Кичкнна маслаҳат чиройли шрлар

Кичкнна маслаҳат чиройли шрлар

 

Гўзалликка шайдо, каро кўзларим, Биргина айтарим бор эди сизга, Кўнглингизга олманг нордон сўзларим, Ошик бўлиб юрманг чиройли кизга, Чиройга чой куйиб ичилмас, ахир…

Гўзаллик аслида тил учидадир, Ишк — дейдилар — Вафо ила кучлидир. Вафолилар ҳар онда бир учрайди, Ҳар кимга ишониб, колманг кўчада, Киймасга тўн бичилмас ахир…

Тўнку майли, тўйга тўёна бўлар, Алдовга кўникиб, паймон ҳам тўлар. Деманг-ки, майлига не бўлса, бўлар, Билмассиз, гўзаллар устимдан кулар, Сувни кўрмай этик ечилмас ахир…

Бир оғиз сўзгаки алданар кўнгил, Бу не каро тундир, бу кандай кундир. Эй соқий, аламдан шаробинг сунгил, Бу кун бечора Дил забундир, хундир. Нетсинки, ўзликдан ксчолмас ахир…

Гўзаллар ўт кўйган юракда тутун, Тутунлар осмонга бўлолмас устун. Кўнгилнинг тубида тугилди тугун, Эртани қўйингиз, не қилсин бугун, Такдир майи тахир, ичолмас ахир…

Related posts

Leave a Comment