Азалий савол чиройли шерлар
Нсга яшаяпсан…
Нсга туғилдинг…
Ва яна сўнгида нега ҳалоксан…
Қани мазмуният…
Касрда мантиқ…
Тушуна олмайсан, қалаксан…
Ё Балогардон
Туғилиш ва ўлим — номаълум хилқат, Нкки ораликда хаёт саргардон, Саргардон ҳаётда сарсон хакикат, Сен хақни билдингми, ё Балогардон.
Демишлар «Фалокат оёқ остида».
Йўқ. у бир мснинг бошим устида гирён, Э-воҳ, фалак — фалокатнинг остида. Сен хақни топдингми, ё Балогардон.
Фалокат осмонда, ҳалокат ерда, Ўртада! и сирни билмок даргумон.
Агар билсак юрмас эдик гердайиб, Сен хақни билдингми, ё Балогардон.
Балки жами инсон осмонда ҳали, Балкн бошим ердан, оёғим осмон, Чархи фалак чархи сингани маҳал, Баҳовуддин дейму, ё Балогардон.
Тиғ билан тилсалар шифо топилди, Тил тилди дилни, бормикин дармон.
Э-вох, қара, ҳакнинг юзи ёпилди, Сен хақни билдингми, ё Балогардон.
Абдулла БОҚИЙ (Кенжабоев)