Чорак аср севги шерлар
Яшадим… нимани кўрдим…
Топинганим,
Юпанчим,
… не бўлди яна…
Эрта эшик кокиб остонам узра Жилмайиб турибди Буюклик…
Нигоҳларда намоён
Кечанинг акси…
Бугун…
Юрагимдан топди бошпана
Фақат сенгагина аталган соғинч… Ҳа! Ҳа! Мен сени соғиндим, Мастона!
Мастона,
Бўйларингга бўлай гиргиттон, Сенгинага жоним садқа, саргардон. Қадрин билмаганим, Беқадр — Қадрдоним, Сенсиз бу юрак — юрак эмас, Балки сиёхдон…
Сенсиз ҳаётимдан топилмас мазмун, Топилгани фақат оҳ ила нола…
Ўзинг айтар эдинг, — «Онанинг қадрини биларми, Бели оғриб туғмаган бола!». Бундай гумроҳликнинг жазоси Такдирнинг ҳукмига ҳавола…