Олат

Олат

Олат

Олат

ЭРКАКЛАРНИНГ АИРИМ МУАММОЛАРИ

Олатнинг синиб қолиши. Албатта, олатнинг ичида суяк, пайлар ва бўғимлар йўқ, шунинг учун унинг синиб қолиши деган ташҳиснинг ўзи кулгули ва тутуруқсиз ҳисобланади, аммо шунга қарамасдан бу бор гап.

Олат айни эрекцияга тўлган пайтидаги кучли зарба ёки қийшайиш, унинг ичидаги қон билан тўлган ғорсимон таналар ёриЛишига олиб келади, буни бошдан кечирганлар худди синганга ўхшаган овоз чиққанидан ҳам хабар берадилар.

Бу нохуш ҳолат жинсий алоқа маҳали шошма-шошарликка йўл қўйилганида, эрекция бўлганида қоринга ётишда, диконглаб кетувчи от, эшак кабиларни минганида,

эрекция маҳали шошиб шимни кийганда кузатилиши мумкин.

Бунда оғриқ ҳисси жуда кучли бўлиб, ёрилган ғорсимон танадан чиққан қон атроф тўқималарга тарқалиб, қорайиш ва шишни келтириб чиқаради. Олатнинг ўзи фантастик тарзда катталашиб кетади ва улкан бақлажонга ўхшаб қолади. Дарвоқе, тиббиётда уни «бақлажонсимон деформация» деб ҳам улуғлашади.

Олат ЭРКАКЛАРНИНГ АИРИМ МУАММОЛАРИ
«Эркак бўлиб тугилдик, эркак бўлиб яшамоқдамиз, эркак ҳолда ўлиш ҳам на- сиб этсин!»
Устоз Садирхоновнинг севимли дуоларидан

Бир одамнинг олатидан чўмилиш маҳали гов замбур (улкан. заҳари кучли қора ари) чақиб олибди. Олат бақлажондек катталашиб, шишиб, нақ тиззасигача осилиб, жуда огриқ берибди.

Оёгини ерга теккизмай шилдинглатиб касалхонага келтирйшибди. Шифокор тез ёрдам учун шприцга дори тортаётса, жабрланган секин кўзларини очиб;

— Дўхтиржон, фақат огригини олсангиз бўлди, садагангиз кетай, ўлчами шундашигича қолаверсин, — деган экан.

Бундай беморларни ҳақиқатан ҳам зудликда касалхона- га келтириш лозим. То шифокорга етиб келгунингизча, муз қўйиш ва сиқиб боғлашингиз мумкин.

Бундан ташқари ёндирувчи оғриқ ҳиссини пентальгин, темпальгин, баральгин препаратларидан укол қилиб заифлаштиришингиз мумкин. Бир неча соат ичида стационар шароитда операция қилиниб, қуюлган қонларни чиқариб олиш ва шикастланган тўқималар бутунлигини тиклаш лозим.

Ўз вақтида тегишли тиббий ёрдам кўрсатилса, беморлар икки ҳафтадан кейин олат шаклининг меъёрга келганлиги ва эрекция пайдо бўлганлигини ҳис этадилар.

Доктор Мак Анинчнинг фикрига қараганда операция ўтказилмаса, олат баайни қийшиқ битган суякка ўхшаб қийшайиб қолади, хар бир эрекция ададсиз оғриқ ва алоқадан лаззатланмаслик ҳиссини келтириб чиқаради. Жарроҳлик муолажаси олат синганидан кейин яқин муддатгача, уч кунгача ўтказилиши шарт.

Моякларнинг буралиши. Болаларда энг кўп учрайди- ган урологик касалликлар сирасига киради. Ўзимнинг узоқ йиллик жарроҳлик амалиётимда мингга яқин бундай бемор- ларни операция қилдим.

Олат ўз ўқи атрофида 90, 180, ёки 360 даражагача буралиши мумкин. 90 ва 180 даражагача буралиб қолиши, гарчанд огриқ, шиш ва безовталик билан асоратланмаса-да, 6 соатгача қўл билан тўғриланмаса ёки опе- рация қилинмаса, кейинчалик бепуштликка олиб келадиган даражада қон айланиши бузилиши мумкин.

360 даражагача буралишни эса қўл билан тўғрилаб бўлмайди ва шошилинч жарроҳлик муолажаси ўтказишга зарурият туғилади. Моякнинг буралиши спорт маҳали, травмаларда, мастурбация билван шугулланишда кузатилиши мумкин.

Приапизм. Эркакларнинг деярли 90% қисми эрекция ҳозиргидан кучлироқ ва узоқроқ бўлсин, деб орзу қиладилар. Аммо, эрекция тўхтовсиз давом этса-чи? Боз яна олат шишиб, қаттиқ оғриқ берса, пешоб ажратишда муаммолар юз берса?

Бундай ҳолда олатнинг соҳиби бу азобнинг тезроқ тугашини истаб, оёғи куйган товуқдек, ўзини ўтга-чўққа уради.

Приапизмнинг сабаби-олат ғорсимон танасига қон тўлиб эрекция юз берганидан кейин, уни ортга қайтариб юборадиган клапанларнинг ишламай қолиши, қоннинг қуюқлашиб қолишидир.

Бундай ҳолат асосан алкоголизм, гиёҳвандлик, кашандалик каби носоғлом турмуш тарзида, камқонлик, лейкемия каби қон касалликларида кузатилади.

Бундай ҳолат 12 соатдан ортиқ давом этса, ўзингизча еттинчи осмонда учиб юрмасдан, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Олат бошчасидаги ғорсимон танага адреналин 0,3-0,5 мл инъекция қилинганидан кейин олат худди тешилган шардек пучаяди, қолади. Агар бу ҳам наф бермаса, қон томирлар ўтувчанлигини тикловчи шунтлаш операцияси бажарилади.

Шифокорга мурожаат қилгунингизга қадар аспирин. никотин кислота ичиб кўришингиз мумкин, бунда қон суюлиб. томирлар кенгайиши ҳисобига аҳволингиз анча ўнғарилиб қолиши мумкин.

257

 

Добавить комментарий