Бир кун мени излаб кайтади хаёл севги шерлар

Бир кун мени излаб кайтади хаёл севги шерлар

 

Қора туннинг мудрок кўзида титрок, Илинжим илиниб турибди ойда. Кўнглимни йиғлатиб, фаришта чирок Бош олиб кстмокда кимсасиз жойга.

Энди мен эрмакман, устимдан кулиб, Бошимдан зар сочар рахнамо куёш. Бардош ўғирида юракии туйиб, Каппалаб ейман-у, ичаман кўзёш.

Тириклик бўйнимга солади сиртмок Ва мени судрайди ҳаёт — уммонга…

Мен сени кўраман сувнинг сиртида Ва шўиғиб кетаман сенинг умрингга.

На сузишни билмай ва па чўкишни, Этагингга осиламан юк бўлиб.

Оҳ, сен мени кўзёшингга бўктириб, Еб кўя қоласан, сабрингга кўшиб.

Бир куп меии пзлаб қайтади хаёл, Сендан сўраса гар, «Кўрмадим…», дейсан. Умидини олиб, жилмайиб ҳиёл, Кўзёшга бўктириб уни ҳам ейсан.

Қара, туннинг мудрок кўзига, Титрок, Илинжим илиниб турибди ойда.

Кўнглимни йиғлатиб, фаришта чироқ Бош олиб кетмоқда кимсасиз жойга.

Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)

Related posts

Leave a Comment