ВАРИКОЗНИ ДАВОЛАШ

ВАРИКОЗНИ ДАВОЛАШ

ВАРИКОЗНИ ДАВОЛАШ

ВАРИКОЗНИ ДАВОЛАШ

ОЁҚ ВЕНА ТОМИРЛАРИНИНГ ВАРИКОЗ КЕНГАЙИШИ

Оёқларимиздаги варикоз томирлар кенгайиши моҳиятини баён қилишдан аввал озроқ лирик чекиниш қилсак…

Замонавий тушунчаларга кўра бўйи 150 см дан паст одамлар пакана, 150-165 см оралиғидагилар паст бўйли, 165-175 см лар оралиғидагилар ўрта бўйли, 175-200 см оралиғида бўлганлар баланд бўйли ва 200 см дан катта бўлганлар гигантизм дейилади.

Бўй қанчалик баланд бўлса қон томирлар шунчалик узун бўлади, демакки оёқ учлари, бош мия ва яна айрим аъзолар қон ҳайдаб берувчи насос-юракдан шунча узоқ жойлашади.

Бу эса мазкур аъзоларни қон билан оқилона таъминлаш имкониятини пасайтиради. Албатта, юрак чиниққан ва бақувват бўлса бир амаллайди-ку, аммо замонавий одамларимиздагидек ёг босган, клапанлари аранг ишлаб турган бўлса-чи?

Муҳтарам пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ўз замонларида «Қулли қавийлун аҳмақун, илло Умарун, қулли қосийрун фитнатиун илло Алийун (Ҳазрати Умардан бўлак узун одамларнинг ҳаммаси аҳмоқдур, ҳазрати

Алидан бўлак ҳамма паст бўйли одамлар фитначидур) деганлар. Маълумки тўрт улуғ халифаларнинг бири-

Ҳазрати Умар ибн Хаттоб ўта бақувват ҳамда дароз, пайғамбаримизнинг куёвлари ҳазрати Али разияллоҳу анҳу эса аксинча паст бўйли бўлган. Ушбу ҳадиснинг моҳиятига етиш учун инглиз тадқиқотчиси Кларк

Уоррен деярли ўн йил бу масалани ўрганган. У турли бўй узунлигига эга бўлган 5000дан ортиқ одамларнинг анатомо-физиологик хусусиятлари, қон айланиши ва юрак фаолиятининг ўзига хослиги, бош мияда қон айланишидаги фарқларни ўрганиб, ўзаро қиёслаган.

Тадқиқот натижалари ҳайратангиз тарзда расулллоҳнинг фикрларини тасдиқлаган; юрак билан бош мия оралиғи қанчалар ўзаро яқин бўлса (яъники бўй паст ва ўртача бўлса) бош мия қой билан ва табиийки кислород ҳамда озиқ моддалар билан шунчалар яхши таъминланган, бундай калла ҳар балони бошлашга қодир бўлган.

Ва аксинча бўйи дароз, ҳамда ўта баланд (гигантизм) ҳолларида бош мияга қон келиши нисбатан ёмонлашиб, кислород ва озиқ маҳсулотлари билан таъминланиш шунчалик ёмон бўлган, бундай одамлар- нинг фикрлаш даражаси ҳам ўзига яраша бўлган.

Жаҳон тари- хида яхшими-ёмонми ўрин ололган одамларнинг аксариятида бўй пакана ва паст бўлган.

Масалан генералиссимус Суворовнинг бўйи 158 см, Владимир Лениннинг бўйи 153 см, Наполеон

Банопартнинг бўйи 156 см, Гитлерники 160 см, Муссолининг бўйи 155 см, Иосиф Сталининг бўйи 156 см,

Чарли Чаплиннинг бўйи 150 см, машҳур башоратчи ва кўзбойлоғич Вольф Мессингнинг бўйи 153 см, 20 асрнинг энг буюк оли- ми деб тан олинган Альберт Эйнштейннинг бўйи эса бор- йўғи 154 см атрофида бўлган.

Замондошлари даҳо Пушкинни ҳам паст бўйли, аммо елкалари кенг, сочсоқоли жингалак одам сифатида таърифлашган.

Исми-шарифини санаб ўтсам хафа бўлишади-ю, лекин тиббиётимизнинг кўзга кўринган олимларининг аксарияти бўй ўртача ва паст.

Шу билан бирга ичи ҳасадга тўла, бировга яхшилик ва одамийлик қилиш у ёқда турсин, яхши сўзни ҳам раво кўрмайдиган айрим нусхаларнинг ҳам бўйи нисбатан пастлигига эътибор берганман.

(Юнусободда айнан ана шундай бир оила билан 10 йиллар қўшничилик қилганман). Сахти-сумбати сўқимдек келадиган бир профессорни биламан, отасининг обрўйи ва пулининг орқасидан олим даражасига етган, аммо дунёқарашлари, маънавияти, инсонийлик даражаси, муомала маданияти, билимлари кўламига қараб уни псевдопрофессор (сохта профессор) деб атагинг келади.

Хўш, бу статистик маълумотни нима учун келтирдим? Бу айнан оёқлардаги қон айланишнинг ўзига хослиги билан боғлиқ бўлади.

Оёқ веноз қон томирларининг варикоз кенгайиши ҳам аосан бўйи узун одамларда кўпроқ учрайди (айниқса аёл кишининг бўйи меъёрдан узун бўлса).

Бундан ташқари бўйи узун ва дароз аёлларнинг деярли ҳаммасида умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммолар, бош оғришлари, бош айланишлари, ҳайз кўришда кўплаб муаммолар юзага келади.

Бу билан қанча пакана бўлсанг шунчалик яхши деган фикр келиб чиқмаслиги керак асло, чунки ўта паканалик ҳам (155 см дан паст бўлиш) бирор-бир сурункали касалликнинг болалик отлиғ улуғ даврдан ҳамроҳ бўлиб келаётганлини билдириши мумкин.

« Қозиқнинг учи ҳам, кети ҳам бўлмагин; учи бўлсанг ерга кириб кетасан, кети бўлсанг болга еисан, ўртаси бўлсанг жин ҳам урмайди» дейишади машойихлар.

Уртача бўлинг, тамом-вассалом!

Оёқларимизда варикоз кенгайишга маҳтал бўлиб турадиган иккита йирик томир бор; булар-оёқларнинг орт қисмида катта тери ости ва олд қисмидаги кичик тери ости веналаридир.

Бу веналар орқали оёқдаги қон юракка қараб оқади. Қоннинг қуюқлашишида, юрак мушакларининг заифлигида, вена клапанларининг яхши ишламаслигида, бўйнинг ҳаддан ташқари узунлигида, моддалар алмашинуви бузилишида,

витаминлар танқислигида, гормонал ўзгаришларда, ҳар кунги узоқ муддатлик тик туриш билан боғлиқ меҳнат фаолияти (сартарош, хирург, сотувчи, чайқовчи, қароқчи) оёқ учидан веноз қон юраккача етиб кела олмайди, буяинг оқибатида у ойлаб-йиллаб давом этиб, тери остида кўкимтир, қизғиш, буралган, қийшайған, шишган бўртмалар пайдо бўлишига олиб келади.

Баъзан чеҳрасига қарасанг бир қошиқ сув билан ютгинг келадиган соҳибжамолларнинг оёқларидаги варикоз шу даражада ката ва хунук бўладики, бемалол ҳар қандай гўзалликни компенсациялаб юбора олади.

«Агар оёқ томирлари клапанлари яхши ишламаса оёқларда шиш пайдо бўлади. Бунда оёқларингиз шишиб, тош боглаб қўйгандек огир ҳислар пайдо бўлади» деди доктор Гинзбург.

Томирларнинг варикоз кенгайиши ннаслдан-наслга берилади. Албатта. бу-болалар ва невараларнинг ҳаммасини худо уриб қўяди, деган гап эмас.

Варикоз кенгайишининг ирсий мойиллигигина наслдан-наслга ўтади, холос. Агар бу жиҳатдан ирсияти носоғлом авлод спорт билан шуғулланса. қўшимча касалликлари бўлмаса варикоз кенгайиш кузатилмаслиги ва аксинча ирсияти яхши авлод носоғлом турмуш тарзи кечириб, семириб кетса варикоз пайдо бўлиши мумкин.

Луис Наварро каби шифокорлар оёқ веналари варикоз кенгайишининг асосий сабабларидан бири-қоннинг кўпайиб кетиши», — деб ҳисоблайди.

«Веналар — девори жуда юпқа томирлардир, — дейди у. Улар паст босим остида ииллашга ихтисослашган.

Агар вужудда қон кўпайиб кетса, улар кенгайиб кетишга мажбур бўлади, бу эса варикоз кенгайиб кетишга олиб келади, — деб хулоса қилади у ўзининг «Веналар варикози билан қандай курашиш мумкин» деб номланган китобида.

Мен ушбу китобни ўқиб чиқиб, бугунги кунда фақат гунг, кар, соқов хонандалик қилмаяпти, фақат олигофрениянинг идиотизм босқичидаги одамгина китоб ёзмаяпти деган қайғули хулосага бордим.

Малаховнинг «целительнье силь1», Армстронгнинг «Уринотерапия» китоблари билан танишганимда ҳам айнан шундай фикрлар бошимда гужғон ўйнаган эди.

Менимча Луис Наварро жаноблари ҳам мен ўқитган айрим талабаларга ўхшаб, институтни тадбиркорлик қилиб битирган бўлса керак.

Чунки, Аллоҳи карим инсонни ҳамма томонини мувозанат ва ўлчам билан яратган. Аъзо ва тизимларимиз бош мия билан «тескари алоқалар қонунияти «асосида ишлайди.

Қон томирларимиздаги айланувчи қон ҳажми бир кеча-кундузда бир неча марталаб ўзгариб туради. Суюқлик ичганимизда, овқатланганимизда унинг ҳажми ошади.

Бу қон томирлар деворидаги осморецепторлар ва механорецепторлар орқали дарҳол бош мияга берилади.

Бош мия эса рефлектор равишда буйракларга фармон бериб, пешоб ажралишини кучайтиради, капилляр қон томирлар деворидаги ўтувчанлик кучайиб, қоннинг суюқ қисми ҳужайралараро бўшлиққа берилади.

Шу билан бирга айланувчи қоннинг ҳажми ошиб кетганида ўзимиз билмаган ҳолда буйракларимиз рефлектор равишда пешоб ажратишни, тер безларимиз тер суюқлиғи ишлаб чиқаришни кучайтиради. Буларнинг барчаси жуда тез муддатларда айланувчи қон ҳажмини меъёрига келтиради.

Ёки, аксинча, терлаганимизда, кўп суюқлик йўқотганимизда ва қон кетганида рефлектор равишда пешоб ва тер ажралиши камайиб, ҳужайрараро суюқликнинг каттагина қисми қон томирларга тушиб, йўқотилган қон ҳажмини тиклашга ҳаракат қилади.

Шу боисдан ҳам юқоридаги фикр ҳақиқатга асло тўғри келмайди.

Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши ҳомиладор аёлларда нисбатан кўп учрайди.

Бунинг сабаби шундаки, катта ва кичик тери ости веналари орқали оқиб келаётган қон катталашиб келаётган бачадон томонидан сиқилиб қолади, бу эеа пастки қисмларида кенгайишни юзага келтиради. Иккинчи
220

сабаби ҳомиладорлик пайтида тана вазнининг ошиб кетиши ва аёл вужудидаги гормонларнинг ўзгариб кетишидир.

Мен бирваракайига оёқ веналари билан мояк веналари кенгайиб кетган беморларни ҳам кўп кўрдим.

Одатда бундай одамларнинг бўйи нисбатан узун ва ўзлари жисмоний жиҳатдан чиниқмаган, таянч-ҳаракат тизими заиф, ёки семиз одамлардир.

Иккала мояк веналарининг бирваракайига варикоз кенгайиши жинсий қувватнинг сусайиб кетишига, асабийлашишга. бепуштликка, гормонал бузилишларга ва семириб кетишга олиб келади.

Оғриқни тез бартараф этиш усули

Бундай пайтлари оёқларни тана сатҳидан 30-40 см баланд қилиб ётишга тўғри келади.

Доктор Гинзбург бундай беморларга балетчиларга ўхшаб оёқларнинг учида турибтуширишни ҳар куни 50 мартагача бажариш тавсиясини беради. Унинг фикрича бу усул оёқларда қон айланишини яхшиланишига олиб келади.

Шу билан бирга оёқларни сиқиб турган туфли, пайпоқ, шимларни ечиш ҳам анча енгиллик беради.

Веналарни иссиқ қилиш ҳам огриқ ҳисларни бироз сусайтиради. Агар қарши кўрсатмалар бўлмаса таркибида аспирин, никотин кислота сақловчи дорилардан қабул қилиш лозим.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Оёқ веналарининг варикоз кенгайиши наслдан-наслга ўтиши боис шифокорлар унинг профилактикаси қай даражада самара беришини аввалдан айтиб бера олмайдилар.

Аммо, бир қанча тадбирлар борки, улар у, ёки бу даражада аҳволингизни яхшилаши мумкин.

Таркибида резина бўлган чўзилувчан бинт билан сиқиб боғлаб юриш варикознинг олдини олмаса-да, оғриқ ҳисларини анча камайтиради.

Шу билан бирга ҳар куни таркибида аспирин сақловчи кардиомагнил, ацекард, тромбоасс, тромбопол, аспирин кардио каби дорилар,

шу билан бирга қон томирлар деворларини мустаҳкамловчи аскорбин кислота, рутин, қон айланишини яхшиловчи никотин кислота, ксантинол никотинат, трентал, курантил қабул қилиш варикозларни даволашда етарлича самара беради.

Аксарият одамлар оёқларини чалиштириб ўтиришни маъқул кўрадилар. Менинг фикримча, ўтиришнинг ўзи бутунлай гайри-табиий ва инсон физиологиясига зид ҳолатдир, табиатга эътибор беринг-а, бирорта жонивор (масалан эшак, ёки суварак) думбасини ерга қўйиб ўтирармикан?

Мен ярим асрдан буён одамга ўхшаб ўтириб умргузаронлик қилган бирорта маҳлуқни учратмадим, қиёматгача ҳам учратмасам керак!

Биз ўтирганда тўғри ичакни эзиб ўтирамиз, бу ич қотишига, тўгри ичак ичидаги қон томирларни сиқиб ўтирамиз, бу бавосилга, простата бези (ёки бачадон) устини босиб ўтирамиз, бу эса сурункали простатитларга, бачадон қийшайишларига, бепуштликка олиб келади.

Оёқларни чалиштириб ўтириш эса боз яна оёқлар орқасида кенгайишга маҳтал бўлиб турган катта тери ости венасини эзиб варикозларга олиб келади.

Шу боисдан ҳам жониворлар имкон қадар тик турадилар, ёки ётадилар. Итни алдаб, ёки мажбурлаб ўтқизиб қўйишингиз мумкин, аммо у ҳам айёр кўзларингиздан нарироқ бўлгани заҳотиёқ ётиб оладилар.

Олимларнинг тадқиқотларига қараганда ўртача замонавий одам ўз умрининг 30-35% гача қисмини ётган, 28- 30% қисмини тик (тургани, юргани, югургани) ва яна 32-34% қисмини ўтирган ҳолда ўтказар экан (шундан 1-2% қисмини ҳожатхонада-унитазда ўтириб ўтказади).

Аммо, мен умрининг нақ ярмини ўтириб ўтказаётган одамларни кўп кўрдим. Узоқ ўтиришга мажбур бўлган ҳар қандай ҳолда макон топди, дегунча туриб, ёки ётиб, оёқларга ҳаракат беринг.

Инсон юрагига ҳар қандай аъзо ва тизимлардан қон оқиб келиши учун бир қанча омиллар иштирок этадилар.

Булардан биринчиси-юракнинг қисқариши ва бўшашиши билан боғлиқ бўлиб, юрак қанчалик чиниққан ва бақувват бўлса, у аъзо ва тўқималардан қонни шунчалик шиддат ва шижоат билан ўзига тортади.

Демак, юракни чиниқтириш лозим. Иккинчиси-нафас ҳаракатларга боглиқ кўкрак қафаси ичидаги манфий босим билан мусбат босимнинг алмашиниши бўлиб, ўпкаларнинг тириклик сигими қанчалик катта бўлса ва нафас ҳаракатларида иштирок этувчи мушаклар қанчалик кучли бўлса бу босимлар орасидаги нисбат шунчалар катта бўлади.

Демак, югуриш, сув спорти билан ўпкаларнинг тириклик сигимини ошириш лозим. Учинчиси-аъзолардан юракка қараб келувчи веноз томирлар ичида клапанлар мавжудлиги бўлиб, бу ҳолат юракдан пастдаги аъзоларга тааллуқлидир (бош мия, юз, бўйин соҳа веналарида клапан бўлмайди).

Бу клапанлар юракнинг систоласи ва диастоласи. нафс олиниши ва чиқарилиши маромларида қонни орқага қараб оқиб кетишига монеълик қилади.

Шу боисдан ҳам қон томирларни чиниқтириш катта аҳамиятга эга. Тўртинчидан-оёқ мушаклари қанчалик кучли ва чиниққан бўлса, улар веналарни шунчалик куч билан сиқиб, қонни юқорига ҳайдайди. мушаклари заиф ва ўзлари ўламсароқ одамларда бу омил фаолият юрита олмайди.

Демак, оёқ мушакларини чиниқтириш варикозларнинг олдини олишда улкан аҳамият касб этади.

Кашандалик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби носоғлом турмуш тарзи ҳам варикоз кенгайишнинг кучайиши ва улар ичида қон қуйқалари пайдо бўлишига омил бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқотларга кўра оёқ веналарининг варикоз кенгайиши 62% гача ортиқча вазн, 26% ҳолда ўта озгин ва нимжон ва фақат 12% ҳолда вазни меъёрида бўлган одамларда учрар экан. Хулоса чиқариш ўзингиздан!

Яна бир энг муҳим омилни айтиб ўтиш эсдан чиқай дебди; сурункали қабзиятларда айниқса ёши 40 дан ошганларда ахлат тошлари пайдо бўлади.

Қабзиятдан шишиб, тошлар эзиб қўйган веналар ҳам қон айланишини бузиб, бавосилга, мояк ва оёқ веналари томирларини варикоз кенгайишига олиб келади.

Ҳурматли китобхон, кўриб турибсизки, оёқ веналарининг варикоз кенгайиши бир сабабли касаллик бўлмасдан, ўнлаб, ҳатто юзлаб хатарли омилларнинг уйгунлашмаси сифатида юзага келар экан. Мабодо, мазкур омиллардан бирортаси бартараф этилмасдан қолар экан, сиз бу машъум дарддан хаит бўлишингиз қийин.

Ўтган асрнинг охирларига қадар дармон таъсир қилмайдиган оғир шаклларида хирургик йўл билан томирлар қирқиб олиб ташланар эди.

Ҳозирги пайтда склеротерапия-яъни вена ичига куйдирувчи дори жўнатилиб, уни битишиб, деворлари ёпишиб кетишига олиб келадиган усуллар кенг йўлга қўйилган.

Бунда кенгайиб кетган вена томирлари ичига концентрацияси катта бўлган тузли эритмалар, ёки тетрадецильсульфат натрий киритиб, эластик бинт билан боглаб қўйилади. Бундай усўл бир неча кун такрорланади.

Тошкент Тиббиёт академияси клиникасининг томир жарроҳлари айниқса бу борада катта тажрибага эгадирлар.

Мен варикознинг огир даражаларига учраган бир неча беморларни тиббиёт фанлари номзоди, доцент Умаров Дилшодга юбориб, ҳаммаси самарали даволаниб кетганининг гувоҳи бўлдим.

Халқимиз орасида шундай ҳозиқ ҳакимларнинг борлигига шукроналар қилдим.
Аммо, хирургик усулларнинг барчаси ушбу касалликда охирги чорадир. Имкон қадар турмуш тарзини ўзгартириб, дори-дармонлар, халқ табобати билан ушбу дарддан халос бўлишга ҳаракат қилинг.

Добавить комментарий