Севги шерлар

Севги шерлар

 Сен Орзусан Наманганни гуллатган пари,
Сен деб сайёҳ яқинлашди орзулар сари.
Сенсан Ремихнинг буюк асари,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Сен Жулйетта Ромеони ўлмига сабаб,
Сен Лайлисан Мажнун сен деб чўлларда ҳароб,
Сен Биллура Акмал сен деб форумдан йироқ,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Сенинг меҳрингдайин меҳр йўқдур оламда,
Сенинг қахрингдайин қахр топилмас зинхор,
Бизни ўз меҳрингдан қилмагин дариғ,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Сендай гўзал санам айт қайда бордир?
Ширин сўзли асал қайт қайда бордир?
Кулиб тургин доим, доим-доимо,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Севасанми десалар гар жим егасан бош,
Не-не бошни егдирмаган ўшал қалам қош,
Айтолмайин севгисини ҳатто тўкар ёш,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Табассумла қарши олиб ҳар кунни,
Алла билан овутгансан бутун дунёни,
Бешигингни болиш айлаб бедор тунингни,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Қорачиқдай асрар «қаро кўзи»ни,
Гоҳи ерига ҳам бермас сўзини,
Лек ҳеч қачон ҳафа қилмас ўзини,
Сен барибир муқаддассан муқаддас аёл…

Related posts

Leave a Comment