ЙЎҒОН ИЧАК

ЙУГОН ИЧАК

ЙУГОН ИЧАК

ЙУГОН ИЧАК

ЙЎҒОН ИЧАКНИНГ ТАЪСИРЛАНИШИ СИНДРОМИ

«Касал кўргани борувчи киши, баайни жаннат богларида юрган кишидекдир»
Қудсий ҳадислардан

Гапга уста халқимизда ичак ҳақида ҳам ибратли сўзлар, иборалар жуда кўп. Ичини ит тирнайди, ичаги ингичка.

ичакузди, чап ичагига юқ ҳам бўлмади, ичидан ичқиринди ўтди, ичига чироқ ёқса ёришмайди, ичи ачийди, эт-ичини кемирди, ичини оғритадими, ичини ёрди, ичи қора, ичи ғаш, ичи тошди, ичи тушди.ичи куйиб кетди,

ичи кетди, аччиқ ичакка сассиқ саримсоқ, ичак-чавоғи ағдарилди, ичагини бошига салла қилмоқ, тўғри ичак буп қопти, ичагини ит есин, ичингда илонинг борми, ичимга иссиқ кирди, ичидан пишган кабилар шулар жумласидандир.

Ичакларимиз ҳам улкан муаммолардан эканлиги шулардан кўриниб турибди.

АҚШ шифокорларининг берган маълумотларига қараганда қорин оғриғи билан мурожаат қилган одамларнинг 40% дан ортиғида йўгон ичакнинг таъсирланиши синдроми аниқланади.

Мазкур синдром учун фақатгина қорин оғриғи хос бўлмасдан балки ич қотиши, ёки аксинча ўтиб кетиши ҳам қўшилиб келади.

Иўғон ичакнинг таъсирланиши синдромидан азоб чекувчи аёлларда ҳайз жараёнини идора этувчи гормонлар бир вақтнинг ўзида ич кетишини келтириб чиқариши мумкин.

Ва аксинча, тухум ривожланишини идора этувчи гормонлар эса ҳайздан 10 кунлар ўтиб ич қотишинй чақириши аниқланган.

Шу боисдан ҳам аёлларда ич ўтиб кетиши, ёки қотиб кетиши. қоринда газ йиғилиши ҳисобига қаппайиши эркакларга нисбатан кўпроқ учрайди.
86

Оғриқни тез бартараф қилиш усули
Йўғон ичакни таъсирланиши синдромида ичакни тез- тез бўшатиш оғриқ ҳиссини нисбатан камайишига. баъзи ҳолларда эса бутунлай бартараф бўлишига олиб келади. Уз ўзини идора этиш, қорини соат мили бўйича массаж қилиш ҳам ичакдаги газларнинг чиқиб кетишига, тиришишларини олдини олишга олиб келади ва оғриқ ҳисси нисбатан камаяди.
Узоқ муддатлик профилактика дастури
Доктор Дроссманнинг фикрига кўра бу касалликда аксарият одамлар ўзининг кучи билан халос бўлиши мумкин. Хатарли ҳис-ҳаяжон-стрессларга берилмаслик, оқилона ва тўғри овқатланиш, гормонал бузилишларни олдини олиш, кўпроқ жисмоний ҳаракат, фитотерапия (ширинмия илдизи, баргизуб барги, наъматак, чаканда, мойчечак, бўйимадорон, тоғрайҳон ўсимликлари), витаминотерапия ва қорин прессини яхшилаш каби хилма-хил усулларни уйғунлаштириб қўллаш бу нохушликлардан бутунлай халос қилиши мумкин. Доктор Дроссманнинг фикрига кўра бугунги кунда ривожланган мамлакатлар аҳолисининг 40% га яқинида сут маҳсулотлари таркибидаги лактоза ва галактозани ҳазм қилиш ёмонлашган. Бундай одамларда сут ва ундан олинадиган маҳсулотлар ич кетиши, қориннинг қаппайиши, газларнинг кўп миқдорда ҳосил бўлишига олдиб келади. Агар сут ичганингиздан кейин ярим соат ичида қорнининг ғулдираса, ич кетса ва қорин соҳасида оғриқлар бўлса демак Сизда лактоза ҳазм бўлмас экан. Бундай ҳолда Сиз сут ва таркибида сут бор маҳсулотларидан бутунлай воз кечишингиз, ёки дорихоналардан лактоид ферментини Сфтиб олиб ҳар гал сутли маҳсулот истеъмол қилганингиздан кейин қабул қилишингиз лозим.

Добавить комментарий