Севги шерлар

Севги шерлар

Сени дедим кўзларингга қаролмадим,
Ҳатто сендан ҳол аҳволинг сўролмадим,
Соғиниб мен ёнгинагга боролмадим,
Кечир мени, севишимни айтолмадим.

Кўз ёш билан ёнгинамга келар единг,
Ҳол аҳволим сўраб зимдан кулар единг,
Соғинганим кўзларимдан билар единг,
Кечир мени севишимни айтолмадим.

Менга бундай нигоҳ билан боқма енди,
Дилгинамга ўт-оловлар ёқма енди,
Бахцизман деб ўз-ўзингни сўкма енди,
Кечир мени севишимни айтолмадим.

Севдим аммо юрагимда асраб келдим,
Қалбларимда, оғушимда сақлаб келдим,
Остонангга бордим аммо қайтиб келдим,
Кечир мени севишимни айтолмадим.

Related posts

Leave a Comment