СТОМАТИТНИ ДАВОЛАШ

СТОМАТИТНИ ДАВОЛАШ DAVOLASH

СТОМАТИТНИ ДАВОЛАШ

СТОМАТИТНИ ДАВОЛАШ ОҒИЗ БЎШЛИҒИНИНГ ЯЛЛИҒ ЛАНИШИ-СТОМАТИТ

Вақти-вақти билан оғиз бўшлиғида тирналишлар, шилинишлар, қизаришлар, эрозиялар пайдо бўлишини бошдан кчирғанмиз.

Шошқалоқлик билан иссиқ овқатлар. суяклар. балиқ қилтаноқлари ютганимизда шундай ҳоллар юз беради. Иммун тизими яхши бўлганида бу ҳолатлар 2-3 кунда изсиз йўқолади.

Айрим ҳолда лабларнинг ички юзасида. ёки лунж ичида 1-5 та майда оқимтир яралар пайдо бўлади, буни медицинада афтоз стоматитлар деб атайдилар.

У герпес (учуқ) вируслар томонидан чақириладиган инфекция бўлиб, даставвал ўта огриқли дўмбоқча пайдо бўлади,у кейинчалик ёёрилиб ичидан суюқлик ажралади ва ўрни ярача бўлиб, анча кун беҳаловат қилиб юради.

Сўнгги йилларда огиз бўшлиғининг замбуруғли яллиғланиши билан кўпроқ беморлар мурожаат қиладиган бўлиб қолди.

Замбуруғлар орасида ачитқи замбуругикандидамикоз айниқса кўп учрайди. Бу инфекцияда сутсимонсарғиш тусдаги четлари шиллиқ қаватдан бироз кўтарилган доғлар пайдо бўлади, бир-икки кундан кейин у қизариб оғрий бошлайди.

Тиш протезларидан фойдаланувчи, антибиотик ва антисептиклар, сульфаниламид препаратларидан тез-тез фойдаланиб турувчилар, СПИД билан огриганлар, қандли диабет, бўқоқ билан огриганлар бу дардга тез-тез мубтало бўлиб турадилар.

Нос чекувчиларда тил остида, кашаналарда эса лабда лейкоплакия, ёки эритроплакия деб аталувчи оқимтир, ёки қизғиш доғлар пайдо бўлади.

Улар даставвал геч қандай безовталикка сабаб бўлмайди, аммо «Сокин ботқоқда иблислар яшай- ди» деганларидек, улар рак олди касалликлари ҳисобланади.

Аёлларда климакс давридаги гормонал ўзгаришлар ҳам оғиз бўшлиғи билан боғлиқ бўлган бир қанча муаммоларни юзага келтиради.

Лаб четларидаги ёрилишлар В гуруҳига мансуб дармондорилар танқислигида, тил четларидаги шишлар қалқонсимон без фаолиятининг пасайишида, тил устининг қизариб ёрилиши-меъда-ичак яраларида, тил устининг занглагансимон,

ёки саргиш қоплама босиши-ўт-тош касаллиги, ёки ўт қопининг қийшайишида, милк рангининг хиралашиши ва мурданикидек хунук тус олиши-сурункали қабзиятларда, тил ва лабларнинг қуруқшаб ёрилиши-қандли диабет, ёки бўқоқда учрайди.

Муҳтарам устоз профессор Эркин Қосимов; «Моҳир ва тажрибали шифокор огиз бўшлиги аъзоларининг ҳолатига цараб 50% дан ортиқ касалликларга ташҳис қуя олади» деб такрорлардилар.

Бир бемор менга юмшоқ танглайдаги узоқ вақтдан буён битмаётган яра шикояти бшан мурожаат қшди. Бемор ўзини бойвачча ҳисобовчи «янги ўзбек» лардан эди.

У ўзича анча-мунча даво қшиб кўрган. аммо нафини сезмаган. Мен уни синчиклаб текшириб кўрдим, бўйин ва жаг ости лимфа безчари каттачашганини аниқчаганимдан кейин захмга гумон борлигини айтдим.

Бемор асабийлашиб; «Огизда қандай қтиб захм бўлсин, ўйлаб гапираяпсизми, дўхтир!» деди. Мен уни тинчлантириб, лабораторияга юбордим.

Қон таҳлили 3 та + бшан захм юққанлигини тасдиқчади. Бойвачча, жинсий алоқанинг «камёб» тури-кунншингус бшан астойдш шугулланар экан.Бемор тери -таносш касалликлари мутахассисига юборшди.
Оғриқни тез бартараф этиш усули

Бугунги кун замонавий медицинаси фанга маълум бўлган 10 мингдан ортиқ касалликларнинг 300 га яқини оғиз бўшлиғи аъзоларига таллуқли эканлигини, 2000 дан ортиғи эса оғиз бўшлиғи аъзоларида ўзгаришлар билан кечишини исботлаган.

Демак, улар орасида шилиниш, тирналиш каби енгил аломатлардан тортиб, сил, ёки рак каби огир хасталикларгача учрашини эътиборга олишимиз ва ҳар қандай ҳолатларда шифокор маслаҳатини олишимиз лозим. Аммо, шифокорга етиб боргунимизга қадар оғриқдан шиқрайиб ўтираверамизми?

Афтоз стоматитларда халқ табобати узоқ йиллардан буён оғизни аччиқ дамланган чой билан чайишни муваффақият билан қўллаб келмоқда.

Шу билан бирга таркибида анестезин сақловчи алмагель А препаратидан огизга солиб туриш, аччиқтош, марганцовка, фурациллин, пишевая сода эритмаси, мойчечак дамламаси билан гаргара қилишнинг яхши нафи бор.

Албатта, оғриқ жондан ўтганида пентальгин ёки темпальгин препаратидан бир дона овқатдан кейин қабул қилишингиз мумкин.

Узоқ муддатлик профилактика дастури
Огиз бўшлиғи яраларининг аксарияти бир-икки ҳафта ичида ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Агар бу муддат ичида йўқолиб кетмаса, унда шифокорга мурожаат қилиш шарт.

Бу рак ҳам бўлиши мумкин.
Юқоридаги сабабларни эътиборга олган ҳолда даставвал асосий касалликни даволашга киришиши лозим. Чунки, қонда глюкоз миқдори 10,0 ммол/ л дан ортиқ бўлиб турса, тонналаб антисептиклар билан оғизни чайинг, бир чақалик нафи бўлмайди.

Мен сўнгги йилларда мирамистиннинг 0.1% сувли эритмаси билан ғаргара қилган беморларда яралар тез ва асоратсиз битганлигини гувоҳи бўлдим.

Худди шу мақсадларда хлоргексидиннинг новокаин билан арашмаси ҳам юқори самара бермоқда.

Охирги йилларда этакридин лактат, фурациллин, марганцовка эритмаларига микроорганизмлар сезувчанлигининг пасайиши уларни қўллаш самарадорлигини йўққа чиқармоқда.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика