса бир кун келиб ўртада келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Тўғри, бу жуфтлик бир-бирини эркалаш, эҳтиросларини намойиш этиш билан тенгсиз ҳисобланади. Керак бўлса, биргаликда тогни толқон қилишлари ҳам мумкин.

Фақат оилавий масалаларда кўпинча турлича фикрлашади. Шунинг оқибатида жанжаллар келиб чиқади ва улар боши берк кўчага кириб қолишади. Натижада ажралиб кетишлари ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Лекин қисқичбақа буржи вакили бу ажралишни сира кўтара олмайди. Жуфтини қидириб топади. Ялинади, ёлворади. Қайтишга ундайди. Афсуски, балиқ буржи вакилининг ишончла

ри сўнган бўлиб чиқади.

Қисқичбақа ҳамда балиқ буржи вакили бир-бирлари- ни олис масофадан ҳам чуқур ҳис эта олишади. Балиқ буржи вакилини орзулаб яшаётган қисқичбақа буржила туғилган ошиқ ўз мақсадлари йўлида ҳеч нарсадан қайтмайди.

Турли режалар тузади ва қарабсизки, бу режалар балиқ буржи вакилининг хаёлидан ҳам ўтган бўлиб чиқади. Икки бурж вакилининг бахти учун фақат оила, шахсий уйга. рўзғорга эга бўлиш аксар хрлларда хизмат қилади.

Ишда қисқичбақа буржи вакили оғир феъл-атвор эгаси ҳисобланган балиқ буржи вакилининг кўнглига йўл топа олади. Уни юракдан меҳнат қилишга, кўзланган мақсадлар сари интилишга йўналтира билади.

Қисқичбақа буржи вакили — раҳбарнинг ички маданияти балиқ буржида туғилган ходим билан яқин муносабатга киришишда катта кўмак беради.

Бироқ раҳбарлик балиқ буржи вакилининг зиммасида бўлса. яхшиси, қисқичбақа буржи вакили бу ишдан воз кечиб қўя қолгани маъқул. Сабаби юқорида айтиб ўтилди. Балиқ буржи вакили оғир феъл-атворли. Қисқичбақа буржи вакилининг қайсарликлари билан ҳисоблашиб ўтирмайди.

Молиявий масалаларда икковлари ҳам жуда зийраклик билан иш тутишади.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика