ТИББИЁТ

ТИББИЁТ DAVOLASH

ТИББИЁТ

ТИББИЁТ МОЗИЙИДАГИ АЙРИМ НОХОЛИСЛИКЛАР ВА УЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ

«Турлича хато қилиш мумкин, аммо тўғри йўл битта, шу сабабдан ҳам тўғри йўлдан кўра хато қилиш осон; мўлжалга тегишдан кўра тегмаслик ўнғай»

Арасту, Юнон файласуфи

«Ҳақиқатни ҳамма вақти такрорлаб туриш керак. Чунки атрофимизда хатолар тез-тез такрорланиб туради» деган эди олмон мутафаккири ва шоири Генрих Гейне.

Ушбу муъжаз мақолада тилга олмоқчи бўлган далиллар ҳам тиббиётимиз ўтмишидаги айрим хато ва камчиликларни тилга олиш, улардан тегишли хулоса чиқариш, келажақда эса бундай нохолисликлар юз бермаслиги учун қилинган саъй-ҳаракатларимиз натижасидир.

Далил ва омилларга бир томонлама ёндошмаслик, айрим ўтмишдошларимиз фаолиятига нотўғри баҳо берилишига йўл қўймаслик учун муаллиф томонидан ватан ва тиббиёт тарихига оид юзлаб мақола ва ўнлаб монографиялар, қўлёзмалар ўрганилиб, тегишлича таҳлил қилинди.

Инсон тараққиётининг спиралсимон пиллапояларидан камолот сарҳадлари сари юксалар экан, ортига ўгирилиб яқин ва олис ўтмишини таҳлил қилишга, аллбма ва фузало мозийдошларининг заҳматли меҳнатларини муносиб баҳолашга ички бир иштиёқ топади.

Билиб-билинмасдан, ёки гайирлик билан чиқарилган хулосалар, аксарият ҳолларда янгиликларнинг ўз номи билан эмас, балки унга мутлақо алоқаси бўлмаган шахслар номи билан аталиб қолишига сабаб бўлади. Айнан шундай адашишларнинг айримларини таҳлил чигириғидан ўтказишга ҳаракат қиламиз.

IX асрда Эронда яшаб ўтган буюк тиб олими Абу Бакр Муҳаммад Ибн Закариё ар Розий ўзининг 25 жилддан ибо- рат улкан «Тиббиётнинг ҳамма соҳалари ҳақидаги китоб» қўлланмасида жаҳонда биринчи бўлиб, жарроҳлик амалиётида бинт ва кетгут (кетгут-қўй ичагидан тайёрланиб, кейинчалик сўрилиб кетадиган чоклаш ипи) қўллаганлигини баён қилган.

Ҳолбуки замонавий табобатда бу ихтиро рус олими И.Пирогов номи билан боғлаб келтирилади.

Ҳазрат ар Розий ўзининг «Чечак ва қизамиқ» асарида жаҳонда биринчи бўлиб, бу касалликнинг аломатлари, кечиши, сабаби, оқибатлари тўғрисида теран мулоҳазалар юритган.

Шунингдек қизамиқ билан оғриган болалар лунжининг ички қаватида қип-қизил бўртма пайдо бўлишини ҳам ёзиб кетган.

Тасаввур қилинг-а, бу кашфиёт бугунги кунимиздан минг йил муқаддам қилинган эди. Замонавий тиббиёт дарсликларида эса бу белги алломадан тўққиз аср кейин дунёга келган ўрис шифокорлари-Бельский-

Филатов-Коплик симптоми деб юритилади. Таасуфки, бу кашфиёт ўзининг ҳақиқий кашшофи ар Розий номи билан аталаётгани йўқ.

Мозий уламолари орасида ҳақли равишда «Шайхур-раис» номини олган буюк бобокалонимиз ҳазрат Абу Али ал Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Синонинг илмий-тиббий мероси билан танишар эканмиз, унинг шубҳасиз буюк даҳо, табобатнинг жуда кўп жабҳаларининг кашшофи бўлганлигига имон келтирамиз.

Масалан, у қандли диабет хасталиги билан оғриган кишиларнинг сийдиги ширин бўлишини, ҳамда бу сийдик қайнатилиб, буғлантирилганида идиш тубида оппоқ чўкма қолишини дунёда биринчи бўлиб кўрсатиб берган.

Худди шу фикрни ибн Синодан етти юз йил ўтиб, инглиз ҳакими Томас Уиллис айтган. Афсуски бу кашфиёт ҳам шу олим номи билан аталиб тиб тарихига кирди, ҳолбуки уни ибн Сино симптоми деб аташ ҳақлироқ бўлур эди.

Юксак клиник салоҳият,ҳамда тадқиқотчилик иқтидорига эга бўлган ҳазрат илмий тажрибалар ўтказиб. хатарли-ҳисҳаяжон-стрессларнинг инсон вужуди ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатишини, хасталикларга сабаб бўлишини кўрсатиб берди, ҳамда улардан сақланиш йўлларини битиб қолдирди.

Ҳозирги табобатда эса бу кашфиётлар ундан бир неча юз йил кейин умргузаронлик қилган фаранг тадқиқотчиси Селье номи билан боғлаб кўрсатилади.

Ибн Сино анатомия ва жарроҳлик соҳалари бўйича ҳам кўплаб улкан янгиликларни ёзиб қолдирган.

Жумладан, у «Тиб қонунлари» китобида одам анатомияси ва физиологияси тўгрисида маълумотлар бера туриб, танага ҳамда асаб томирларига йўналишдош бўлган эластик тортишиш чизиқлари мавжудлигини, жарроҳлик қирқимлари эса айнан ўшаларга параллел олиб бориши лозимлигини битиб қолдирган.

Бугунги кун табобатида эса бу янгилик бобокалонимиздан бир неча асрлар кейин яшаб ўтган олим шарафига Лангер чизиқлари деб юритилмокда.

Алалхусус аллома бобокалонимиз қолдирган улкан тиббий-илмий меросни муфассал ўрганиб чиққан ҳар қандай одам унинг жуда кўп жабҳаларда биринчи бўлганлигига ишонч ҳосил қилади.

Холисанлилло айтганда аксарият илмлар қаторида тиб илмига ҳам даставвал Шарқда тамал тоши қўйилган.

У гуркираб ривожланганидан кейингина Ғарбга ўтган. Сўнгра тарихий шароитлар тақозоси билан у жойда мустақил ривожлана борган.

Шуниси ачинарлики, бу ривожланиш ўзидан аввалги табобатнинг қандай ютуқларга эришганлигини ўрганмаслик ҳисобига бўлди, ёки атайлаб шундай қилинди.

Яна ҳам тўғрироғи илмий меросни ўрганиш учун уни таржима қилиш лозим эди. Иккинчидан Ғарбда ҳали бу манбаларнинг ўзи йўқ эди. Мана шу сабаблар боис пойдевори Шарқда қўйилган.

Ғарб тиб илми ва амалиёти ўзидан аввалгиларга қараганда нимаики янгироқ ёзилган, муфассалроқ баён қилинган бўлса, ёки қандайдир бир арзимас ўзгартиш киритилган бўлса ҳам ўша муаллифнинг номи билан аталиб қолаверди.

Бу «янгилик» деб аталмиш нарса Шарқ алломалари томонидан муқаддам аниқланганми, йўқми, уларни қизиқтириб ҳам ўтирмади.

Муаммонинг яна бир тарафи борки, биз уни эътиборга олмаслигимизнинг асло иложи йўқ: ҳар бир Ғарб давлати ўзидан кўпроқ ва буюкроқ олим-у-уламолар, фозилу-фузалолар етишиб чиққанлигини жаҳоннинг қолган мамлакатларига кўз-кўз қилиб мақтаниш, ўз илмий салоҳияти даражасини афкор оммага намойиш қилиш иштиёқи билан ёнарди.

Америкаликларнинг; «Биз яна юз минглаб олий маълумотли зиёлиларни мамлакатимизга қабул қилишимиз мумкин» деган эътирофининг тагида айнан ана шундай мақсадлар ётган бўлса ажаб эмас.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки. бизнинг аллома аждодларимизга «Палончи биринчи эди, писмадончи илк ихтирочи бўлди» деган ганларни ёзиш ва мақтаниш мутлақо бегона туйғу эди.

Зеро, бизнинг анъаналаримиз, эътиқодимиз ва динимиз бунга рағбат бермас, мақтаниш, такаббурлик қилиш бандага хос эмас, балки фақат Аллоҳгагина хосдир деган тушунчалар мавжуд эди.

Шу сабабли улар ўзлари эришган ютуқларнинг барчасини Биру-борнинг инояти, ўз бандаларига ҳиммати деб билганлар. Демак, бирор бир касалликнинг ёки унинг симптомини ўз номи билан аташ бобокалонларимиз учун истиҳола эди.

Бундан фарқли ўлароқ, Ғарбда бунга интилиш шу қадар кучли эдики, бунинг оқибатида «ким биринчи эди» деган нозик, ҳамда мураккаб масалани ҳал этишда олимлар ва уларнинг уюшмалари орасида баҳс ва қирпичоқ жанжаллар бўлиб ўтганлигига кўҳна тарих бир неча марталаб шоҳид бўлган.

Ҳатто, кашфиёти тан олинмаган олимлар бир-бирини, ёки ўзларини ўлдириш даражасигача бориб етганлар.

Масалан, 1846 йили америкалик кимёгар Жексон синтез қилган эфир моддасини тиш шифокори Мортон жаҳонда биринчи бўлиб тиш олиб ташлаш операциясида оғриқсизлантирувчи восита сифатида қўллаган.

Каттароқ операцияларда эса уни оғриқ қолдирувчи дори сифатида Уоррен қўллаган. Кейинчалик эса мана шу уччала олим орасида «Анестезиологиянинг асосчиси ким?» деган масала бўйича шунчалик қирғинбарот жанг кетганки, оқибатда бири ўзини осиб ўлдирган, иккинчиси эса бутунлай ақлдан озиб,умри жиннихоналарда ўтиб кегган.

Учинчиси эса тушкунликнинг зўридан бутунлай табобатни ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Буйрак-тош касаллиги билан оғриган беморларда огриқнинг тарқалиш хусусияти ҳамда белга уриб кўрилганида зўрайиши ҳазрат ибн Синонинг илмий-тиббий меросларида батафсил ёритилган. Шунга қарамасдан тиббиёт институтларида бу белги ҳакимдан бир неча асрлар кейин яшаган ўрис олими шарафига Пастернацкий симптоми деб юритилади.

Ҳазрат Улуғбекнинг замондоши бўлган Самарқандлик Тожиддин ҳакимни ҳақли равишда антисептика усулининг асосчиси деб аташ мумкин.

У моҳир жарроҳ бўлиб, ўз даври учун ўта нозик операцияларни ҳам муваффақият билан бажарган. Жумладан, кўзи хиралашган одамларда (катарактада) кўз гавҳарини олиб ташлаш операциясини ҳам муваффақият билан бажара олган.

У ҳар қандай операциядан аввал жаррроҳлик асбобларини стериллаш учун оловда қиздириб, қўлларини саримсоқнинг ва пиёзнинг бўтқаси билан артган.

Юксак тафаккур соҳиб бўлган Тожиддин ҳаким ташқи муҳитда касаллик чақирувчи омиллар-микроорганизмлар борлигини ич-чидан ҳис қилган.

Аммо, ўша даврда ҳали микроскоплар ихтиро қилинмаган бўлиб, буни исботлашнинг имкони йўқ эди.

Маълумки, олов ва саримсоқдаги фитонцидлар турли микроблар ва вирусларга қирон келтиради. Шунга қарамасдан бугунги кунда антисептика асосчиси деб XVIII асрда яшаб ўтган инглиз жарроҳи Жозеф Листер тан олинмоқда.

Ушбуларни ёза туриб, беихтиёр устоз Абдулла Ориповнинг қуйидаги мисралари кўз ўнггимга келади;

Америка-сеҳрли диёр,
Ухлар эди Колумб ҳам ҳали.
Денгиз ортин ёритди илк бор,
Берунийнинг ақл машъали.

Баайни ҳам шундай. Ҳали Тожиддин ҳаким Самарқандда кўз жарроҳлигини йўлга қўйганида ва антисептика ҳамда асептика асосларини фан даражасига кўтарганида бугунги кун илмий табобатида улуғланаётган

Жозеф Листернинг бобо-момолари ҳам хобда эдилар.

Буюк бобокалонимиз Абулқосим аз Заҳравий ҳазратлари тиббиётга оид 30 жилдлик асар ёзган. Наҳотки, шундай улкан қўлёзмада ҳозирда учраётган касалликларнинг бирортаси хусусида муфассал ёзилмаган бўлса?

Масалан, операция столида беморнинг чаноқ соҳаси қирқилаётганида бошни тосга нисбатан қуйироқ қилиб, жойлаштириш ҳолатини илк бора Заҳравий меросларида учратамиз, ҳолбуки у бугунги

куннинг тиббиёт дарсликларида Тренделенбург ҳолати деб юритилмоқда. Персивал Поттга қараганда етти аср аввал Заҳравий умуртқа поғонаси сили тўғрисида қимматли маълумотлар бериб кетган, аммо шунга қарамасдан у бугунги кунда Потт касаллиги деб юритилмоқда.

Эътибор бериб қарасак, жарроҳликда ишлатиладиган асбоб-ускуналарнинг барчаси Ғарб олимлари номлари билан айтилади.

Фарабеф кергичи, Кохер, Бильрот қисқичлари, Нелатон, Петцер катетери, Купер, Рихтер қайчилари, Блелок томирқисқичи, Блекмор зонди, Буяльский куракчаси, Реверден, Дешан ниналари, Матье,

Троянов, Гегар игнатутқичлари, Жилье, Олекранон аррачаси, Дуайен, Фарабеф распароторлари, Льюэр,

Лестон, Далгрен суяк ушатгичлари, Микулич, Федоров қисқичлари, Поленов ўтказувчилари ва ҳаказолар. Аз

Заҳравий эса ўзининг илмий-тиббий меросида 200 дан ортиқ жарроҳлик асбоб ускуналарига аниқ таъриф бериб, расмларни ҳам илова қилган. Диққат билан кузатсангиз, уларнинг ак- сарияти ҳозирги замон табобатида қўлланилиб келинаётган тиббий воситаларнинг айнан ўзи, бир туки ҳам кам эмас.

Баъзиларининг ҳатто афзал жиҳатлари ҳам бор. Уларнинг дасталари ва тутқичлари нақш билан безатилиб, алоҳида нафис дид билан сайқаллантирилган. Аммо, уларнинг бирортаси аллома номи билан аталаётгани йўқ.

Фандаги нохолисликлар, илмдаги манманликлар башарият учун фақатгина зиён, тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш эканлиги ойдек равшан.

Аммо, афсуски, буларни барча макон ва замонларда учратиш мумкин. XIV асрда яшаб ўтган швед кимёгари Филипп Парацельс бобокалонларимиз эришган ютуқларни тан олиш ўрнига уларни ҳатто масхара қилишга ҳам журъат этган.

У ўтмишдаги олимларнинг асарлари бир пулга қиммат деган радикал фикрлар билан ўз замонасида анча шов-шувлар ҳам кўтарган. Уз фикрларини оқлаш учун ар Розий ва Ибн СиноларнинцКлавдий Гален, Гиппократ каби титанларнинг китобларини намойишкорона тарзда, халқ кўзи ўнггида ёқиб юборишган.

Бу ҳам етмагандек,у қиролдан Шарқ табиблари меросида фойдаланган ҳакимга

жазо бердириш тўғрисида қонун чиқартиришга ҳам эришган. ХўнқФилипп Парацельснинг ўзи ким эди? У фанда, умуман тиббиётда қандай салоҳиятга,иқтидорга эга эди? Бугунги кун нуқтайи-назари билан қаралса,

Парацельснинг ўзини шизофрения деган руҳий хаста бўлган, ёки оддийгина фирибгар бўлган деб баҳолаш мумкин.

У қиролга турли ваъдалар бериб, жамиятда катта ўрин, мансаб мартабага эришган. Нега деганда унинг фанга қўшган ҳиссалари ҳам ғалати. фикрлари саёз. Масалан, у ахлатдан ва ифлосликлардан сичқон синтез бўлади деган фикрни олға сурган.

Шунингдек, бурга ва битлар ҳам кир-чирликлардан туғилади деган. У ҳатто, маълум нисбатда тупроқ, кул, сув каби моддаларни, турли унсурларни аралаштириб сунъий равишда одам (гомункулюс) яратишга ҳаракат қилган ва унинг рецептини ёзиб қолдирган.

Аммо ҳали бу ҳали ҳаммаси эмас: Парацельс умрининг охирига қадар ал- химия билан шугулланиб, мисни олтинга айлантириш устида иш олиб борган. Шунингдек у ал-иқсир, яъни фалсафа тоши- ни ихтиро қилмоқчи бўлган.

Унинг назарида фалсафа тошига эга бўлган одам худо билан бирқаторда туриши мумкин эди. Буларнинг барчаси абадий двигател яратиш каби хом хаёллар эди. Ниҳоят у фанга бирорта тайинли янгилик қўшолмасдан дунёдан ўтиб кетди.

Афсуски, Парацельс каби фирибгарлар, унинг қироли каби нодонлар яқин замонларда ҳам бўлган.

Фикримиз қуруқ бўлмаслиги учун уни далиллар билан бойитишга ҳаракат қиламиз. Жуҳуд физиологи

Александр Александрович Богомолец геронтология (кексалар ҳақидаги фан) муаммолари билан

шуғулланган. Ўз табиатига кўра манфаатпараст ва ўта худбин бўлган бу олим аллақандай йўллар орқали

Иосиф Сталин қабулида бўлиб, унга «ўзининг режалари бисёр эканлигини, СССРда ўртача умр узунлиги 100 йилдан кам бўлмаслигини, Сталиннинг ўзига 150 йилдан кам бўлмаган умр кўриши учун тадқиқотлар бошлаётганлигини «айтган ва ёрдам сўраган.

Шунда ишонувчан доҳий бу сохта олим учун барча шарт-шароитларни тўғрилаб берган. Унга Москвада катта илмий текшириш институтини очиб беришган.

энг яхши жойда уй ва дала ҳовли беришган, машина ва техникаларни аяшмаган. Шунингдек у мансаб пилапояларидан ҳам яшин тезлигида кўтарилган. Масалан 1929 йилда ҳали 35 ёшга ҳам тўлмаган Богомолец

Украина Фанлар Академияси академиги,1932 йили эса СССР Фанлар академияси мухбир аъзоси, 1944 йилда

Медицина фанлар академиясининг академиги унвонларига сазовор бўлган. Бир неча марталаб Социалистик

Меҳнат Қаҳрамони унвонига, Ленин, Сталин номли Давлат мукофотларига сазовор бўлган. Шу тариқа ошини ошаб, ёшини ёшаб дунёдан беармон ҳолда одамларга 150 йил яшашни ўргатмоқчи бўлган академикнинг ўзи 1946 йили 65 ёшида ўлиб юборади. Буни эшитган Сталин қаттиқ алам билан: «Вой аблаҳ жуҳуд-эй, ҳаммамизни гел қилиб кетди-я» деган экан.

Сон суягининг бошчаси чиққанида уни ўз ўрнига қайтадан солиш услуби ҳам ўзининг бутун тафсилотлари билан азЗаҳравий ва ибн Синонинг китобларида битиб қолдирилган. Бугунги кун тиббий қўлланмаларида эса бу усул Жанелидзе усули деб ўқитилмоқда.

Собиқ шўролар замонасида социалистик тузумни жаҳон оммасига кўз-кўз қилиш учун ҳар қандай қаллоблик ва қабиҳликлардан қайтилмаган. Шу жумладан илму-фан ҳам сохталиклар билан тўлиб-тошган. Мисолларни эса беадад келтириш мумкин.

Профессор И.Рапопорт ўзининг «На рубеже двух эпох; Дело врачей 53 года» деб номланган ажойиб тарихий асарида бугунги кун болалар хирургларининг кўпчилиги устозим деб атайдиган С.Д.Терновскийнинг илмий ўғирлиги очиб берилади.

Жумладан, мазкур олим 1948 йилда рус тилида «Болалар хирургиясидан амалий қўлланма» китобини ўзини номидан чоп этади.

Орадан икки йил ўтиб профессор Д Шевкуненко Германияга хизмат сафари билан борса, айнан шу китобнинг 1946 йилда олмон тилида чиққан нусхасини кўриб қолади. Терновский уни ҳатто расмларини ҳам ўзгартирмасдан ўзининг номидан чоп эттириб юборган экан. Шевкуненко Россияга қайтганидан кейин унинг плагиатлигини ошкор қилиб

юборади. Терновский эса ўзини оқлаш учун бирор жўяли баҳона топа олмайди.

Жарроҳлар бармоқ соҳаларида операция қилишда асосан маҳаллий оғриқсизлантиришнинг энг осон ва ўнғай усулиОберст-Лукашевич усулидан фойдаланадилар. Аммо. усулнинг шундай номланиши ҳам чалкаш ва мужҳам тарихга эга.

Бармоқларнинг ён томонларидан қон ва асаб томирлари ўтишини ва бармоқ сиқиб богланиб, унинг ён томонларига новокаин юборилганида оғриқ ҳисси бутунлай йўқолишини фанда биринчи бўлиб Австриялик хирург Ф. Оберст 1929 йилда аниқлаган ва катта клиник материал асосида исботлаб берган.

Белоруссиялик хирург Лукашевич эса ундан 23 йил ўтибгина хирург бўлиб етишган, холос. Холисанлилло айтганда ушбу усулга унинг фамили ясини тақалишига ҳеч қандай маънавий ҳуқуқ ва асос йўқдир.

Мен бир неча йил улуғ олим ва ажойиб инсон, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Рашодхон Акмалхонович

Алавий билан бир кафедрада ишлаш, ҳар куни кўришиш ва мулоқот қилиш бахтига муяясар бўлганман.

Устознинг уйларида бўлганимда у киши турли замон муфтийлари томонидан муҳрланган шажараларини сандиқдан олиб кўрсатганлар. Ушбу шажарадан маълум бўлишича, устоз 21 бўгин аждодлари орқали бевосита улуг саҳоба ҳазрат Алига бориб тақалар эканлар.

Устоз тассуф билан эътироф этишларича 1973 йилда Одам анатомияси фанидан фан докторлиги диссертациясини ҳимоя қилганлар.

Ушбу илмий ишда устоз жаҳонда биринчи бўлиб, янги туғилган чақалоқларнинг киндик венаси орқали дори юбориш мумкинлиги катта клиник ва морфологик материал асосида исботлаганлар.

