ЖИГИЛДОН

ЖИГИЛДОН

ЖИГИЛДОН

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИДАГИ ОҒРИҚЛАР

Жиғилдон қайнаши (зарда қайнаши,гастроэзофагеал рефлюкс) меъда ичидаги маҳсулотнинг қизилўнгачга, айрим ҳолларда кекирдак ва оғизгача қайтиб чиқиши оқибатида бўлиб, бугунги замон аҳолисининг 8-12% қисмида мунтазам, 30-3% қисмида эса вақти-вақти билан кузатилиб туради.

Демак, кўриниб турибдики, зарда қайнаши одамларнинг қарийб ярмида доимий ёки муваққат ҳолда кузатилар экан.

Айрим олимлар зарда қайнашининг асосий сабаби диафрагма чурраси деб ўйлайдилар. Аммо, диафрагма чурраси унчалик кўп учрайдиган норасолик эмас.

«Америка аҳолиси орасида зарда қайнаши жуда кўп учрайди, — деган эди доктор Кастелл. Бунинг асосий сабаби бир маҳалнинг ўзида жуда кўп ва ўта ёғли, ёки ширали овқатни қабул қилиш, овқатланишдан аввал ва кейин кўп миқдорда чекиш, ёки ётиб олишдир».

Нафси бузуқлик, чекиш, камҳаракатлик, ичкиликбозлик, ич қотиши, суюқликни кам истеъмол қилиш-буларнинг барчаси қизилўнгачни меъдадан ажратиб турадиган сфинктер мушагининг бўшашишига, меъда шираси таркибидаги кислоталилик даражасининг ошиб кетишига олиб келади, бу омиллар уйғунлашмаси эса жиғилдон қайнаши сифатида намоён бўлади.

Бир ебтўймас киши тушлик маҳапи ошхонага кириб 99 та сомса ва чой буюрибди. Официант;

— Ока. ҳисоб тўгри бўлиши учун сомсадан 100 та келтира қолай, — деса;

— Нима мен сенга молмидим. — деб ўзини ҳақорат лангандай ҳис этган экан.

Оғриқни тез бартараф қилиш усули

Агар қўл остингизда бирор самаралироқ даво воситаси бўлмаса, жигилдон қайнашини камайтириш учун кўпроқ еўлагингизни ютинг. Сўлак шираси таркибаги ферментлар меъда шираси таркибидаги хлорид кислотани нейтраллаб оғриқ ҳиссини камайтириши мумкин.

Меъда ширасини нейтралловчи алмагел, глюкомаг каби препаратлардан қабул қилинг. Улар дорихоналарда рецептсиз сотилади.

Кўп миқдорда илиқ суюқлик ичинг ва қусиб ташланг. Бундан осони йўқ. Бнинг учун суюқлик ичилгандан кейин қўл ёки оёқнинг бармоқлари тиқилиб, тил орти ва ҳалқум шиллиқ қаватини қитиқлаш лозим, бу эса қусиш рефлексини чақиради.

Яна ҳам яхшироғи 1-2% натрий гидрокарбонатнинг илиқ эритмасини ичиб, қусиб ташлашдир. Бунинг учун бир лйтр илиқ сувга 1 ош қошиқ пишевая сода солиб эритинг ва бирваракайига ичиб юборинг.

Унинг ёқимсиз мазаси ва илиқлиги қусиш ҳиссини келтириб чиқаради. Бу ишқорий эритма биринчидан кислотанинг ортиқчасини нейтраллайди, иккинчидан меъда механик тарзда ювилиб, огриқ ҳиссини бирданига йўқотади.

Узоқ муддатлик профилактика дастури

Овқатни оз-оздан тез-тез қабул қилинг (бу дегани тиним- сиз енг дегани эмас). Алкоголь ва тамаки. маҳсулотларидан, ўткир, шўр ва қовурилган овқатлардан тийилинг, кун бўйи кўпроқ суюқлик ичинг.

Тунги жигилдон қайнашларини олдини олишда бошни баландроқ қилиб ётиш анча наф беради. / Овқатлангандан кейин камида 3 соатни ўтказиб ухланг, ўнг томонни босиб ётинг.

Агар юқоридаги тавсиялар, зантак, алмагель, алюмаг каби дори воситалари наф бермаса, шифокорга мурожаат қилинг.

Related posts

Leave a Comment