Севги шерлар

Севги шерлар

Нигохларим тöқнашмасин хеч
Кетинг гунохларни бöйнимга солиб
Ишқнинг синовлари егди бошимиз
Бугун висол емас, айрилиқ ғолиб

Сöраманг…
Сöзлар хам келади малол
Севги хам қöл силтаб кетмоқда қаранг
Унутдим дейман-у кöзда ёш билан
Соғиндим дилимни юпатиб аранг.

Öйламанг…
Сизсиз хам öтмоқда куним
Хижронни қувалаб келяпман яшаб
Кутяпман толеъим кöрармикан деб
Гарчи бахтим кетган бöлса хам ташлаб

Қарғаманг…
Севгида гунох йöқ сира
Алдаманг öзни хеч фойдаси йöқдир
Севгим изхорига қöймади журъат
Қалбингиз ешигин ёполди ғурур
Кöзламанг…
Ойнинг хам юзида доғи бор
Вафони алмашиб хою хавасга
Кетдингиз қалбимни охир музлатиб
Айланиб қолганман оддий бир хасга

Изламанг…
Кун келиб изларим öпиб
Мухаббат-чун берсин жазосин егам
Кöзингиз öнгида бöлсин сувратим
Бағрингизда туриб öзга бир одам..

Related posts

Leave a Comment