ТАНОСИЛ

ТАНОСИЛ КАСАЛЛИГИДА ОҒРИҚЛАР   DAVOLASH

ТАНОСИЛ

ТАНОСИЛ КАСАЛЛИГИДА ОҒРИҚЛАР
учрашига амин бўласиз. Эркакларда улар нисбатан камроқ учраса-да, оғриқлари асло аёлларникидан кам эмас.

Аёлларнинг 90% дан ортиқ қисмида ҳайз маҳали огриқ ҳисси пайдо бўлади, уларнинг тенг ярмида огриқ шу қадар кучли бўладики, дори ичишга мажбур бўладилар, 10% қисмида эса иш қобилияти бутунлай бузилиб, дихлофос сепилган пашшадек чўзилиб ҳам қоладилар.

Захм, сўзак, трихомонада, хламидиоз, уреаплазма, замбуруғлар каби венерик касалликлар аёллар ва эркакларда бир хил жадалликда учрайди.

Аёлларда эндометриоз, миоматоз, тухумдонлар кистаси, бачадон қийшайиши, фиброз ўсмалар, бачадон бўйинчаси эрозияси кўп учрайдиган ва оғриқ билан кечадиган касалликлар сирасига киради.

Эркаклар бу борада анча бахтли экан, деган фикр келиб чиқмаслиги керак асло, бояқишларда таносил аъзолари танадан ташқарида жойлашганлиги учун кўпроқ ва оғирроқ шикастланади.

Бугун қушлар ва уларнинг тухумлари ҳақида дарс ўтамиз, — дебди зоология ўқитувчиси синфга кириб. Хўш, ким қайси қушда қандай тухум бўлишини айтиб бера олади?

— Товуқда тухум оқ, саргиш ва қизгиш бўлиши мумкин, -жавоб берибди Катя.

— Баракалла, -мақтабди уни ўқитувчи. Яна ким қўл кўтаради?

— Бедананинг тухуми олачипор бўлади, — дебди Серёжа.

— Мен кўм-кўк бўлиб кетган тухум кўрганман, -қўл кўтарибди Вовочка ҳашманлаб.

— Қаерда кўргансан, -ҳайратланибди Мария Ивановна.

— Дадамнинг моягини эшик сиқиб қолганида кўкариб кетганини кўрганман.

Мояклар ва олат танадан ташқаридагилиги боис кўплаб шикастланишларга учрайди. Болалигимизда футбол тепиш маҳали нариги команданинг чопқирроқ ва абжирроқларини чоти орасига тепиб бирор ҳафта ишдан чиқариб, ғалаба нашидасини сурардик.

Тошкент Тиббиёт академияси болалар хирургияси қабулхонасида навбатчилик қилган маҳалларим бундай шикастланишларга кўп марталаб дуч келганман.

Бемор С. Ш; 12 ёш, баҳорнинг авжида ҳамсоянинг довуччасидан баҳра олиш мақсадида томга осилиб дараҳтга чиққан.

Шортикларнинг чўнтакларини қаппайтириб улгурмасиданоқ, эгаси ташриф буюриб қолган. Бояқиш каловланиб ўзини ерга отган, бир қоп майиздек бўлиб. нақ пичоқдек ўткир тунуканинг устидан тушган. Тунука ҳам шортикнинг ёнидан кириб, ёргоқ терисини нақ иккига бўлган.

Шифохонага олиб келишганида ўнг мояги оппоқ бўлиб, очилиб, терида ташқарида осилиб турибди.

«Девонанинг ишини худонинг ўзи тўгрилабди» деганларидек мояк ва томирлари бус-бутун экан, ҳаш-паш дегунча занг. тупроқ ва тошчалардан тозалаб, тери ичига киритиб чоклаб ташладик, бахтли бўп кетди.

Ёки яна бошқа бир мисол:

Бемор Э.Ҳ. 14 яшарлик, ўгил бола, мастурбиция қилиш мақсадида олатига 24 ўлчамлик гайкани кийгизган, икки дунёни унутиб онанизи билан шугуллангач, олат шишиб, гайкани чиқариб ололмай қолган.

Бировга айтишга уялиб, шу алпозда 3-4 соатни ўтказган, бу давр ичида олат бошчаси баттар шишиб, пешоб ажратолмай қолган, боз яна сиёлмасдан қолган. Охир-оқибат «эгилган бошни қилич кесмагай» деб отасига айтишга мажбур бўлган.

Отаси унинг оёгини ерга текизмасдан диконглатиб клиникага олиб келганида орадан 5 соат вақт ўтган,олат бошчаси қизариб, шишиб, кўкариб, қорамтир тус олиб, нақ отнинг олатидек бўлиб кетган, шиш ҳисобига гайка кўринмай кетган, қовуқ катталашиб,

нақ диафрагманинг остигача кенгайган, ўзи тинимсиз бақириб, 24 ўлчамли гайкани, унинг ишлаб чиқарган заводини, ўйлаб топган ихтирочисини ва материалини етти пуштини ёмон гаплаб билан эслайди.

Наркоз берганимиздан бироз тинчиди, хуллас чилангар, темир пайвандловчи усталарни чақириб, ҳамкорликда бир соатча уннаб 24 ўлчамли гайкани қирқиб олдик.

Ўзиям ишлатмаган асбоб-ускунамиз қолмади-ёв! Аммо, қойил қолдим, уч кун ҳам ўтмасдан олат яна боз-боягидек бежирим ва кўркам тус олди.

Гайка бтан боглиқ бирор асорат кузатилмади. То касалхонадан чиқиб кетгунча клиниканинг шифокорларидан тортиб, фаррошларигача Дарвин мукофотига лойиқ бу ажойиб ихтирочиии зиёратига кириб чиқдилар.

(Дарвин мукофоти-дунёда энг аҳмоқона ихтиро учун таъсис этилган мукофот).

Аёлларга қуйидаги ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг деб маслаҳат берамиз;

Таносил аъзоларида шиш ва тошмалар пайдо бўлса.

Қиндан кўп миқдорда хира, ёки зангсимон ажралма келса.

Ҳайз ўз вақтидан кечикиб, кучли огриқ бўлса.

Жинсий алоқа маҳали оғриқ сезилса.

Ҳайз маҳалида тошмалар пайдо бўлса. тана ҳарорати кўтарилса.

Қориннинг пастки қисмларида ва бел соҳаларида оғриқ пайдо бўлса.

Эркакларга қуйидаги ҳолларда шифокорга мурожаат қилинг деб маслаҳат берамиз;

1. Олатда яра ва тошмалар пайдо бўлса, усти қизарса.

2. Пешоб каналидан ажралма келса.

3. Мояклар шишса.

4. Қориннинг пастида, белда, мояклар ва олат соҳасида оғриқлар пайдо бўлиб, тана ҳарорати кўтарилса.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика