МЕДА ИЧАК

МЕДА ИЧАК DAVOLASH

МЕДА ИЧАК

МЕЪДА-ИЧАК ЯРАЛАРИДАГИ ОҒРИҚЛАР

Русларда бир мақол бор; «Ҳамма касаллик асабдан, фақат сифилис (захм) муҳаббатдан».

Албатта. ушбу мақолни сўзмасўз қабул қилмаслигимиз лозим, чунки захмдан бўлак, сўзак, трихомонада, замбуруглар, уреаплазма, токсоплазма, хламидия, цитомегаловирус ҳам муҳаббат куйчиларидандир.

Ушбу мақолни бу ўринда келтиримиздан мақсад, меъда-ичак яраларига олиб келувчи сабаблар орасида ўринсиз ва тез-тез асабийлашиш биринчи ўринни эгаллайди.

Овқатланиш режимининг бузилиши, инфекция тушиши, ўт қопи, меъда ости бези фаолиятларидаги бузилишлар, кашандалик, ичкиликбозлик, ич қотиши, буқоқ, буйрак фаолиятининг ёмонлашуви, ичакка гижжа тушиши, таркибида гормонлар ва аспирин сақловчи препаратлардан пала-партиш узоқ муддат қабул қилиш, суюқликни кам ичиш кабилар ҳам яраларга сабаб бўлади.

Меъда яралари одатда овқатлангандан 1-3 соат ўтиб безовта қилиши мумкин, айрим одамларда эса тунги ва саҳарлабкиогриқлар қайд қилинади.

Кекса ёшли одамларда меъда яраси киндик устидаги унчалик кучли бўлмаган симиллаш билан бошланиб, яра катталашиб кетганида эса кўнгил айнаши, қусиш, ичдан қон кетиши каби аломатлар қўшилиб келади.

Яра тешилганида меъда соҳасида баайни ханжар урилганидек кучли огриқ, қонаганида эса қон аралаш қусиш ва ичнинг қопқора бўлиб келиши кузатилади. бундай ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Яра огриқлари безовта қилганида меъда ширасини таркибидаги кислотани суюлтириш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш, асабийлашишни бас қилиш, кислотани камайтирувчи антацид препаратларидан қабул қилиш лозим.

Мен айрим беморларимда огриқ хуружи маҳали бир қошиқ асални илиқ сувда эритиб қабул қилганида огриқ ҳиссининг ўтиб кетганига гувоҳ бўлдим.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Меъда-ичак яраларини даволаш замонавий тиббиётнинг ҳам, халқ табобатининг ҳам олдида турган долзарб муаммолардандир.

Замон шиддати жадаллашиб кетган бугунги кунда меъда-ичак яралари аҳолининг қарийб 10% га яқин қисмида учраши, экологиянинг тобора ёмонлашиб бориши, уяли алоқа воситаси, компьютер технологияларидан фойдаланиш, камҳаракатлилик эвазига иммун тизимининг пасайиб кетиши, асабий одамларнинг кўпайиб кетиши муаммонинг нақадар долзарб эканлигини кўрсатмоқда.

Меъда ширасини меъёрловчи антацид препаратларини фитотерапия, антибиотиклар, иммун тизимини оширувчи моддалар, регенерацияни кучайтирувчи (ярани битирувчи) дори воситалари ва поливитаминларни уйғунлаштириб қўллабгина меъда-ичак яраларни 4-6 ҳафта ичида битириш мумкин.

Аммо, яшаш ва овқатланиш тарзи меъёрига солинмас экан, яра албатта яқин муддатларда қайталайди. Яранинг бот-бот пайдо бўлиши ва битиши аста-секинлик билан меъданинг ўн икки бармоқли ичакка ўтувчи пилорик қисмининг торайиб кетишига олиб келади, бу эса меъда маҳсулотлари ичакка ўтишининг қийинлашуви ҳисобига ўлчамларининг катталашиши, кўнгил айнаши, қусиш, ич қотиши, камқонлик, қориннинг қаппайиши каби огир асоратларга олиб келади.

Муҳтарам устозим, ажойиб терапевт профессор Эркин Қосимов ошқозон пастки чегараси чаноқ бўшлигигача кенгайиб кетган беморни намойиш қилган эдилар.

Мазкур бемор 10 йилдан ортиқ меъда ярасидан азоб чеккан, бу давр ичида яра 20 мартадан ортиқ қайталаниб, шунча марта битган экан. Оқибатда пилорик қисми чандиқлашиб торайган бу бемор жарроҳлик йўли билан даволанган эди.

1980 йилларда меъда ярасининг асосий сабабчиси хеликобактериум пилори деб аталмиш микроблар экан, деб бонг урган олимларга халқаро Нобуль мукофоти беришган эдилар.

Аммо, 2000 йиллардаги тадқиқотлар мазкур микробларнинг деярли барча одамларда учрашини аниқлади. Нобель комитети эса «Эссиз, шунча катта пулни қаллобларга бекорга бериб юборибмиз-а» деб аламзада бўлиб қолишди.

Кези келганида шуни айтиб ўтишим лозимки, ўз замонасида шов-шув қилиниб, оламшумул ихтиро, ёки кашфиёт деб тан олинган олимларнинг қарийб 30% янгиликлари кейинчалик сохта, ёки илмий қийматсиз бўлиб чиқар,

Нобель мукофоти бежизга берилаётган экан. Аммо, русларда «не важен метод важен результат» деган мақол бор. Бу дегани қандай қилиб бўлса ҳам мақсадингга етдингми, қандингни ур, бўталоқ, ўлиб кетмайдими қолганлар?, — дегани.

Ёки, бошқаси; «После нас хоть потоп» (биздан кейин дунёингни хону -монингга қўшиб сув олиб кетмайдими, садқаи сар) деганидир. Хулласи калом, шундай нуфузли мукофотни қайси йўл билан бўлса ҳам олол- дингми, ҳалолинг бўлсин тайлоқ! дегани…

Меъда-ичак яралари теридаги сўгаллар, улкан холлар, тукли доғлар, бачадон эрозияси, миомаси, кўкрак безининг мастопатияси, сурункали вирусли гепатитлар билан бир қаторда рак олди касалликлари ҳисобланади. Демакки, ўз вақгида аниқланиб тегишли даво курслари ўтказилмас экан, яралар

25% га яқин ҳолларда вақти келиб ёмон сифатли ўсмаларга айланади.

Доктор Грэхем 1990 йилда меъда-ичак яраларини даволашда қуйидаги уйгунлашган схемани тақдим этган;

«ПептаБисмол (де-ноль) 1 тадан 4 марта бир ой, овқатдан кейин, тетрациклин 1 тадан 4 марта 10 кун ва флагил (эфлоран, трихо- пол, метронидазол, метрогил) 1 тадан Змарта 10 кун.

Доктор Грэхемнинг ўзи эътироф этишича, ушбу усулда беморларнинг 90% дан ортиқ қисмида яра бутунлай тузалиб кетган. Австралия шифокорларида эса бу кўрсаткич 94% ни ташкил қилган

.
Мен бундай беморларга қуйидаги тавсияларни бераман; Овқатланиш режимини меъёрлдаштириш, зарарли одатлардан воз кечиш, кўпроқ жисмоний фаоллик, ич қотишини олдини олиш, қоринда пресс ҳосил қилувчи машқлардан мунтазам фойдаланиш, наъматак, баргизуб, пол пола, ширинмия илдизи, тоғрайҳон дамламаларидан ичиб юриш, кун бўйи камида 3 литргача суюқлик ичиш, асабийлашмаслик;

доридармонлардан 1 та поливитамин (компливит, олиговит, ёки витамикс) бир ойлик курслар билан; алоэ 2,0 мл дан тери остига 20 кун уколда; ҳар куни саҳарлаб 1 таблетка мўмиёи асил 150 мг бир дона хом тухум билан ютиш; ҳафтада бир марта ич суриш муолажаларидан бажариб юриш

(магний сульфат, канакунжут мойи ва бошқалар), эфлоран 1 тадан 3 марта 7 кун овқатдан кейин кўп миқдорда суюқлик билан.

Албатта, мазкур тавсиялар ярангизни аксарият ҳолда битириб юборади, аммо турмуш тарзингизни ва одатларингизни яхши томонга ўзгартирмас экансиз, яра албатта қайталайди ва охир-оқибат ёки жарроҳлик столига, яна ҳам ёмонроқ ҳолда қабрга етаклайди.

Муҳтарам пийри муршидим Эликқалъалик соҳибкаромат Тўхтабой ака Болтабоев «Қалби яра одамнинг бошқа аъзоларига ҳам яра чиқади. Виждони пок одамнинг саломатлиги ҳам, уйқуси ҳам меъёрида бўлади.

Ҳасад баайни қурт кабидир, у аввало ўз соҳибини еб битиради» деб бот-бот такролайдилар. Бировга ҳасад қилмайдиган, гараз кўзи билан боқмайдиган, манфаатпарастлик, шуҳратпаратлик ботқогига ботмаган солиҳ
ва солиҳа, оқрл ва оқила инсонларда яра бўлиши жуда қийин.

Мавзуга жичча алоқаси бор латифа келтириб, Сиз азизни кўнглини кўтарсам, девидим.

Иккита қушни 50 йил (ярим аср) девор-дармиён яшашибди. Еу орада бирор марта ҳам одатдагидек қушнилар орасида меъёрий ҳол ҳисобланган бақир-чақир жанжаллар, судлашувлар, башарани ва бошқа аъзо-тизимларини юмдалаб ташлашлар, пичоқбозлик (найзабозлик. камонбозлик ва ҳаказолар) кузатилмабди.

Уларни маҳалла ва туманда энг намунали қушнилар сифатида тан олиниб, телевидениедан мухбир ке- либ биттасидан интервью олаётганмиш:

— Қушнингиз билан ярим аср баҳамжиҳат, тинч-тотув яшабсизлар, наҳотки бирор марта ҳам орашрингиздан ола мупиук ўтмаган бўлса?

— Йўқ, дебди қўшни. Эллик йилдан буён тўй ҳашам, маърака-маросимлара бирга чиқамиз, бирга оилавий бўлиб саёҳатлар уюштирамиз, дам олиб келамиз. Зериксак, қўшним билан шахмат (нарда, шашка, карта) ташлаиюмиз. Эрталаблари масжидга ҳам бирга бориб келамиз. Умуман олганда бир тану-бир жонмиз, — дебди.

— Наҳотки ҳамма масазада якдил бўлсаларингиз, -эзмаланибди телемухбир. Бундай бўлиши ҳатто қариндоитар ора сида ҳам учрамайди-ку?

— Тўгри, — дебди қўшни бироз ўйланиб туриб. Битта масалада — ер масаласида озроқ ихтилофимиз бор, қолган ҳамма жиҳатдан тўлиқ чиқишамиз.

— Иима, унинг еридан бир қисми Сизга ўтганми, ёки аксинча?

— Йўқ, — дебди қўшни. Ер ҳудудларимиз ҳам бир-биримизга ўтиб кетмаган, мен унинг ерга эртароқ киришини хохлайман, у эса эртароқ мени ерга киришимни истайди. Бошқа масала- да якдш-у, ҳамфикрмиз, — деган экан ён қўити-жон қўшни.

25 йиллик кузатувларимдан хулоса қилдимки, ана шундай одамларда меъда-ичак яралари нисбатан кўпроқ учрайди. Муаммонинг огриқли тарафи шундаки, сут билан кирган жон билан чиқади, феъли-атворни эса қон гуруҳи ва мижозми ўзгартириб бўлмаганидек асло ўзгартириб бўлмайди. Ёмон
қўшнидан ё ўлиб, ёки кўчиб қутулиш мумкин, холос.Учинчи
варианти топилмаган.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика