ТИЗЗА ОГРИГИ

ТИЗЗА ОГРИГИ DAVOLASH

ТИЗЗА ОГРИГИ

ТИЗЗА БЎҒИМИНИНГ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ

Инсон организмидаги энг катта ва мураккаб бўғим-тизза бўғимидир. Шу боисдан ҳам унинг шикастланиши бошқа бўгимлар шикастанишлари орасида биринчи ўринни эгаллайди.

Тизза бўғими сон, болдир ва тизза қопқоғи суякларининг ўзаро бирикишларидан ҳосил бўлганлиги, бу соҳада бир қанча боғламлар, пайлар, сумкалар борлиги учун шикастланишларнинг турлари ҳам бир қанчадир.

Иккала суяк юзаларини бир бирига мослаб турувчи тогай пластинка-менискларнинг йиртилиши ҳам унчалик кам учрайдиган турларга кирмайди.

Огриқни тез бартараф қилиш усули Агар тизза бўғимингиз шикастланган бўлса, ҳаракатларни тўхтатиб, дарҳол шифокорга мурожаат қилишингиз лозим.

Шифокорга мурожаат қилгунингизга қадар қуйидаги содда усуллардан фойдаланиб туришингиз лозим; ҳаракатчанликни чеклаш, муз қўйиш, компресс қилиш ва бўғим соҳасини баландроқ қилиб ётиш.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Сўнгги йиллрда хориж давлатларидаги ёши анча ўтиб қолган одамларнинг ҳам бадантарбия билан жадал шуғулланишлари тизза шикастланишларининг нисбатан кўпайишига олиб келди.

Бундай ёшдаги одамлар учун югуриш-энг яхши бадантарбия усулидир. Аммо, тизза бўгими шикастланиб қолса уни нима билан алмаштириш керак? Тизза бўгимига унчалик зўриқиш бермайдиган сузиш ва велосипедда учиш ҳам югуришнинг ўрнини босиши мумкин.

Тизза бўгими яллиғланишини йўқотиш ва уни мустаҳкамлаш учун УВТ терапия, калий йодид ва лидаза билан электрофорез, массаж, даво бадантарбиясининг ўрни беқиёсдир. Доктор Фокснинг фикрига қараганда. шикастланган тизза бўғими учун энг яхши бадантарбия-сузишдир.

Айрим ҳолларда шикастланган менискларни фақат хирургик йўл билан тиклаш мумкин. Бугунги кунда эндоско- пик операциялар жаҳоннинг кўпгина давлатларида яхши йўлга қўйилган.

Ушбу усулда кичиккина тирқиш орқали бўгим ичидаги узилган боғламлар ва менискни чоклаш, суяқ синиқларини олиб ташлаш мумкин.

Операциядан кейин шикастланиш қайталанмаслиги учун тизза бўғимини мустаҳкамловчи тадбирлар, витаминотерапия, суяк таркибини яхшиловчи, иммун тизимини рағбатлантирувчи воситалардан қабул қилиш лозим.

Умуман олганда мушаклари заиф одамнинг, яъни шугулланмаган одамнинг бўғимлари, боглам ва пайлари ҳам ўзига яраша бўлади. Айниқса бундай зот боз яна семизликдан азоб чекса…

Шунинг учун биринчи навбатда ортиқча вазнни илон пўст ташлагандек итқитиб ташлаш, бўғим капсуласини бақувват қилиш учун калла-поча истеъмол қилиш, остеопорозни олдини олиш, бадантарбияга зўр бериш, чекиш, ичиш каби зарарли одатларга барҳам бериш лозим.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика