Осмонларда учратган севгим

HIKOYALAR

Осмонларда учратган севгим

Сардор жомадонга керакли кийимлари ва зарур жиҳозларини жойлади ва онаси билан хайрлашиш учун ошхонага чиқди. Онаси нонушта учун қуймоқ пиширарди.

Сардорнинг кирганини кўриб, дарров: — Болам, кийимларингни жойлаб бўлдингми? Келақол, нонушта тайёр!

HIKOYALAR

Сардор онасининг гапларидан жўшиб кетди ва уларни қучоқлаб олиб, юзларидан ўпди: — Ойижоним, сиз менинг меҳрибонимсиз, сизни жуда яхши кўраман,

— шундай деб, онасининг ҳай-ҳайлашига қарамай ликопчадаги қуймоқдан биттасини оғзига солди. Қуймоқ ҳозиргина пишгани учун, иссиқ бўлиб, Сардорнинг лаби билан тилини куйдириб олди. — Вой, шошқалоқ болажоним-а, — онаси унинг юзини ушади.

Сардорнинг лабининг чети қизариб қолди. У тез-тез нонушта қилди-да, жомадонини олиб, йўлга отланди. Онаси уни оқ фотиҳа билан кузатиб қолди.

Сардор 6 ойдан бери шу тарзда яшарди. Деярли ҳар икки ҳафтада парвоз қилар, енг қизиғи қайерга парвоз етиши муҳим емасди. Қизиғи, унинг бошқа шаҳарларда хизмат сафари ҳам, қиладиган иши ҳам йўқ еди. Уни қизиқтирган ягона нарса бу, ким билан учиши. 6 ойдан бери уни муҳаббат ҳижрони ўртарди.

У 6 ой аввал стюардессани севиб қолди. Шундан бери, парвозлар унинг мазмунига айланди-қолди. Шу давр ичида, аеропортнинг деярли барча ходимлари уни таниб қолди.

Лекин бу вақт ичида, у қизга бир оғиз ҳам гапира олмади. Қизни кўриши билан юраги гўё товонига тушиб кетгандек бўларди. Тилини худди бойлаб қўйишгандек, ундан бир сўз тугул, ҳатто товуш чиқмасди. Мана, у ҳозир ҳам самолётда учиб кетяпти.

Ҳаёли ва кўзлари еса қалбини забт етган малакда еди. Тезроқ унинг ёнига келиб, нимадир сўрашини интизорлик билан кутди.

Шундай бўлган тақдирда ҳам у фақат бошини ирғитиб қўярди, холос. Чунки бутун танасини чулғаб олган олган ҳаяжон уни гапиртиришга изн бермасди.

Шундай бўлса-да, у бахтиёр, севган инсонининг ёнида еканлигидан, уни кўриб турганидан мамнун. Мана, оромини ўғирлаган гўзал, унинг ёнига келди:

— Ассалому алейкум, сизга кофе ёки чойми? Сардор нимадир дейиш керак, бугун бош ирғаб қўйиш ярамайди. Онасининг ерталаб, лабини куйдириб олганда, юзини ушлаб гапирган гапини еслади: — Вой, шошқалоқ болажоним-а, — бироз кўзига қараб туриб, сўнг жиддий гап бошлади.

— Биламан, жуда ҳаяжонланяпсан. Лекин, сен бутун куч ва иродангни йиғиб, бугун унга гапиришинг керак. Юрагингни оч, менга бўлажак келинимни жавобини билиб кел. Қийналиб кетдинг, — онасининг бундай меҳр билан айтган сўзлари унга куч бағишлади.

— Мен…менга… Стюардесса унинг гапини бўлди: — Вой, лабингизни чети яллиғланибди-ку. Мен ҳозир дори қутичасидан нимадир қараб келаман.

Бир оз ўтиб, у қўлида малҳам билан қайтиб келди ва Сардорнинг лабига малҳам қўйди. — Онамнинг қуймоқларини яхши кўраман,

— Сардор қизнинг кўзларига қараб гап бошлади, — жуда ҳам пазанда аёл. Уларнинг тайёрлаган таомларини йесангиз, мазаси бир умр оғзингизда қолади. Менда еса кўрганингиздек, ҳатто лабимда изи қолди. Сардорни ром айлаган гўзал жилмайиб қўйди:

— Енди еҳтиёт бўлинг, фақатгина мазаси қолсин, — бироз ўйланиб гапиришга қарор қилди. — Биласизми, сизни бир неча ойдан бери кўраман.

Доим бизнинг рейс билан учасиз. Кўп хизмат сафарида бўладиганга ўхшайсиз. Сардорни ток заряди ургандек бўлди. У 6 ой интиқиб кутган, орзуларида минг хил усулда рўй бераётган танишиш ҳодисаси, умуман кутмаган тарзда содир бўлаётган еди.

Бу еса унга журъат бағишлади, ўзича ҳазиллашди: — Қарши бўлмасангиз, бунинг сабабини йерга қўнганимизда айцам. Бўлмаса мени парашюциз йерга улоқтириб юборишингиз мумкин. Уйда еса мени онам кутяптилар, уларга келин олиб бораман деб ваъда берганман.

— Ҳазилкаш екансиз, — кулди қиз. — унда йерда учрашгунча, — шундай дея қолган йўловчиларга қарашни бошлади.

Сардор нафақат самолёт, балки ўзи ҳам осмонларда парвоз қилаётган еди. Тайёра йерга қўнгунча, икки-уч бор стюардесса билан нигоҳлари тўқнашди. Ҳар сафар бир-бирига жилмайиб қўйишди. Қиз ҳам унга нисбатан бефарқ емаслигини сезди.

Улар кутиш залида учрашишди. Стюардесса ўзи гап бошлади: — Ҳали ҳеч қачон йерга қўнишимизни бунчалик сабрсизлик билан кутмаган едим, ҳаммасига сиз сабабчисиз. Енди тезроқ сирни очинг. —

Сирларимнинг енг катта сабабчиси сизсиз. Шу 6 ой фақат сизни кўриш учун парвоз қилдим. Мен сизни севаман.

Бугун барчасини айтишга қарор қилдим. Сизнинг қўлингизни сўрамоқчиман, — юрак ютиб барчасини гапириб берди Сардор. Қиз буни тинглар екан, икки юзи андиша ва ҳаяжондан қизариб кетди, бошини егиб олди:

— Буни фақат ота-онам ҳал қилади, мен енди борай, — кетиш олдидан яна бир гап билан Сардорга умид бағишлаб кетди.

— Онангизнинг қуймоқларининг мазасини мен ҳам билгим келяпти. Сардор бахтнинг йеттинчи осмонида учиб, онасига қўнғироқ қилди: — Ойижоним, тайёргарлигингизни кўринг, совчилкка борасиз!

Related posts

Leave a Comment