КУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ

КУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ

КУЗ КАСАЛЛИКЛАРИ

КЎЗ КАСАЛЛИКЛАРИДАГИ ОҒРИҚЛАР

•Кўзнинг таърифи ҳам абадий-азалий. Қўйкўз, қийиқкўз, биткўз, балиқ тарсуллоғидек кўз, жодукўз, шаҳлокўз ва ҳаказо.

Кўз-кўнгилнинг булоги бўлиб, унда инсоннинг ички дунёси мавжланиб туради. Кўзнинг эгаси бор, кўз тегди, кўзи қотган, кўзига тикан бўлмоқ, кўзини шамғалат қилмоқ, кўзининг пахтаси чиқди, кўзи қинидан чиқди,кўзини олайтирди, кўзмипўстакнинг тешиги,

кўзимнинг оку-қароси, кўзини ёғ босибди, кўзларини олиб қочди, кўз остига олмоқ, кўзи олма-кесак теради, кўзи боши бежо, кўзида ажинаси бор, суркўз, кўзибоши ўйноқлаган, кўзга илмайди, кўзи-кўзига тушади, бири кўз, бири қош, кўзига қон тўлмоқ, кўзим усти, кўзи учиб турибди, назари оч, кўзи тўқ, қушқараш (сигирқараш) қилди каби иборалар ҳам инсон ўз кўзларига бефарқ эмаслигини кўрсатиб турибди.

Биз атроф муҳитдан оладиган ахборотларнинг 96% га яқин қисмини кўзларимиз орқали оламиз. Эшитиш, таъми билиш, ҳид билиш ва бармоқлар билан пайпаслаш орқали борйўғи 4-5% га яқин информация оламиз.

Шунинг учун бўлса керак, буюк валиюллоҳ шайх Жалолиддин Румий; «Кўзни юмгил, кўзга атансин кўнгил» деб бежиз хитоб қилмаган.

Авлиё бу хитоби билан қалб кўзингни очгин, у билан бутун борлиқ фалсафасини, азалий яхшилик ва ёмонлик, ибтидо ва интиҳо, борлиқ ва йўқлик, разолат ва адолат, самимият ва нохолислик орасидаги фарқларни англаб олгин, деганидир.

Кўз-вужудимизнинг энг нозик, ҳаётий муҳим ва ўрнини бошқа аъзо билан алмаштириб бўлмайдиган қисмидир.

Агар бугунги кун дунёсида 7 млрд аҳолининг 3-5 % га яқин қисми кўриш неъматидан бутунлай бебаҳра, аҳолининг 20% га яқин қисмида яқиндан кўриш касаллиги борлиги учун умрбод кўзойнак ёки контакт линзалар тақиб юришга мажбур эканлигини билсак фируза осмонни, фарзандларимиз ва рафиқамизнинг қадрдон чеҳрасини, гулларнинг рангини, камалакнинг гўзаллигини кўришимизга имкон берган яратгувчимизга ҳар қадамда шукроналик қилсак арзийди.

Бош суяклари кўзларимизни ҳамма томондан ҳимоялаб туради. Қовоқларимиз кўзларимизни олд томондан ҳимояловчи қўшимча муҳофаза воситасидир.

Кўзларимизнинг шох пардаси эса олд томондан қорачиқларимиз ва рангдор пардаларни ҳимоялаб туради. Кўзларимизнинг оқчил пардаси огриққа нисбатан чидамли бўлса-да, рангдор пардаси ва шох пардасида оғриқни сезувчи рецепторлар жуда кўп жойлашган.

Аммо, шуларга қарамасдан кўз шикастланишлари умумий жароҳатларнинг каттагина қисмини ташкил қилади.

Турли касалликлар, аллергиялар, механик зарбалар, инфекциялар, ҳаддан ташқари кучли нурланишлар, компьютер экранига уззукун бақрайиб ўтиришлар, дармондори етишмаслиги, уяли алоқа воситасидан кўп фойдаланиш, экологик муаммоларнинг барчаси кўзимизнинг зарарланишига олиб келади.

Халқимизда «Тишинг огриса тилингни тий, кўзинг огриса- қўлингни» деган фалсафа бор.

Массачесеттс штати офтальмологи доктор Пауль Вингернинг фикрига кўра кўздаги ҳар қандай оғриқ жиддий хавф борлиги ни билдиради.

Шу боисдан ҳам кўз оғриқларини ҳеч қачон уй шароитида туркана ва қўлбола дорилар билан даволашга ҳаракат қилмасдан, мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

 

КЎЗ ОЛМАСИНИНГ ШИКАСТЛАНИШЛАРИ

«Соғлиқ-ундан баҳраманд кишига ҳам, бошқалар учун ҳам буюк неъматдир»

Томас Карлейль,инглиз ёзувчиси

Кўз шикастланишларининг орасида энг кўп сабабчилари кўзга қум,ёки чанг киришидир. Айрим ҳолларда маиший кимёвий моддалар, копток, чиллак таёқчаси ва тасодифий (кутилмаган жойдан) тушиб қоладиган мушт, ҳамда шапалоқлар ҳам кўз олмасини шикастланишига олиб келади.

Оғриқни теэ баргараф қилиш уеулн

Кўзни тез-тез очиб-ёпиш ҳам ёпишиб қолмаган ёт жисмни четга суриши мумкин. Шу билан бирга юқори қовоқни тортиш ҳам кўзнинг ёшланишига, ҳамда ёт жисмнинг ювилиб кетишига олиб келиши мумкин.

Агар кўзингизга кимёвий модда. (спирт, кислота, ишқор, дори воситалари, бензин, керосин ва ҳаказолар) сачраган бўлса, зудликда кўп миқдордаги илиқ сув билан ювиб ташланг.

Айрим кислота, спирт ёки ишқор бир неча сониядаёқ кўз олмасини шикастлаши мумкин, шунинг учун ҳатто водопровод суви билан бўлса, уни тез ва мўл сув билан ювиб ташлаш лозим.

Шикастланиш оқибатида кўз олмаси ва атрофи тўқималари эри кетмон дастаси билан урган шаллақи хотин кўзидек тез шишиб қолиши мумкин, шу боисдан ҳам совуқ (муз, қор) қўйиш лозим.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Агар кўзга кирган ёт жисмни ўз вақтида муваффақият билан олиб ташласангиз ҳам огриқ узоқ муддат безовта қилиб туриши мумкин. Бундай ҳолда албатта тегишли шифокорга мурожаат қилинг.

Оддийгина тирналиш ҳам кўзнинг шох пардасида из қолдириб кўрув майдонини торайтириши мумкин.

Кўзга кириб қолган майда металл бўлакчалари орадан вақт ўтиб занглаб, яллиглантириши мумкин.

Кўзингизга контакт линза қўйиш ва олиш маҳали товуқникидек тирноқларингиз билан шох пардани тирналаб олишингиз мумкин.

Шунингдек, контакт линзани ечмасдан ухласангиз ҳам кўзингиз шох пардаси тирналган ҳолда уйғонишингиз мумкин.

Шох парданинг тирналишида худди кўзга ёт жисм кириб қолгандек бўлиб, қизариб, огриб юради, кўрув майдонида доғ пайдо бўлади.

Бундай ҳолда шифокор тегишли даво курсини буюриб, кўзингизга қора кўзойнак тақишни, ёки Кўршерматга ўхшаб, қора боғич бойлашни тавсия қилади, шу ҳолатда камида 3 кун кўзингизга дам беришингиз керак.

Кўзингиз тананинг бошқа қисмлари каби ўткир нур, иссиқликдан куйиши ҳам мумкин. Мен қишлоқда яшаб юрган кезларим, яъни болалигимда темир пайвандлашга қизиқардим.

Кўзнинг 48% шикастланиши инсоннимг профессионал фаолияти билан боғлиқ. Бу нарса пичоқ чархласггамимгизда, машина таъмирлаётганингизда, кўча супураётганингизда юз бериши мумкин. 27% га яқин қисми уйнинг майда-чуйда ишларини бажараётган пайт^гнгиз рўй беради.

Шу боисдам ҳам ҳар қандай меҳнат шароитида кўзга ҳимояловчи кўзойнак тақиб олганингиз маъқул.

Саломатлик неъмати умматларимга имондан кейинги >М1 улуг неъматдир» (ҳадиси шарифлардан). Ушбу неъмагга беммсанд бўлишимиз гуноҳлар қопининг тўлишига олиб кела;ш

 

КЎЗЛАРНИНГ ТОЛИҚИШИ ОҚИБАТИДА РЎЙ БЕРАДИГАН ОҒРИҚЛАР

«Меъёр табиатнинг иттифоқдошидир»
Ларошфуко, фаранг файласуфи

Етарлича ёруғлиги бўлмаган жойда китоб ўқиш. компьютер экранига башарани тираб уззукун ўтириш, телевизорда 1000 сериялик сериалларнинг рекламасигача қолдирмай кўриш.

уяли алоқа телефонидан кўп фойдаланиш, овқат таркибида дармондориларнинг етарли бўлмаслиги, қон қуюқлашиши каби ҳолатлар кўзларимизнинг толиқиб қолишига олиб келади.

Кўзларнинг толиқиши кўз олмасидаги оғриқлар. ачишишлар, бош оғриги, бош айланиши, кўнгил айнаши, кўз олдининг қоронгулашиши, кўрув майдонининг камайиши ваҳима босиш каби аломатлар билан намоён бўлади.

Оғриқни тез бартараф килиш усули

Зудликда кўзинингизнинг чарчоғига сабаб бўлувчи омилни бартараф қилинг. Ҳар ярим соатда машгулотингизни бир неча дақиқага тўхтатиб, узоқдаги нарсаларга қаранг.

Дорихоналарда рецептсиз сотиладиган суртма ва томизғи дорилардан фойдаланинг, улар гарчанд кўзлар толиқишини бартараф этмаса-да, кўзни тозалаб, ҳўллайди. Кўзларни юмиб, ўрта бармоғингизнинг кафт юзаси билан 20-50 мартагача айлан- тириб енгил уқаланг. Кўзларингизни ўз ўқи атрофида 50-100 мартагача айлантиринг.

Узоқ муддатлик профилактика дастури
Кўзларнинг толиқиши ва бош оғриқлари бот-бот такрорланса, шифокорга мурожаат қилинг. Иккала кўз ўткирлиги турлича бўлганида, контакт линза, ёки кўзойнак сизга заифлик қилиб қолганидан, кўзларда қон айланиши бузилганида, ёки кўз ичи босими ошиб кетганида шундай ҳол кузатилади. Зудликда касаллигингизни аниқлаб, тегишли тиббий ёрдамни олинг.

«Кўзойнагингизга туфлингизга муносабатда бўлгандек бўлинг. Сиз ундан уззукун фойдалансангиз, у сизга ҳамма томонлама мос келиши керак» дейди доктор Вингер. Дарҳақиқат, «Туфлинг тор бўлса, дунёнинг кенглигидан на фойда».

Компьютер монитори кўздан камида 55 см узоқликда бўлиши лозим. Экраннинг кўзни толиқтирмайдиган энг оқилона жойлашиши-кўз сатҳидан бироз пастроқда бўлишидир.

Ҳар 40 дақиқалик ишдан кейин 15-20 дақиқа кўзларингизга дам беринг. Мутахассислар тез-тез яшил ландшафтга, ўсимликлар, гулларга қараш ҳам кўрув ўткирлигини сақлаб қолади деб фикр билдирадилар.

Тибби Набавийда ҳам шунга ўхшаш фикрлар бор; «Оқар сувга. Қуръони карим саҳифаларига ва яшил ўсимликларга қараш кўзни равшан қилади».

Кондиционер остида узоқ муддат бўлиш ҳам кўзларни қуритиб,толиқтиради.

Замонавий инсон борган сайин она табиатдан узоқлашиб, сунъийлашиб бормоқда. Фан-техника ютуқларининг барчаси гарчанд яшаш шароитини яхшиласа-да, инсонни ўз муҳитидан изоляциялаштириб, нозиклаштириб бормоқда.

Агар 19 аср адоғида рўйи-заминда бажарилаётган меҳнатнинг фақат 5% қисмигина механизация ва электризация воситасида, қолганлари эса жисмоний меҳнат билан бажарилган бўлса, 20 аср адоғига келиб бу нисбат тескари тус олди.

Унинг асорати сифатида камҳаракат вазни меъёрдан ортиқ одамлар кўпайиб кетди. Бу эса ўз навбатида қандли диабет, хафақон. атеросклероз. простатит. асаб-руҳий бузилишларни кўпайишига олиб келди.

Умумий мушакларнинг заифлиги кўз мушакларининг ҳам нозиклашишига сабаб бўлиб, яқиндан ва узоқдан кўрувчилар кўпайиб кетди.

Кондиционер, уяли алоқа воситалари ва компьютерлардан пала-партиш фойдаланиш на фақат кўрув тизимининг, балки асаб-руҳий тизимининг ҳам кўплаб издан чиқишига сабаб бўлди.

Менимча. улардан фойдаланишнинг меъёри хусусида бутун жаҳон бўйлаб бонг уришимизнинг вақти келди дебўйлайман.

Чунки, бугунги ёшларнинг ёппасига қулоқларига наушник тиқиб, музика оҳангига мос қийшанглаб юриши, хотирасининг нисбатан пасайиб.

кўриш ва эшитишида муаммолар пайдо бўлиши ўта жиззаки ва асабийлиги, аксариятини савол берсанг гарангсиб жавоб қайтариши орадан бир неча йиллар ўтиб оқибатлар бермасин, деб қўрқаман.

Албатта, бундай ҳолатлар бир неча йиллар ўтиб ўзининг ҳақиқий моҳиятини кўрсатиши мумкин. Мисол келтираман;

Олимлар уч гуруҳ авлод вакилларининг жисмоний ривожланиш даражаси вазни ва бўйларини текшириб, солиштирганлар.

Улуғ Ватан Уруши йилларида (1941-45 й.й) тугилган, ёки болалиги кечган авлод вакилларининг Урушгача тугилиб болалиги кечган авлод вакилларига қараганда уларнинг бўйи ўртача 3 см вазни эса 2,3 кг, Урушдан кейинги авлод вакиллари билан қиёслаганда бўйлари 5-6 см вазни эса 4-5 кг кам эканлиги аниқланган.

Уруш йилларида ҳомиладор аёллар ва гўдакларнинг оқсилга тўймаганлиги ва кундалик стресслар- га (қаҳатчилик, қимматчилик, қорахат) ана шундай машъум кўрсаткичларга олиб келган экан.

Ваҳоланки, бу тадқиқотлар Улуғ Ватан Уруши тугаганидан кейин нақ 15 йил ўтиб бажа- рилган, совуқ урушнинг асоратлари шунча даврдан кейин ҳам ўзининг мавжудлигини эслатиб турган. Бугунги ёшларимизда- ги ҳолатлар ҳам уларнинг келажак авлодларида салбий аломат билан юзага келишидан хавотирдаман.

 

КЎЗЛАРГА

Кечаси бўкиб ичмаганингизга. ёки туни билан ухламасдан чиқмаганингизга қарамасдан кўзларингиз эрталабдан-қипқизилми? Демак, кўзларингизга инфекция тушган.

Доктор Вингернинг эътирофига кўра, кўзнинг қизариши офтальмологга энг кўп мурожаат қилишга олиб келадиган аломатдир.

Унинг сабаблари турли-туман бўлиши мумкин. Уйқуга тўймаслик, тунги базми-жамшид ва айшу-ишратлар, тасодифан юзга тушиб қоладиган тарсакилардан. аллергияга мойилликлардан ташқари бирор-бир жиддий касаллик ҳам аниқланиши мумкин.

Қовоқларнинг қизариши, қичишиши, кўзга ёт жисм кириб қолганидек ҳис этиш қовоқлар яллигланиши-блефаритдан, кўз оқсил тўқималари қизариши- конъюктивитдан дарак беради.

Оғриқни тез бартараф қилиш усули
Шифокорга етиб боргунга қадар қуйидаги оддий усуллардан фойдаланиб кўринг. Агар вирус инфекцияси бўлса.

унда иссиқдан кўра совуқнинг нафи кўпроқ бўлади. Доктор К Швабнинг фикрига кўра, вирус инфекциялари ҳам худди бактериал инфекцияларга ўхшаб, яллигланиш чақиради, аммо вирус инфекцияларида йирингли эмас. сувли ажралмалар кузатилади.

Киприклар оралиғида эса тошмали дўмбоқчалар кузатилади. Кўзга совуқ компресс қилинганидан қон оқимини камайтириб. огриқ ҳиссини сусайтиради.

Доктор Шваб бундай ҳолда яна кўпроқ кўз ёш тўкишни маслаҳат беради. чунки йиғлаганда. ёки сунъий равишда кўз ёш суюқлиги ажралганида вирусларнинг ювилиб кетиши тезлашади. Кўзга қора кўзойнак тақиб, ёруглик киришини камайгириш қороигу чонага кириб дам олинг.

Таркибида новокаин, лидокаин, анестезин сақловчи комплекс препаратлардан томизиш, ностероид огриқ қолдирувчи препаратлардан қабул қилиш шифокорга етиб боргунингизга қадар оғриқларни бир қадар камайтириб туришга ёрдам беради.

Халқ табобатида қуюқ қилиб дамланган чой дамламаси билан кўзни тез-тез чайиш, саримсоқ пиёз ва оддий пиёздан кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Кўз-сизга бурун, ёки аллақандай қулоқ супраси эмас, у билан жуда эҳтиёткорона, фақат мутахассис ёрдамида мулоқот қилинг. Инфекциядан халос бўлганингиздан кейин шахсий гигиена қоидаларига риоя қилдинг, кўзни ишқаламанг, қўлни тез-тез совунлаб ювинг, косметика ва контакт линзалардан фойдаланганда эҳтиёт бўлинг.

Косметик жиҳоэдарда ҳам узоқ фойдаланилганидан инфекция йиғилиб қолиш эҳтимоли бор. Доктор Вингер ту залганигиздан кейин аввал фойдаланиб келган косметик жиҳозларни ирғитиб, янгисини сотиб олишни тавсия қилади. (Аммо, негадир бунинг учун пулни қаердан олишни ёзмаган).

Инфекциянинг қайталанишида контакт линзаларнинг ҳакм катта аҳамияти бор. Шу боисдан ҳам контакт линзаларни ҳар гал қўйишдан аввал стериллашнинг аҳамияти катта. Агар контакт линзалардан фойдаланишингизга тўғри келса, қуйидаги тавсияларга амал қилинг;

1. Линзани ечиш ва қўйишдан аввал қўлларни совунлаб ювинг.

2. Линзани тақиб юрган пайтингизда унинг ғилофини ҳам ювиб тозалаб қўйинг.

3. Линзани ҳар куни ювинг, аммо таркибида тимеросоль сақловчи ювиш воситаларидан фойдаланманг.

4. Ҳар ҳафтада бир марта фирма томонидан тайёрланган ювувчи воситалар билан контакт линзаларга ёпишиб қоладиган оқсиллардан тозалаб ташланг.

5. Чўмилиш маҳалида контакт линзалардан фойдаланманг.

6. Линза таққан пайтингизда соч аэрозоллари ва косметик воситалардан камроқ фойдаланинг.

7. Линзаларни ҳеч қачон тилингиз ва тупугингиз билан тозаламанг.

Менда болаликдан миопия (яқиндан кўриш) борлиги учун ўн беш йилга яқин контакт линзадан фойдаландим.

Шахсий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкинки, юмшоқ контакт линзаларнинг даҳмазаси жуда кўп, боз яна чидамсиз бўлиб, тез йиртилиб кетади. Агар ўнўн беш кун оғриқ, ачишиш ва қичиши шига чидаб. кўникма ҳосил қилсангиз, контакт линданинг қаттиғидан фойдаланишни маслаҳат бераман.

Кўзларимизнинг олд тарафидан қовоқлар ёпиб, ҳимоялаб туришини айтиб ўтгандик. Бир қанча касалликлар борки, қовоқлар тўлиқ ёпилиб, кўзларни ҳимоялаб туролмайди. оқибатда кўз олмаси қуруқшаб, инсонга беҳад азоб беради, оғир ҳолда эса кўрлик билан якунланади.

Бир қанча асаб-руҳий касалликлар. юз нервининг, учлик нервнинг яллиғланишлари, Шегрен касаллиги. шикастланишлар. ғижжа инвазиялари шулар сирасига кириши мумкин.

Кашандалик, кондиционер, вентилятор таъсирида узоқ бўлиш, тутун, ичкиликбозлик, иммун тизимининг заифлашиши, дармондори етишмаслиги, камқонлик асоратларниш тсзроқ ва оғирроқ ҳолда юзага чиқишига сабаб бўлади.

КЎЗЛАРНИНГ ҚУРУҚШАШИ

Оғриқни тез бартараф қилиш усули
Совуқ компресслар қўйиш, бир бўлак бодринг босиш (тузланмагани), кўз ёш ажратишга ҳаракат қилиш, тез-тез киприк қоқиш.

сузиш учун мўлжалланган кўзойнаклардан тақиб юриш, зарарли одатлардан воз кечиш, витаминотерапия. спорт ва бадантарбия машғулотлари билан шугулланиш анча наф беради.

Халқ табобатида кўзларга бўрсиқ ёгидан суриш, мойчечак ва райҳон дамламалари билан ювиш минг йиллардан буён самарали қўланилиб келинмоқда. Ҳар қандай ҳолда ҳам ишни асосий касалликни бартараф этишдан бошлаган маъқул.

Шифокорлар асосий касалликни аниқлаб, бир қанча таъсирга эга бўлган дори, воситаларидан, зарурият тугилганида эса жарроҳлик муолажасидан фойдаланадилар.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Кўзнинг қуруқшаши ер курраси аҳолисининг 4-6% қисмида (айниқса ёши қайтган ва кекса ёшли одамларда) учраса-да, уни самарали давоси ҳанузгача топилмаган.

Хориж давлатлари дорихоналарида кўзни мунтазам намлаб туриш учун сунъий кўз ёшлари сотилади, аммо мен ўзимизнинг дорихоналарда бундай воситани учратмадим.

Доктор Де-Люиснинг фикрига кўра кўз қуруқшашининг огир ҳолларида тунлари қовоқларни лейкопластир билан ёпиштириб қўйиш, кўз ёши суюқлигини бурунга оқиб кетмаслиги учун силикон тиқинлар қўйиш лозим. Силикон тиқинларни эрталаб олиб ташласа бўлади.

Related posts

Leave a Comment