Мингямок чиройли шерлар
Етмасалар мехнатингни қадрига,
Қулоқ солмасалар арзнинг арзига,
Дард қўшилса жоннинг мингта дардига,
Мен ямок соламан кўнгил дарзига.
Бир садо келса гар аршдан, фалакдан,
Жонии карзга олиб жони ҳалакдан.
Устунрок чикса гар шайтон малакдан,
Мен ямоқ соламан кўнгил дарзига.
Гар бунда шайтоннинг амри вожибдир,
Берилмаса савоб-гунох ажрин, жавобин.
Томирда югурар қизил хавотир…
Мен ямок соламан кўнгил дарзига.
Иффат чодирнни торткилаб, юлиб,
Бевафо турса гар жилмайиб, кулиб,
Юракни қнймалаб. нимталаб, тилиб,
Минг ямок соламан кўнгил дарзига.
Мннг ямок солсам-у кўнгил дарзига,
Минг ямок кўнгилга чанг солса ғараз,
Чангалин изига яна тушса дарз,
Минг ямоклар солиб нстгумдир ахир…
Мингямоқни олиб кетгумдир охир.
Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)