Аммо, Олий Аттестация Комиссияси турли баҳоналар билан ишни расмийлаштиришни ортга сурган.

Орадан бир йил ўтиб эса ушбу ихтиролар бугунги кунда жигар хирургияси намоёндаларидан бири деб ҳисобланадиган Г. Акопян томонидан докторлик диссертацияси сифатида эълон қилиб юборилган. Устознинг узоқ йиллар мобайнидаги ҳақиқат учун курашлари бесамар кетган.

Мен ўзимнинг илмий изланишларим боис Республика тиббий-техникавий ҳужжатхонада (архив)

Ватанимизнинг инқилобдан кейинги даври тиббиётига доир ҳужжатлар устида узоқ ишлашимга тўғри келди.

Ҳали таҳлил чиғириғидан ўтказилмаган, ёпилганидан бери бирор марта ҳам қайта очилмаган минглаб саҳифаларни кўздан кечирдим, кўплаб қизиқарли далилларга дуч келдим.

яқин кунларгача агар Эски Тошкент Медицина Институти ҳудудига йўлингиз тушса, унинг соя салқин хиёбонларининг қоқ ўртасида профессор Слонимнинг бюстига кўзингиз тушарди. 20-30 йиллардан сақланиб қолган архив ҳужжатларига кўра ўта такаббур ва маҳаллийчи ҳамда нохолис бўлган ушбу профессор узоқ йиллар мобайнида жуда кўплаб маҳаллий ходимларни ёмонотлиқ қилишда иштирок этган, бюрократ ва адолатсиз раҳбар бўлган экан.

Шунингдек, у бировнинг илмий изланишларини ҳам уялмасдан ўзлаштириб олаверган. Унинг устидан ёзилган шикоятлар, муҳокама баённомалари йиллар суронидан сарғайиб кетган варақлар орқали бундан далолат бериб турибди. Хайриятки, ушбу мақолам республика миқёсидаги нашрларда чоп этилганидан кейин бу манфаатпа- раст шахснинг бюсти олиб ташланди.

XX аср айниқса дунё миқёсида зиддиятларга, ислоҳотларга ва янгиликларга бой бўлди. Шу билан бирга бу яқин ўтмишимизнинг ўрганилмаган, етарлича тадқиқ қилинмаган соҳалари жуда ҳам кўп.

Бугунги кун тадқиқотчиларининг олдида Ўзбекистонимизда XX асрда юз берган оламшумул ўзгаришларнинг моҳиятига етиш.етарлича таҳлил чигириғидан ўтказиш вазифаси турибди.

Муҳтарам юртбошимиз И.А.Каримов 1995 йилнинг 23 февралида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг биринчи сессиясида сўзлаган нутқида таъкидлаганидек, «Ватан тарихи ва маданияти, жуғрофияси ва иқтисодини, қадимий урф-одатларимизни ҳар тарафлама ўрганиш долзарб аҳамиятга эга».

Шу билан бирга муқаддас она-юрт тарихи борасида ҳам президентимиз ўта куюнчаклик билан шундай деган:

«Ҳозир Ўзбекистон деб аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балкиумумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун жаҳон тан олмоқда.

Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу-фузалолар, олиму-уламолар, сиёсатчи, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган».

«Мозийга қайтиб иш кўрмоқлик-хайрликдир» деган эди ўзбек романнавислигининг асосчиси Абдулла Қодирий. Ўтмишдаги далил ва ашёларни теран таҳлил қилиш. улардан хулоса чиқариш келажакда муаммоларга холисона ёндошиш учун шароит туғдиради.

Ватанимиз тиббиёти ва соғлиқни сақлаш тизимининг ўтмишига назар ташлаш ижтимоий эҳтиёжлардан келиб чиқади. Бугун мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимининг тараққий қилиши борасидаги ҳаққоний, холисона таҳлилий баҳо зарурияти ҳар нарсадан ҳам зарур бўлиб турибди.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика