Бахор тонги севги шерлар

Бахор тонги севги шерлар

Тонг. Ундан олднн уйғонган болалар,
Тонгни варрак билан кутиб олишди.
Варракка айланган оппок вароқлар,
Дилимга бахорнинг завкин солишди.

Оппок канот ёзган оппок коғозлар,
Опнок ниятларим олиб учдилар.
Оннок орзуларим — қоғоз лайлаклар.
Чеки йўк чексизлик бағрин қучдилар.

Олислаб-олислаб охир тилаклар.
Кўз илғамас нукта бўлди. порлади.
Само сайридаги оппок малаклар.
Саҳар мсни ўз снига чорлади.

Шуида: учгим келди… қилдим хавас…
Таним ерда, руҳим ёзди қанот.
Димоққа урилди бахорий нафас,
Мен учун бошланди янги бир хаёт.

Учмокдаман ишонмасдан ўзимга.
Одамлар, хасадмас. қилиигиз хавас.
Тикилманг буичалар маюс кўзимга,
Бу дунё мен учун эди бир қафас.

Мен канча олислаб борганим сари,
Тор дунё торайиб борди, сўнгида,
Нуқтага айланди бутуи ср шари,
Кўзимнинг ўнгида, кўзлар ўнгида.
Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика