КУКРАК

КУКРАК DAVOLASH

КУКРАК

КЎКРАК ҚАФАСИ ОҒРИҚЛАРИ

Кўкрак қафасингизда оғриқ сезмоқдасиз! У ҳар гал нафас олганингизда зўраймоқда. Наҳотки, юрак хуружи бўлса?!

Доктор Джон Стоуннинг фикрига кўра кўкрак соҳасидаги оғриқларнинг фақат 10% қисмигина юракка тааллуқлидир.

Юрак хуружларида оғриқлар нафас олиш, ёки чиқариш ҳаракатларига боғлиқ бўлмасдан, балки тўш ортида эзувчи, симилловчи, куювчи характерга эга бўлган оғриқлар сифатида ўзлигини намоён қилади.

Оғриқ пастда меъда, юқорида крак, бўйин, пастки жағ ҳамда аксарият ҳолларда чап қўл соҳасига берилади.

Агар нафас олганингизда оғриқ зўрайса, у нафас йўллари, плевра ва ўпкаларга боғлиқ бўлади.

Агар оғир жисмоний зўриқиш, ёки спортдан кейин пайдо бўлса у эт эзилиши, мушак чўзилиши, боғлам ва бўғимлардаги шикастланиш, қовурғанинг дарз кетиши, умуртқа поғонасининг жароҳатланиши билан боғлиқ бўлади.

Мен болалигимда рус латифаларидаги Вовочкага ўхшаб ўта жанжалкаш,тўполончи, ерга урсанг кўкка сапчигич бўлган эканман.

Шу боисдан бўлса керак чап қўлим 3 марта (мен чапақайман), қовурғаларим эса сон-саноқсиз марта дарз кетган. Ҳар гал қовурғам дарз кетганида қарийб бир ойча тўлиқ нафас ололмай қийналиб юрганман.

Агар энгашганингизда, ёки букилганингизда оғриқ ҳислари зўрайса, унда юрак ёки ўпка пардалари (перикардит, плеврит) бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Айрим ҳолларда кўкрак қафаси соҳаларидаги оғриқлар камқонлик, қовурғалараро асаб тутамларининг яллигланиши, ўраб олувчи лишай (тери касаллиги), бўгимлар яллигланишлари сифатида ҳам намоён бўлиши мумкин.

Кўкрак фақаси соҳаси оғриқлари билан қўшилиб келувчи қуйидаги ҳоллар анча аянчли бўлиб, шошилинч равишда шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини билдиради;

— Нафас сиқилиши, бош айланиши, огриқнинг чап қўл, бўйин ва курак соҳаларига берилиши, кўнгил айнаши, қусиш, совуқ тер босиши, мушаклар тиришиши, бармоқларнинг увишиши, юрак маромининг бузилиши, нафас олганида оғриқ ҳиссининг зўрайиши.

Оцените статью
HAQIDA
Добавить комментарий
Яндекс.Метрика